Теорема (юн. тҳеорео – қарамайман, текшираман) – математикада аксиомалар асосида қатъий мантиқий мушоҳада билан исботланадиган тасдиқ. Теоремалар математик тушунчаларни ўзаро боглайди ва шу жиҳатдан жуда чуқур-саёзлиги, кенг-торлиги, татбиқи бор-йўқлиги билан баҳоланади. Теоремани исботлаш унинг шартидан фойдаланиб, бунгача маълум бўлган маълумотларга таяниб, мулоҳаза юритиб, хулоса қисмида ифодаланган тасдиқнинг тўғрилигини келтириб чиқаришдир.