Terapiya
Терапия (юн. тҳерапеиа - даволаш) — консерватив усуллар: дори-дармонлар (фармакотерапия), антибактериал (кимётерапия, антибиотикотерапия) ва гормонал моддалар; зардоб ва ваксиналар, турли ионловчи нурлар (нур билан даволаш); иқлим, балчиқ, минерал сувлар, массаж, электр токи ва бошқа физик омиллар (санаторий ва курортларда даволаш, физиотерапия, шифобахш бадантарбия; парҳез ва бошқа йўллар) билан даволаш; ички касалликлар тиббиёти, ички касалликлар клиникаси, ички а‘золар касалликлари, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари (этиология), ривожланиш механизмлари (патогенез), касалликни аниқлаш (диагностика), даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганувчи клиник фан.
Юнонистон, Қадимги Рим, Шарқнинг Уйғониш даврида Шарқ ва Европанинг буюк шифокорлари (Гиппократ, Гален, Ибн Сино, Ар-Розий, Парацелс ва бошқалар) илк бор тиббиётда муҳим илмий системалар ва йўналишларни асослаб берди. ХВИИ асрда инглиз шифокори Сиденхем Гиппократнинг беморни шифокор қаровида кузатиш усулларига асосланиб, касаллик жараёни босқичлари ҳақидаги тушунчани шакллантирди ва кўпчилик касаллик белгиларини тавсифлади. Илмий анатомиянинг асосчиси А.Везалийниш ишлари, У.Гарвейнинг қон айланишини кашф этиши, патологик анатомия соҳасида эришилган ютуқлар, беморни сўраш (М.Я.Мудров, Г.А.Захарин), танани бармоқ билан уриб кўриш, пайпаслаш, эшитиш каби усулларнинг қўлланиши ҳамда касалликни аниқлашда экспериментал усуллардан фойдаланиш терапиянинг тиббий-илмий фан сифатида ривожланишига замин бўлди.
Терапия ХИХ асргача тиббиёт билан боғлиқ ҳолда ривожланди. Рентген нурларининг кашф этилиши, рентгенодиагностиканннг кучайиши, электрокардиография ва артериал босимни ўлчаш усулини амалда татбиқ этиш терапиянинг янада ривожланишига олиб келди. Кимё фанининг ўсиши терапияда турли лабаратория текшируви усулларидан диагностикада фойдаланиш ҳамда турли дори-дармонлар ишлаб чиқариш имконини берди. Микробиология ва иммунология соҳасидаги ютуқлар ваксина ва зардобларни давопрофилактика мақсадида қўллашга, серодиагностикани вужудга келишига сабаб бўлди.
Тиббиётнинг тараққиёти натижасида ХИХ асрга келиб, дерматология, невропатология, гематология, эндокринология, кейинчалик юқумли касалликлар ва бошқа мустақил фан сифатида терапиядан ажралиб чиқди.
Патология характерининг ўзгариши, клиник фанларнинг бўлиниши, диагностикада лабаратория ва инструментал усулларнинг кенг жорий этилиши ва бошқа замонавий терапиянинг муҳим масалаларидан бўлиб қолмоқда.
Т.нинг тармокланиши (мас., хирургия, урология, физиология, экспериментал патология ва бошқалар) кардиология, гастроэнтерология, нефрология, физиотерапия ва ҳоказо фанларнинг ҳам мустақил илмий соҳа сифатида ажралишига олиб келди.
Т. соғлиқни сакдаш тамойилларига ва олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимотга асосланади. Ўзбекистонда тиббиёт олий ўқув юртлари —1 ва 2Тошкент тиббиёт интлари, Самарқанд тиббиёт институти, Андижон тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт педиатрия институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Т. кафедралари бор. Ўзбекистонда Т. фанининг шаклланиши Тошкентда ишлаган терапевт олимлар А.Н.Крюков, Н.И.Рагоза, М.И.Слоним, И.А.Кассирский; ривожланиш тарихи эса А.А.Асқаров, Н.И.Исмоилов, Э.И.Отахонов, З.М.Умидова, Р.А.Каценович, К.Б.Баҳодиров, Н.А. Мирзоян, Р.А.Абдуллаев, К.ғғ.Йўлдошев, А.М.Убайдуллаев, Э.Ғ.Қаюмов, Э.Й. Крсимов ва бошқа номи билан боғлиқ.
Ҳозирги ўзбек олимлари Ўзбекистоннинг ўзига хос иқлими шароитида турли касалликлар, жумладан, меъдаичак йўли, қалқонсимон без, юрактомир ва нафас системаси, гипертония, атеросклероз, стенокардия, миокард инфаркти, ревматизм каби касалликларнинг қай тарзда кечиши, уларнинг олдини олиш, даволаш ва организмнинг функсионал ҳолатини тиклаш, шунингдек, бу касалликларни замонавий тиббиёт аппаратлари ёрдамида текшириш, иссиқ иклимнинг юрактомир системасига таъсири, клиник эндокринологиянинг турли долзарб муаммоларини ўрганиш устида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда (яна қаранг Тиббиёт).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Манбалар
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |