Терминал
Терминал (Тҳе Терминал) – Стивен Спилберг режиссёрлигида 2004-йилда суратга олинган, Комедия-Драма жаниридаги америка филми. Филмда бош ролларни Том Ҳанкс, Cатҳерине Зета-Жонес ва Станлей Туccи ижро этишган. Филмда Америка Қўшма Штатларига киришига о'з ватанидаги ҳарбий тунтарилишлар туфайли рухсат берилмагани ҳолда Ню-Ёркнинг Жон Кеннедй номидаги айропорти терминалида қолиб кетган Европалик саёҳатчи ҳақида ҳикоя қилинади.
| Терминал 2004 | |
|---|---|
| Тҳе Терминал | |
| Файл:Мовиэ постер тҳе терминал.жпг | |
| Режиссёр(лар) | Стевен Спиэлберг |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
|
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Жоҳн Wиллиамс |
| Оператор(лар) | Жанусз Камиńски |
| Студия |
Амблин Энтертаинмент Паркес/МаcДоналд Продуcтионс |
| Дистрибютор | ДреамWоркс |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 128 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Бюджет | $60 миллион[1] |
| Даромад | $219.4 миллион[1] |
Филм қисман Меҳран Карими Носирийнинг 1988-йилдан 2006-йилгача Париж Шарл де Голл аэропорти 1-терминалида 18 йил қолиб кетиши билан бог'лиқ реал воқеадан илҳомланган[2]. 1988-йилда Носсири Брюсселдан Париж орқали Лондонга учади, аммо у қочқин сифатида паспортини ё'қотгани учун Парижга қайтариб юборилади. Шундан кейин Носири 2006-йилгача Шарл де Голл аэропортидаги 1-терминал транзит ҳудудида яшаган, Франсия ҳукумати унга мамлакат ҳудудига киришга рухсат бермаган[3]. Бундан аввалги "Қо'лингдан келса мени тут ёки Устасифаранг" филмини тугатгандан со'нг, Спилберг "Терминал" филмини суратга олишга қарор қилади, чунки бу филмидан кейин "бизни кулдириши, йиг'латиши ва бизни хурсанд қилиши мумкин бо'лган дунё" филмини суратга олишни хоҳлар эди. Филмни суратга олиш учун о'з жиҳозларини тақдим этишга тайёр бо'лган мос айропортлар ё'қлиги сабабли, ЛА/Палмдале минтақавий айропортидаги катта ангар ичида бутун ишчи то'пламли терминал қурилган. Монреал-Мирабел халқаро аэропортида эса филмнинг аксарият айрапорт ташқи саҳналари суратга олинган[4].
Филм 2004-йил 18-июн куни Шимолий Америкада катта экранларда намойиш этилган ҳамда умуман ижобий баҳоларга сазовор бўлган. Бутун дунё бўйлаб унинг намойишларидан 219 миллион доллар даромад ишланган.
Сюжети
Филмда о'йлаб топилган Кракосия мамлакатидан келган саёҳатчи Виктор Наворски Ню-Ёрк шаҳри Жон Кеннеди халқаро айропортига етиб келганида о'з мамлакатида давлат тўнтаришлари содир бўлганини телевезор орқали билиб олади. Қо'шма Штатлар Кракосиянинг янги ҳукуматини тан олмайди. Шу сабабдан Виктор Наворскининг АҚШ ҳудудига кириши ҳам, ватанига қайтиб кетиши ҳам мумкин эмас эди, чунки унинг паспорти энди ҳақиқий эмас эди. Шу сабабли, АҚСҲ Божхона ва чегара қўриқлаш хизмати унинг паспорти ва қайтиш чиптасини, масала ҳал бўлгунга қадар олиб қўяди. Шундан сунг у қочқинга айланади ва айропортда яшашга мажбур бо'либ қолади.
Айропортнинг бош комиссари вазифасини бажарувчи Френк Диксон Викторга муаммо ҳал этилмагунча транзит залида қолишни буюради. Виктор терминалда юклари ва ёнг'оқ то'ла қутиси билан бирга қолиб кетади. Наворски айрапорт ҳудудининг ҳозир та'мирланаётган утиш қисмини топади ва у ерда яшай бошлайди. Диксон Викторни айропорт ҳудудини тарк этишга бир неча бор суний равишда мажбур қилиб ко'ради. Диксон соқчиларни беш дақиқага чиқиш жойидан узоқлаштиришни буюриб, уни айропортдан чиқариб юбориш орқали Викторни кетишга мажбур қилади, аммо Наворский қонунларни бузишни ҳоҳламас эди. Диксон, агар Наворский уйга қайтишдан қо'рқса, айропортни тарк этиши учун АҚСҲ ҳукуматидан бошпана со'рашини ҳамда о'з мамлакатидан қо'рқишини айтиб ариза ёздиришга о'риниб ко'ради, аммо бу уриниш ҳам Виктор о'з мамлакатидан қо'рқмаслигини да'во қилгани учун муваффақияциз бо'лади. Виктор бир неча айропорт ходимлари ва саёҳатчилар билан до'стлашади ҳамда уларга ёрдам беради. улар: Гупта Ражан исмли фаррош, одамларнинг тозаланган полларида сирг'анишларини томоша қилишдан завқланадеган ходим, Поккерга муккасидан кетган Жо Мулрой ё'қолган багаж буюмларига пул тикиш билан шуг'улланувчи юк ташиш ходими, Долорес Торрес, иммиграция хизмати ходими, Долоресни яхши ко'радиган озиқ-овқат хизмати юк машинаси ҳайдовчиси Энрике Крузлар наворскийнинг яқин до'стларига яланади. Шунингдек Наворскийнинг танишлари орасида Унитед Аирлинес стюардессаси Амелия Уоррен ҳам бор эди. Амелияни Наворскей вақти-вақти билан ко'риб турар эди ва уни тез-тез саёҳат қиладиган қурилиш пудратчиси деб о'йлайди. Шундан кейин Вектор Наворский Амеляни ёқтириб қолади ва уни о'зига жалб қилишга ҳаракат қилади. Юқорироқ лавозимга Кўтарилиш учун номзоди кўриб чиқилаётган Диксон Виктордан қутулишнинг янги ё'лларини излайди. Бу орада Виктор инглиз тилини о'рганиш учун китоб ва журналларни о'қий бошлайди. Та'мирлаш зонасидаги деворни бир о'зи импулсив тарзда қайта тамирлаганидан со'нг айропорт пудратчиси томонидан қурувчи сифатида ишга ёлланади ҳамда унга ойлик маош то'ланади.
То'ққиз ой о'тгач, Викторнинг до'стлари Викторни Кракосиядаги уруш тугаганлиги ҳақидаги хабар билан уйг'отишади ҳамда эдни у айропорт ҳудудидан чиқиб кетишга рухсат берувчи яшил муҳирни олиши мумкин эди. Божхонада фавқулодда Викторга виза берилади ва унга Диксон имзо чекиши кераклигини айтишади. Аммо Викторнинг паспорти яна кучга киргач, Диксон уни дарҳол Кракосияга қайтаришга қарор қилади. У Викторга агар уйига бир зумда қайтмаса, до'стларини ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун айропортда жиноий жавобгарликка тортишини, энг жиддийси, фаррош Гупта Ражанни полиция ходимига ҳужум қилганликда айблаш учун Ҳиндистонга депортация қилиш билан таҳдид қилади. Буни истамаган Виктор ниҳоят уйга қайтишга рози бо'лади. Гупта бундан хабар топгач, Викторни уйига қайтарадиган самолёт олдига югуриб чиқиб депортацияга о'зини тутиб беради. Ҳамда Викторнинг юкларини самалётдан тушириб қоладиради.
Кечикиш Викторга шаҳарга кириш учун йитарли вақт беради. Диксон о'з офицерларига Викторни ҳибсга олишни буюради, аммо Диксондан ҳафсаласи пир бо'лган офицерлар викторни ё'лини тусишмайди. Виктор таксига о'тираётганда, Амелия бошқа таксида келади ва улар биргаликда шаҳарга чиқиб кртишади. Ню-Ёркка Бенни Голсон концерт бераётган меҳмонхонага келган Наворски отаси васят қилган охирги дастхатни консертчидан олади. Таксида айропортга қайтиб келади ҳамда о'з ватани кракосияга учиб кетади.
Қаҳрамонлар
- Том Ҳанкс Виктор Наворски ролида
- Cатҳерине Зета-Жонес Амелиа Уррен ролида
- Станлей Туccи Франк Диксонон ролида
- Чи МcБриде Жоэ Мулрой ролида
- Диэго Луна Энреки Круз ролида
- Баррй Шабака Ҳенлей Жуд Турман ролида
- Кумар Паллана Гупта Ражан ролида
- Зоэ Салдана Долорес Торрес ролида
- Эддиэ Жонес Ричард Салчак ролида
- Жуде Cиccолелла Карл Иверсон ролида
- Cорей Рейнолдс Уойлин ролида
- Гуиллермо Диаз Боббй Алима ролида
- Рини Белл Надия ролида
- Валерй Николаэв Милодрагович ролида
- Мичаэл Ноури Макс ролида
- Беннй Голсон о'зини
- Сcотт Адсит Такси ҳайдовчи ролида
- Марк Иванир Горан ролида
- Дан Финнертй Слифф ролида
- Стивен Мендел биринчи даражали стюард сифатида
Яна қаранг
- Лист оф Америcан филмс оф 2004
- Лист оф пеопле wҳо ҳаве ливед ин аирпорц
- Лост ин Трансит, 1993-йил франсуз филми ҳам Нассерийдан илҳомланган.
- Флигҳт, 1998-йил опера.
- Терминал 1, Бенни Голсоннинг 2004 йилги албоми.
- А Греат Дай ин Ҳарлем,1994-йилда суратга олинган сурат ва жазз мусиқачилари ҳақидаги ҳужжатли филм.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Терминал Бох Оффиcе Можода
- ↑ Гилсдорф, Этҳан „Беҳинд 'Тҳе Терминал,' а труэ сторй“. Тҳе Чристиан Сcиэнcе Монитор (2004-йил 21-июн). 2015-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 5-декабр.
- ↑ Цианос, Проф Др Вассилис С.. Тҳе Аутономй оф Мигратион: Тҳе Анималс оф Ундоcументед Мобилитй Димитрис Пападопоулос & Вассилис Цианос. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/3381097. Қаралди: 2022-04-25.Терминал]]
- ↑ „Тҳе Терминал (2004) - Филминг & Продуcтион“. ИМДб.cом. 2016-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-ноябр.