Термит (юн. тҳерме — иссиқлик) — алюминий ёки магнийнинг баъзи металлар (темир, никел ва бошқалар) оксидлари билан кукунсимон аралашмаси; алангаланиш вақтида интенсив ёнади, натижада реаксия маҳсулотлари ҳарорати 2000°C дан ошади. Углеродсиз металлар (марганец, хром ва бошқалар) ва ферроқотишмалар (қаранг Алюминотермия, Металлотермия) олишда, релсларни пайвандлашда ва йирик деталларни қуйишда, ёндиргич аралашма сифатида (ҳарбий ишда) қўлланади.