Termokimyo
Термокимё — кимёвий термодинамиканинг бир бўлими. Кимёвий реаксиялар жараёнида иссиқлик эффектини ўлчаш ёки ҳисоблаш, модданинг агрегат ҳолати ўзгариши билан боғлиқ физик-кимёвий жараёнлар, суюлиш, эриш, суюлтириш ва бошқаларни тадқиқ қилади. Т. физиккимёвий системаларнинг иссиқлик сиғимини ва уларнинг ҳароратга боғлиқлигини ҳам миқдорий жиҳатдан ўрганади. Т.да иссиқлик сиғими, ёниш иссиқлиги, энталпия, энтропия, изобари зотермик потенсиал каби катталиклар қўлланади. Улардан кимётехнология жараёнларининг иссиқлик мувозанатини ҳисоблашда фойдаланилади. Термокимёнинг амалий усули — калориметрия. Реаксияларнинг тезлигини аниқлашда моддаларнинг энергетик хусусиятларини билиш, шунингдек, бирикмаларнинг тузилишини ҳисобга олиш муҳим. Реаксияларнинг иссиқлик эффекти ёки иссиклик сиғимини ўлчашда калориметриядан фойдаланилади. Реаксияда ажралиб чиқаётган ёки ютилаётган иссиқлик миқдори ифодаланган кимёвий тенгламалар термокимёвий тенгламалар дейилади. Т.да гомоген (бир жинсли) ва гетероген (ҳар хил жинсли) системалар маълум бўлиб, булар битта ёки бир неча фазалардан ташкил топади. Гомоген системата азот билан кислород газлари аралашмаси, гетероген системата. эса сув билан музнинг аралашмаси ёки ҳаво (атмосфера)даги кўмир ва олтингугурт зарраларининг аралашмаси мисол бўла олади. Сўнгги система 3-фазадан — 2 та қаттиқ ва 1 та газ фазасидан иборат.
Термокимёга Г. И. Гесс асос солган. У 1840-йил термокимёвий ҳисобларга асосланган принсипни эълон қилади, кейинроқ мазкур принсип Гесс қонуни номини олади. Баъзи реаксияларнинг иссиқлик эффектини тўғридан-тўғри ўлчаш имкони йўқлиги ёки қийинлиги туфайли уларни Гесс қонуни ёрдамида аникланади.
Термокимё ХХ асрнинг 2-ярмида квант кимёси, занжир ва ядро реаксиялари тасаввурлари билан бойиди, реаксиялар иссиқлик эффекти мутлоқ нолга яқин ҳароратлардан бир неча минг даражага бўлган оралиқларда ўлчанилишига эришилди. Биологик жараёнлар радиокимёвий ҳодисалар, космик ва юлдузлараро масофалардаги реаксиялардан олинган маълумотлар Т.нинг ривожланишига олиб келди. Т. қонуниятлари технологик жараёнларнинг иссиқлик мувозанатини ҳисоблашда қўлланиб, кимё саноатида мақбул шароитларни аниқлашга ёрдам беради.
Адабиёт
- Дикерсон Р., Грей Г., Хейт Дж., Основниэ законў химии, т. 1 и 2, М., 1982; Карапетянс М. Х., Дракин С. И., Обҳая и неорганическая химия, М., 2000.
Қйдпат Ахмеров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |