Тўқимачилик саноати — турли хилдаги ўсимлик толалари, жун ва сунъий синтетик толалардан турли газламалар, ип ва бошқа махсулотлар ишлаб чиқарувчи енгил саноат тармоғи. Тўқимачилик саноати таркибига тўқимачилик хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш, ип газлама, зиғир, каноп, жут толасидан газлама, шойи, жун газлама, нотўқима материаллар, тўр тўқиш, тўқимачилик атторлик, трикотаж, кигизнамат босиш соҳалари киради. Тўқимачилик саноати маҳсулотлари кийимбош ва поябзал ишлаб чиқаришда, шунингдек, мебел, машинасозлик саноати ва бошқаларда ишлатилади. Ўзбекистонда Тўқимачилик саноати енгил саноатнинг етакчи тармоғини ташкил этади.

Тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқариш қадим замонларда пайдо бўлган. Ғўза экиш, қўлда ип тайёрлаш ва газлама тўқиш Ҳиндистон, Хитой, Миср ва Ўрта Осиёда мил.дан бир неча аср илгари маълум бўлган. Тўқимачилик саноати машиналашган ишлаб чиқаришга биринчи бўлиб ўтган саноат тармогидир. Европада ХВИИИ асрнинг 2ярмидаги саноат тўнтариши шу тармоқдан бошланган.

Ўзбекистонда Тўқимачилик саноати узоқтарихга эга. Ўрта аерларда маҳаллий ҳунармандлар тайёрлаган атлас, беқасам, бахмал, банорас, занданачи, олача каби маҳсулотлар узоқ мамлакатларда машҳур бўлган, Буюк ипак йўли орқали Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига чиқарилган. Лекин майда тарқоқ ҳунармандчиликни бирлаштириб саноат асосини яратиш ва газламалар ишлаб чиқариш эса фақат ХХ асрнинг 20-йилларидан бошланди.

1926-йилда Фарғона тўқимачилик фабрикасининг 1навбати ишга туширилди (10000 урчуқ ва 300 тўқув дастгоҳи), 1932-йилга келиб унинг 2 ва 3навбатлари ҳам қурилди (19900 урчуқ, 906 тўқув дастгоҳи). 1930-йилда Самарқанд шойи тўқиш фабрикаси ишлай бошлади. 1932-йилдан Тошкент тўқимачилик ктини қуриш бошланди. 1935-йил бу кт газлама ишлаб чиқара бошлади (33630 урчуқ, 1152 дастгоҳ).

Тўқимачилик саноати машиналари, дастгоҳдари базасини яратишда 40-йилларда қурилган „Тоштекстилмаш“ здининг ҳиссаси катта бўлди. Урушгача бўлган йилларда Қўқон ип йигирувпайпоқ тўқув кти, Фарғона, Тошкент трикотаж буюмлари фабрикалари, Марғилон шойи кти, Самарқанд янги трикотаж фабрикаси барпо этилди. Уруш йилларида (1941— 45) Тошкентга РостовДон шаҳридан трикотаж, Ленинграддан ип, Марғилонга Ижевскдан шойи тўқиш, Фарғонага йигирувтўқув фабрикаси кўчириб келтирилди. Натижада Ўзбекистонда Тўқимачилик саноати ўсиш суръатлари тезлашди. 50-йилларда янги корхоналарни қуриш, ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш давом этди. 60-йиллар ўрталарида Наманган кастюмбоп ва штапел газламалар кти қурила бошланди. Тошкентда „Малика“ трикотаж ишлаб чиқаришкти, Бухоро тўқимачилик комбинати (1973— 76), Наманган нотўқима материаллар ишлаб чиқариш бирлашмаси (1974), Поп нотўқима материаллар комбинати (1977), Андижон ип газлама ктининг 1навбати (1981), Хива гилам комбинати қуриб ишга туширилди. 80-йилларда йирик тўқимачилик корхоналарида бир қанча филиаллар очилди. Шунингдек, Пахтаобод, Чувама, Қўрғонтепа, Марқаматда ҳамда Ғиждувон ва Вобкентда фабрикалар қурилиб ишга туширилди. Филиалларда ҳам ишлаб чиқариш технологик сиклининг тугал бўлишига эришилди.

90-йилларда Ўзбекистон Тўқимачилик саноати янги сифат ўзгаришлари босқичига ўтди. Республиканинг хорижий мамлакатлар бн ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб, чет эллик шериклар бн барпо этилган қўшма корхоналар сони кўпайиб борди.

Ўзбекистон Тўқимачилик саноатиини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири жаҳон бозорига пахта толасини чиқариш эмас, балки жаҳон бозорида рақобатбардош ип газлама ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан иборат стратегия танланди. Шу мақсадда АҚСҲ, Италия, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва бошқа мамлакатлар фирмалари бн ип газлама ишлаб чиқарадиган янги қўшма корхоналар ташкил этилди. Корхоналарни чет эл илғор тўқимачилик технологияси бн жиҳозлаш бошланди. 1993—94 йларда „Бухоротекс“ аксиядорлик жамиятига Швейсария, Германия ускуналари ўрнатилди. 1994-йилда Туркиянинг „Язекс“ корпорацияси бн ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида тўлиқ технологик сиклли тўқимачилик мажмуи ишга туширилди.

1995 — 2003-йилларда Ўзбекистон Тўқимачилик саноатига киритилган хориж сармоялари 519,89 млн.дан ортиқроқ АҚСҲ долларини ташкил этди, шў жумладан, Жанубий Кореянинг „Кабул текстайлз“ компанияси киритган инвестиция 186 млн., Туркиянинг „Тими“, „Типаш“ компанияси 75 млн. (Намангандаги „Косонсой— Тикмен“ костюмбоп ва палтобоп газламалар, жун чойшаб ва қўлда тўқиладиган гиламлар учун йигирилган ип), „Бурсел“ фирмаси 52,9 млн. (Чиноз тўқимачилик кти), „Астоп“ фирмаси 40,3 млн („Аснамтекстил“), Япониянинг „Марубени“ фирмаси 60 млн. („Силк Роад“, Наманган) АҚСҲ долларидан иборат бўлди. Ўзбекистон Тўқимачилик саноатида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш қажми тобора ўсиб бормоқда. Ўзбекистон Тўқимачилик саноатида 2003-йилда 453,3 млн. м2 газлама, шу жумладан, 415,2 млн.м2 ип газлама, 167 млн. жуфт пайпоқ, 28,6 млн. дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чикарилди.

Чет мамлакатларда Тўқимачилик саноати Ҳиндистон, Хитой, АҚСҲ, Япония, Буюк Британия, Франсия, Италия, ГФР, Мисрда айниқса тараққий этган. Ривожланган мамлакатлар Тўқимачилик саноатида биринчи ўринни пахта толасидан ип газлама ишлаб чиқариш эгаллайди, жун ва шойи газламалар ишлаб чиқариш кейинги ўринларда туради.[1]

Манбалар

  1. ↑ Олимбоев, Эркин. „Тўқимачилик саноати“ ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиёт

  • Олимбоев Э., Давиров Ш., Ўзбекистон тўқимачилик саноати маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси, Т., 2002.