Тўқувчилик - табиий (пахта, жун, ипак, зиғир, каноп ва ҳоказо) ва сунъий толалардан газлама ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари олиш жараёнлари мажмуи; ҳунармандчиликнинг бир тури, касб. Дастлаб (неолит ва ибтидоий жамоа даврида) йигириш ва тўқишга доир ишлар қўлда бажарилган. Кейин урчуқлар, дастаки тўқув дастгоҳлари пайдо бўлган. Чигит экиб, пахтадан ип газлама олиш Ўрта Осиёда милоднинг бошидаёқ тарқалган. Лекин и.ч. техникаси ниҳоятда секинлик бн ўсгани учун йигириш ва тўқиш қўлда бажарилган. Кейинчалик ёгочдан ясалган дастаки Т. дастгоҳи (дўкон) пайдо бўлган. Т.ни механизациялашга уриниш ХВИ—ХВИИИ асрларга тўғри келади. Инглиз ихтирочиси Ж. Кейнинг 1733-йилда ихтиро қилган "ўзиучар" моки Т.да катта аҳамиятга эга бўдди. ХВИИИ аср охирида Буюк Британияда Э. Картрайт механик тўқув станогини ихтиро килди. ХИХ аср охири ХХ аср бошларида мокиси автоматик тарзда алмаштириладиган Т. станоклари пайдо бўлди.

Дастлаб, ип йигириш, газлама тўқиш, пардозлаш ишлари якка тартибда бажарилган, кейинчалик (ХВИИИ аср 2ярмидан) кичиккичик, кейин йирикроқ корхоналар пайдо бўлган.

Т. тўқув станокларида корхоналарда бажарилади. Тўқимагазлама ишлаб чиқарадиган корхона тўқув фабрикаси дейилади. Тўқув фабрикасининг ёнида ип йигирув фабрикаси ва тўқимага гул босадиган фабрика ҳам бўлса, корхона Т. комбината дейилади. Т.нинг асосий хом ашёси пахта (ва бошқа табиий толалар) ҳисобланиб, кимёвий толалардан ҳам кенг фойдаланилади. Газлама тўқишнинг технологик жараёнига кура, Т. тайёргарлик, тўқиш ва якунловчи операцияларни ўз ичига олади. Тайёргарликда толаларни аралаштириб, йигириб ҳар хил ип олинади. Ип тайёрлаш тартиби қуйидаги кетма-кетликдан иборат: танда ипини қайта ўраш, тандалаш, оҳорлаш, танда ипини ўтказиш; арқоқ ипини қайта ўраш, намлаш ёки эмулсиялаш, танда ипини қайта ўраш найчаларидаги ипни бобинага ёки фланецли ғалтакларга ўрашдан иборат. Тандалашда бобинадаги танда иплари танда валларига параллеллаб ўралади. Бу операция танда машиналарида бажарилади. Танда ипининг пишиқлигини ошириш учун улар оҳорланади (қаранг Оҳорлаш). Танда ипини ремизалар кўзи ва бердо пластинкалари орасидан ўтказиш ("проборка") махсус станокларда бажарилади.

Арқоқ ипи йигирув фабрикаларида тўқув станогининг мокисига тушадиган найчаларда ишлаб чиқарилади, шунинг учун у махсус тайёрлаш операциясидан ўтказилмайди. Арқоқ ипининг эластик ва силлиқ бўлиши ҳамда ҳалқа (тугун) ҳосил қилмаслиги учун уни намлаш ёки эмулсиялаш лозим. Шу тариқа тайёрланган танда ва арқоқ ипларидан тўқув станогида турлича ўрилиш усулларида газлама тўқилади. Тўқиш жараёнида танда ипларига арқоқ ипларига нисбатан тўқув станоги иш органлари кучлироқ таъсир қилади. Шунинг учун танда иплари сифатлироқ хом ашёдан тайёрланади, акс ҳолда тўқиш жараёнида танда ипи узилавериб, иш суръати ва газлама сифатига таъсир қилади. Якунловчи операциялар тайёр газламани ўлчаш (махсус машиналарда), тукларини қирқиш ва тозалаш, сифатини текшириш ва тахлаш машиналарида тахлаш ишларини ўз ичига олади. Якунловчи операцияларнинг барчаси поток линияларда бажарилади. Кейин газлама пардозлаш, гул босиш (зарур бўлса) жараёнларидан ўтказилади.