Togʻ changʻi sporti
Тоғ чанғи спорти — махсус йўлакчалар бўйлаб тоғдан тушиш, чанғи спортинннт таркибий қисми; унга слалом (чанғида сунъий ёки табиий тўсиқлар оша тепаликдан пастга тез тушиш), улкан слалом, тезлик билан тушиш ва кўп кураш мусобақалари киради.
Мусобақа қоидаларини 1 марта англиялик Арнолд Лунн (ХХ асрнинг 20-йилларида) киритган. 1 мусобака 1923-йил Швейсарияда бўлган. 1930-йилдан Оаҳон биринчилиги мусобақалари мунтазам ўтказиб турилади. 1936-йилдан Қишки Олимпиада ўйинлари дастуридан жой олган. Ўзбекистонда Тоғ чанғи спортис. мусобақалари, асосан, Бўстонлиқ туманидаги Чимён базаси мажмуасида ўтказилади. Тоғ чанғичилари ҳар йили 2-марта (езда ва қишда) республика биринчилиги ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида куч синашадилар. „Қишки таътиллар“, „Чимён соврини“ мусобақалари энг кучли тоғ чанғичиларини тўплайди.
Спорт устаси Ғайрат Эрметов ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг 2 та кумуш медалига сазовор бўлган. 2004-йилги Ўзбекистон чемпиони Ксения Григорева аёллар ўртасида етакчи тоғ чанғичисидир.
Ўзбекистон Тоғ чанғи спортис. уюшмаси (1998-йил тузилган) халқаро Тоғ чанғи спорти с. федерацияси (ФИС) га қабул қилинган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |