Тоҳирийлар — Хуросондаги Тоҳирийлар давлашида ҳукмронлик қилган сулола (821—873). Расман аббосийлар вассали ҳисобланган. Сулолага 821 и. Тоҳир ибн Ҳусайн асос солган. Т. ҳукмдорлари: Тоҳир ибн Ҳусайн (821—822), Талҳа ибн Тоҳир (822—828), Абдуллоҳ ибн Тоҳир (828—844), Тоҳир ИИ ибн Абдуллоҳ (844—862), Муҳаммад ибн Тоҳир (862—873). 873-йил Хуросонда Т. ҳукмронлиги тугатилиб, янги Саффорийлар давлати ташкил топган.