Tojiklar
| Тожиклар Тоҷикон | ||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Умумий аҳоли сони | ||||||||||||||||||||||||
|
тах.50–60млн | ||||||||||||||||||||||||
| Катта аҳолига эга минтақалар | ||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||
| Тиллар | ||||||||||||||||||||||||
|
Форс тили иккинчи тил сифатида Ўзбек тили, Рус тили ва Пушту тили | ||||||||||||||||||||||||
| Динлар | ||||||||||||||||||||||||
| Ислом Асосан сунний | ||||||||||||||||||||||||
| Қариндош этник гуруҳлар | ||||||||||||||||||||||||
| бошқа эроний халқлар буларга форслар, курдлар, пуштунлар, балужлар ва ҳ.к. |

Тожиклар (тожикча: Тоҷикон, дарийча: تاجیکان [тɔː'ʤɪк], форсча: تاجیکان) — Марказий Осиё эроний халқидир. Тожиклар ҳинд-европа халқлардан бири бўлиб форс-тожик континуумининг турли лаҳжаларида гаплашади ва ҳозирги Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Покистонда жойлашган ҳозирги Эроннинг шарқи ва шимоли-шарқидаги ҳудудларда истиқомат қилади. Тожикларнинг тарихий яшаш ҳудуди Амударё (Панж)нинг юқори оқими ҳавзасини, Мурғоб ва Кобулнинг қуйи оқими, Зарафшон водийси, Зарафшон дарёси ҳавзалари атрофи, Фарғона водийси, Сирдарё ҳавзалари, шунингдек, Ҳилманд ҳамда Арғандаб ҳавзаларини қамраб олади. Афғонистондаги Ҳерируд ва Хамун кўли ҳавзаларининг форс тилида сўзлашувчи аҳолиси одатда тожиклар деб аталади. Тожикларнинг умумий сони, турли маълумотларга кўра, 30 миллион кишигача. Афғонистонда Тожикистондагидан кўра кўпроқ тожикистонликлар яшайди. Афғонистонда — 17 миллиондан[5] 15 миллионгача[6], Тожикистонда — 8 миллиондан ортиқ[7] Ўзбекистонда эса 1,7 миллиондан ортиқ тожик бор[3], Хитойнинг ғарбида (50 мингдан ортиқ), Эрон Хуросонида (500 мингдан ортиқ), Россия Федерациясида, Қозоғистонда, Қирғизистон ва Туркманистонда, шунингдек, Покистонда яшайдилар.
Асосий қисми форс тили (тожик тили)да сўзлашади. Тоғли Бадахшон Мухтор вилояти ҳамда Яғноб аҳолисининг асосий қисми шарқий эроний тиллари гуруҳи оиласига кирувчи тилларнинг диалектларида сўзлашади. Тожиклар асосан, ислом динининг сунний мазҳабига, Бадахшон аҳолисининг аксарияти эса шиа мазҳабининг исмоилия оқимига эътиқод[8]. Тожик халқининг шаклланишида аввал милоддан аввалги 2-минг йилликка оид узоқ этногенетик жараёнлар асос бўлган[9].
ИХ-Х асрларда Сомонийлар давлатининг ташкил топиши билан тожикларнинг этник ўзагининг шаклланиш жараёни ҳам якунланди. Сомонийлар даврида минтақада ҳукмрон тилга айланган умумий форс (тожик) тилининг тарқалиши билан чамбарчас боғлиқ эди[9]. Х аср охирида Сомонийлар давлати парчаланиб, туркий сулолалар кучайгач, Ўрта Осиёда сиёсий ҳокимият туркий тилли халқлар қўлига ўтди. Туркий, кейинроқ мўғул қабилалари янги тўлқинларда ҳозирги тожикларнинг аждодлари яшайдиган деҳқончилик раёнларига кириб келди, ўрта аср тожикларининг кўп асрлик ассимиляция ва турклашув жараёни, айниқса текисликларда, камроқ даражада тоғли ва катта шаҳарлар ҳудудларда бошланди.
Британника энциклопедиясида тожикларнинг этногенези бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган[10]:
Тожиклар Ҳинд-Эрон халқларининг бевосита авлодлари бўлиб, уларнинг Ўрта Осиё ва Шимолий Афғонистонда доимий мавжудлиги милоддан аввалги 1 минг йиллик ўрталаридан тасдиқланган. Тожикларнинг аждодлари Трансоксания (Сўғдиёна) таркибига кирган Хоразм ва Бақтриянинг қадимги аҳолисининг ўзагини ташкил қилган. Вақт ўтиши билан қадимги тожиклар қўллаган Шарқий Эрон шеваси охир-оқибат ўз ўрнини Эрон ва Афғонистонда сўзлашувчи ғарбий шева бўлмиш форс тилига бўшатиб берди
.
Помирда яшовчи тожиклар, шарқий эроний тилларининг турфа диалектларида сўзлашишларига қарамасдан, улар ҳам ўзларини Тожикларнинг ажралмас қисми сифатида эътироф этадилар. Сабаби Тожикларнинг энг қадимги аждодлари бақтрияликлар, сўғдлар, қадимги хоразмликлар, саклар шарқий эроний тилларда сўзлашишган. ИХ асрда араб босқинидан сўнг асли балхлик эронийлар хонадонига мансуб Сомонхудот авлодлари Марказий Осиёда улкан давлатга асос солишади. Сомонийлар деб аталмиш ушбу даврда ҳукмдорлар уйғониш даврини бошлаб беришади ва айнан форс тилини давлат тили деб эълон қилишади. Натижада Бухоро ва Балх Сомонийлар даврида Янги Форс тили вужудга келиши ва ривожланишига таянч бўлиб хизмат қилади. Араб ва форс тиллари энг муҳим тилларга айланди. Жумладан, араб босқини натижасида шарқий эроний тилларига кирувчи сўғд тили барҳам топган ва ўлик тиллар қаторига кирган эди. Унинг ўрнини эса ғарбий эроний тилларидан бири Форс тили эгаллайди ва кейинчалик айнан Сомонийлар даврида Шарқ адабиётининг таянч тилига айланишига дебоча яратилади. ХХ аср Тожиклар, учун энг оғир давр ҳисобланади. Айнан Эрондаги форслар ва ҳозирги ҳудудларда яшаётган тожиклар бир тил — Форс тилида суҳбатлашишларига қарамасдан, Марказий Осиёлик Тожиклар,нинг ёзуви коммунистлар томонидан кирилл алифбосига ўзгартирилди ва унга халқ номидан келиб чиқиб тожик тили деб ном берилди.
Тожикларнинг хўжалик машғулоти қадимдан, асосан, сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик ва боғдорчилик ҳисобланиб, чорвачилик ҳам муҳим рол ўйнаган. Шунингдек, бинокорлик ва ҳунармандчилик: ёғоч ўймакорлиги ва ганчкорлик, каштачилик, чўптарошлик (товоқ, чўмич ва қошиқлар ясаш) кенг ривожланган.
- Тожикистон Автоном Совет Социалистик Республикаси
- Тожикистон
- Тожикистон иқтисодиёти
- Тожикистоннинг аҳоли пунктлари номи ўзгартирилиши
- Тожик тили
- Тожикистон миллий футбол терма жамоаси
- Тожикистон фуқаролар уруши
- Тожикистон Автоном Совет Социалистик Республикаси
- Тожикистонда CОВИД-19 пандемияси
- Тожик алифбоси
Манбалар
- ↑ CИА фаcтбоок 2011 - Афгҳанистан
- ↑ CИА фаcтбоок 2000 - Тажикистан
- ↑ 3,0 3,1 Ўзбекистон доимий аҳолисининг этник таркиби э’лон қилинди
- ↑ CИА фаcтбоок 2009 - Кйргйзстан
- ↑ Cоунтрй Фаcтфилес. — Афгҳанистан, паге 153. // Атлас. Фоуртҳ Эдитион. Эдиторс: Бен Ҳоаре, Маргарет Парриш. Публишер: Жонатҳан Метcалф. Фирст публишед ин Греат Бритаин ин 2001 бй Дорлинг Киндерслей Лимитед. Лондон: Дорлинг Киндерслей, 2010, 432 пагес. ИСБН 9781405350396 «Популатион: 28,1 миллион Религионс: Сунни Муслим 84%, Ши'а Муслим 15%, отҳер 1% Этҳниc Мих: Паштун 38%, Тажик 25%, Ҳазара 19%, Узбек, Туркмен, отҳер 18%»
- ↑ Афгҳан, Тажик ин Афгҳанистан
- ↑ Численность и национальный состав населения доля таджиков в населения Таджикистан, 2010 году - 84,3%.
- ↑ Таджики // Этнический атлас Узбекистана / А. Ильхамов. — Ташкент: Издательство «ИООФС — Узбекистан», 2002. — С. 197. — 451 с. — ИСБН 5-862800-10-7.
- ↑ 9,0 9,1 «Таджики» // Струнино — Тихорецк. — М. : Советская энциклопедия, 1976. — С. 169. — (Большая советская энциклопедия : [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров ; 1969—1978, т. 25).
- ↑ Тажикистан: Ҳисторй (англ.). Энcйcлопедиа Британниcа.
Адабиётлар
- Бартолд В.В., Таджики, Тожиклар 2,(1), М., 1963;
- Вамбери А., Очерки о Средней Азии. М., 1868;
- Шишов А., Таджики: Этнографические и антропологическое исследование, Тожиклар, 1910.
- Ричард Фолтз., А ҳисторй оф Тажикс: Иранианс оф тҳе Эаст, Блоомсберрй, Неw Ёрк., 2019
- Ричард Н. Фйре., Букҳара — Тҳе Медиэвал Ачиэвемент, Университй оф Оклаҳома Пресс, Норман., 1965
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |