Токча — хона деворига ишланган, уйрўзғор буюмлари териб қўйиладиган.махсус жой. Ўрта Осиё турар жой меъморлигида меҳмонхона тўрининг 2 ёнига (ўртасига тахмон), ётоқхонанинг ўртасига кийимлар тахлаш учун (2 ёнига сандиқ қўйилиб кўрпаёстиқ тахланган) ишланган. Т.нинг эни ва бўйи тахланадиган буюмларнинг шаклига қараб, 3—5 поғонали бўлиб, турли нақшинкори безаклар билан пардохчанган. Ганчкори безаклар билан безатилган косамон Т.лар хонага алоҳида кўрк бағишлайди. Ҳозирги жавон ва шкаф кабилардан фойдаланилмоқда.