Tokio
Токио (японча: 東京, Тōкйō) — Япониянинг пойтахти бўлиб, сўзма-сўз таржима қилганда „Шарқий пойтахт“ маъносини билдиради. Токио Япониянинг вилоят ҳамда шаҳар статусига эга ўзига хос маъмурий бирлиги бўлиб ҳисобланади. Мамлакатнинг иқтисодий, молиявий ва маданий маркази. Аҳолисининг сони ва саноатнинг ўсиш суръатлари бўйича дунёдаги йирик шаҳарлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Хонсю оролининг жануби-шарқий қисмида, Канто текислигида, Эдогава, Аракава, Сумида, Тама дарёларининг Токио қўлтиғига қуйилиш ерида жойлашган. Иқлими субтропик, муссонли, энг совуқ ой — январнинг ўртача температураси 3,Г, энг иссиқ, ой — августники 25,6°. Йиллик ёғин 1343 мм. Серёғин мавсумда тез-тез тайфун бўлади. Токио сейсмик фаол зонада жойлашган.[2]
Токио 東京 | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| Вилоят | Кантō |
| Орол | Ҳоншу |
| Ҳукумат | |
| • Ҳоким | Юрико Коике |
| Майдон | 2,194.07 км2 (847.14 кв ми) |
| Аҳолиси (2022) |
13 988 129[1] |
Аҳолиси 13,23 млн. киши (2013-йил 1-апрел ҳолатига). Пойтахт префектураси (Сютокен) ёки Катта Токио таркибига 4 та префектуранинг шаҳар ва шаҳарчалари киритилади, аҳолиси 28 млн кишидан зиёд. Мамлакат миллий даромадининг 1/5 қисми Токиога тўғри келади.[2]
Этимологияси
1457-йилда Эдо қалъаси сифатида ташкил этилган. 1869-йилда Эдўда Мейдзи реставрацияси давомида давлат пойтахти кўчирилди ва шаҳар Андоза:Нихонго деб номланди. Япон тилида „шарқий пойтахт“ маъносини англатади.( канжи 東 (онеми: „то:“) — шарқ ва 京 (онеми: „кё:“) — пойтахт). Аввалги пойтахти — Кёто, кейинчалик Ҳаян-ке расмий номи билан аталган-аллегорик равишда "Саике" — "Г'арбий пойтахт" деб номланган.
Ўзбекча анъанавий ёзма шакли — Токё
Мақоми
Тарихи
Токиога ХВ асрнинг ўрталарида асос солинган. 1457-йилда Эдо қасри қурилган бўлиб, унинг атрофида савдогар ва ҳунармандларнинг уйлари кўпайиб борди. 1590-йилда Эдо шаҳри Токугава сулоласининг қароргоҳига айланди. Япониянинг расмий пойтахти эса ўша вақтда Киото шаҳри эди. ХВИИИ асрда Эдо жаҳоннинг энг йирик шаҳарларидан бирига айланди. 1869-йилда ҳокимият бошқа сулола вакили император Муцихито қўлига ўтгач, пойтахт Эдога кўчирилди ва Токио („шарқий пойтахт“) деб аталди. ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Токиода ипак, лок-бўёқ, чинни саноатлари, ХИХ асрнинг охиридан машинасозлик ва кемасозлик саноатлари ривожлана бошлади. 1923-йил 1-сентабрдаги зилзила ва унинг оқибатларида келиб чиққан ёнғин туфайли Токионинг кўп қисми вайрон бўлди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Токио АҚШ авиацияси томонидан бомбардимон қилинган.[2]
Иқлими
Иқтисоди
Аҳолиси
Маданият
Транспорт
Токио — транспорт йўлларининг йирик тугуни. Денгиз порти (йилига 70 млн. т дан ортиқ юк ортиб туширилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Метрополитен қурилган. Етакчи саноат тармоғи — машинасозлик (хусусан, электротехника, умумий машинасозлик, транспорт жиҳозлари ишлаб чиқариш., аник, механика) ва металлсозлик. Киме, полиграфия ва озиқ-овқат саноатлари ҳам ривожланган. Нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси, қурилиш материаллари ва енгил саноат (тўқимачилик, заргарлик ва ёдгорлик буюмлари ишлаб чиқариш.) корхоналари мавжуд. Саноати, асосан, чет элдан келтирилган хом ашё ҳисобига ишлайди. Саноат корхоналарининг катта қисми майда ва ўрта корхоналардан иборат. Токио — йирик савдотақсимот маркази. Шаҳарда товар ва фонд биржалари, савдо фирмаларининг ваколатхоналари, йирик банклар, суғурта идоралари жойлашган. Токиода унтлар, Япония Фанлар академияси, Санъат академияси, театрлар, 30 дан ортиқ музей (шу жумладан, Генри галереяси, БриЖстон санъат музейи, замонавий санъат миллий музейи, Токио миллий музейи ва бошқалар), кутубхоналар, консерт заллари бор. Меъморий ёдгорликларидан шаҳар марказида атрофи боғ билан ўралган император саройи (1869-йилгача Эдо қасри, ХВ-ХВИИ асрлар), сарой мажмуаси (1600), манзарали боғ (ХВИИ-ХВИИИ асрлар) сақланган. Унинг атрофида ҳукумат бинолари, Тосёгу ва Мейдзи ибодатхоналари жойлашган. Сока университети ҳудудида 2004-йил 26-мартда Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди (ҳайкалтарош Ж.Миртожиев). 1964-йилда Токиода ХВИИИ Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.[2]
Манбалар
Ҳаволалар
- Токио шаҳрининг расмий вебсайти (ингл.) (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-04-29 санасида архивланган)
- ҳттп://словари.яндех.ру/диcт/бсе/артиcле/00079/51300.ҳтм[сайт ишламайди]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |