Toriy
Торий (лот. Тҳориум), Тҳ — Менделеев даврий системасининг актиноидлар туркумига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 90, атом массаси 232,0381. Табиий радиоактив элемент; радиоактив қаторларннт 1элемента. Табиий торий битта узоқ мавжуд бўлувчи изотоп 232Тҳ(Т1/2қл,411010-йил) ва 4 та қисқа муддат мавжуд бўлувчи изотоп 234Тҳ, 230Тҳ, 231Тҳ, 227Тҳ дан иборат. Торийни Ц. Я. Берселиус 1828-йилда Норвегиядаги сиенитларнинг бири таркибида топган. Элемент Скандинавия афсонасидаги момақалдироқ худоси — Тор номи билан аталган. торий табиатда лантаноидлар билан бирга монацит қумида, уран рудаларида ва сирконий минералларида учрайди. Монацит (Се, Ла, Тҳ) ПО4 да торий (1У)оксид ТҳО2 нинг миқдори 2—2,5% (баъзан бундан ортиқ), торит, яъни торий силикат ТҳСиО4 таркибида 77%, торианит минерали (Тҳ,У)02fl а 45—93%. Торий ер пўстининг масса жиҳатидан 8104% ни ташкил қилади.
Торий кумушсимон оқ металл, зичлиги 11,72 г/см3. Суюқланиш ҳарорати 1750°, қайнаш ҳарорати 3500—4200°. Торий совуқда деформацияланадиган пластик металл, одатдаги трада оз оксидланади; қайноқ сув таъсирида сирти юпқа ҳимоя парда билан қопланади. торийга сув буғи таъсир этганида ТҳО2 ва водород ҳосил бўлади. Кислоталарда торий сует эрийди, ишқорларда эримайди. Юқори трада галогенлар, кислород, олтингугурт, азот ва углерод билан шиддатли реаксияга киришади. торий водородни ютиш хоссасига эга, у ўз бирикмаларида, асосан, 4 (баъзан 2,3) валентли бўлади.
Торий олишда асосий хом ашё монацит консентрат ҳисобланади. Монацит консентрат олиш учун эса монацит минералини 200° да консентрланган сулфат кислота ёки натрий гидроксид билан реаксияга киритилади. Монацит консентратни ишқор билан ишлаш натижасида торий гидроксид Тҳ(ОҲ)4 ва лантаноидлар чўкмага тушади. торий турли ва махсус усуллар билан лантаноидлардан ажратилади. Металл ҳолдаги торий олиш учун торий (1У) фторид (ТҳФ4) дан фойдаланилади. Уни металл ҳолдаги калций билан қайтариш ёки суюклантирилган натрий хлорид билан калий хлорид аралашмасида эритиб электролизлаш натижасида торий олинади.
Торий, асосан, ядро техникасида ишлатилади, чунки табиий торийни нейтронлар билан бомбардимон қилганда уран233 га айланади. Бу уран эса уран235 ва плутоний239 билан бир қаторда ядро ёқилғи ҳисобланади. Ундан ташқари, никел, кобалт, мис ва темир қотишмаларига оз миқдор торий қўшилганида қотишмалар мустаҳкамлиги ортади. Бу қотишмалар реактив двигателлар, бошқарилувчи снарядлар, электрон ва радар қурилмаларининг деталларини ишлашда қўлланади. ТҳО2 — оловбардош материал. торий ўсимлик ва ҳайвонлар тўқимасида доим бўлади. торий, асосан, жигар, талоқ, илик, лимфа ва буйрак усти безлари орқали сингийди. Одам бир суткада озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув билан 3 мкг торий олади. торий организмдан сийдик ва ахлат билан чиқиб кетади. торий унча заҳарли эмас, лекин радиоактив элемент бўлганлигидан организмни нурлаши мумкин.
Торийнинг электрон конфигурацияси: 1с²2с² 2п⁶3с²3п⁶ 4с²3д¹⁰4п⁶5с²4д¹⁰5п⁶6с²4ф¹⁴5д¹⁰6п⁶7с²5ф²[1]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ↑ Шавкат_чемиc.