Торон (Полйгонум cориариум Григ.) — торондошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Илдизи йўғон, бақувват, пояси сершох. Гули оқ, йирик тўпгулда жойлашган. Ошловчи моддалар олинадиган энг яхши ўсимлик. Илдизида кўн саноатида ишлатиладиган таннин бор. Т. тоғлар (Жунғория Олатови, Тяншан, Помир-Олай)да денгиз юзасидан 1400–2800 м баландликда усади. Экилмайди.



Туркум:Икки паллали ўсимликлар