Тош — 1) тарози ёрдамида жисмлар массасини ўлчаш, тортиш учун мўлжалланган, турли шакл ва оғирликдаги юк, қадоқ тарози тош, яъни оғирлик ўлчови; одатда, шайинли тарозида ўлчаниб, қуйидаги тўплами қўлланади: 10 мг, 20 мг, 50 мг, 100 мг, 200 мг, 500 мг, 1 г, 2 г, 5 г, 10 г, 50 г, 100 г, 200 г, 500 г. Савдосотиқда ва бошқа мақсадларда фойдаланиладиган тарозиларда булардан катта массали Т.лар ҳам қўлланади; 2) масофа ўлчов бирлиги, амир (ёки подшо) нинг чопарлари йўл узунлигани ўлчаётганда ҳар бир 8000 қадамга бир Т. қўйиб кетишган. Агар 1 қадам қ0,75 м бўлса, унда 1 Т. қ 800000,75 мқ6000 м қ 6 км бўлган.






савол Жамоат хавфсизлиги” ва “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш” тушунчаларининг моҳияти ҳамда уларнинг ҳуқуқ соҳасидаги аҳамияти

Жамоат хавфсизлиги – бу шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини жиноий ва бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлардан ҳамда ижтимоий низолар, табиий офатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар, катта фалокатлар, авариялар ва ёнғинлар натижасида келиб чиқадиган фавқулодда вазиятлар оқибатлардан ҳимояланганлик ҳолатидир. Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг ОБЪЕКТИ - Ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширадиган фаолияти билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг вазифаси- Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти назарияси ва унинг асосий қоидалари, ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш хизматларининг тизими ва тузилиши, мазмуни, марказий ва маҳаллий ички ишлар органлари ҳуқуқий ҳолатининг моҳияти, ички ишлар органларининг тармоқ ва функционал хизматлари ҳамда бўлинмалари фаолиятига хос хусусиятлар, алоҳида турдаги ҳуқуқбузарликларга қарши маъмурий-ҳуқуқий кураш тактикаси ва уни ташкил этиш, табиий ва техноген хусусиятли ҳамда экстремал шароитлардаги фавқулодда вазиятларда ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш,  хизмат ҳужжатларини тузиш ва расмийлаштиришга доир билим ва амалий кўникмалар ҳосил қилиш.


2-савол Жамоат хавфсизлиги фаолиятининг тушунчаси ва унинг асосий йўналишлари.

Жамоат хавфсизлиги – бу шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини жиноий ва бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлардан ҳамда ижтимоий низолар, табиий офатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар, катта фалокатлар, авариялар ва ёнғинлар натижасида келиб чиқадиган фавқулодда вазиятлар оқибатлардан ҳимояланганлик ҳолатидир Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати ва фаолиятнинг асосий йўналишлари.- Ҳозирги даврда дунёдаги глобаллашув жараёнлари билан боғлиқ ҳолда жамиятда жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид қилувчи омилларнинг кўпайиб ва кучайиб бориши, ушбу соҳада фаолият олиб борувчи соҳавий хизматлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уни ташкил этишга янгича ёндашишни талаб қилмоқда. Суд-ҳуқуқ тизимида давлат органларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминловчи миллий тизим шаклланди. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва миллий гвардия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи хизматлар фаолиятини такомиллаштириш борасида кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли, 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли фармонларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, булар жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш; кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш; масъул соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттириш, фаолиятни тубдан такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар





3-савол Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг вазифалари ва принциплари

Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг вазифаси- Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти назарияси ва унинг асосий қоидалари, ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш хизматларининг тизими ва тузилиши, мазмуни, марказий ва маҳаллий ички ишлар органлари ҳуқуқий ҳолатининг моҳияти, ички ишлар органларининг тармоқ ва функционал хизматлари ҳамда бўлинмалари фаолиятига хос хусусиятлар, алоҳида турдаги ҳуқуқбузарликларга қарши маъмурий-ҳуқуқий кураш тактикаси ва уни ташкил этиш, табиий ва техноген хусусиятли ҳамда экстремал шароитлардаги фавқулодда вазиятларда ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш,  хизмат ҳужжатларини тузиш ва расмийлаштиришга доир билим ва амалий кўникмалар ҳосил қилиш.

Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

Қонунийлик; Ягоналик, Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш; Очиқлик ва шаффофлик

Ўзбекистон Республикасининг16.09.2016 йилдаги

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги 407-сон Қонунининг 5-моддаси

4. Жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлар қайсилар ва уларнинг бир-биридан фарқи.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 29.11.2021 ЙИЛДАГИ ПФ 27-СОНЛИ ФАРМОНИ Жамоат хавфсизлигини та’минлаш тизими жамоат хавфсизлигини та’минловчи ва унда иштирок этувчи субектлардан иборат. Жамоат хавфсизлигини та’минловчи субектлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан иборат. Унда иштирок этувчи Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар жамоат хавфсизлигини та’минлашда иштирок этувчи субектларга киради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: жамоат хавфсизлигини та’минлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини та’минлайди; жамоат хавфсизлигини та’минлаш, жумладан ҳуқуқбузарлик, ижтимоий ва миллатлараро низоларнинг олдини олишга қаратилган комплекс мақсадли давлат дастурлари ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини та’минлайди; жамоат хавфсизлигини та’минлаш масалалари бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролар билан самарали ҳамкорлигини та’минлайди; жамоат хавфсизлигини бевосита та’минловчи субектларнинг моддий-техник та’минотини, шунингдек, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги: жамоат хавфсизлигини та’минлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини та’минлаш, жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади; жамоат жойларида, шу жумладан йўлларда, транспорт ва туризм инфратузилмаси обектларида жамоат хавфсизлигини та’минлашга жалб этилган барча куч ва воситалар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ташкилий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди; фуқаровий ҳамда хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари муомалада бўлиши соҳасига доир қоидалар ва тартибга, ушбу соҳадаги лицензия ва рухсат беришга оид талаблар ҳамда шартларга риоя этилишини та’минлайди; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлайди; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси: жамоат хавфсизлигини та’минлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга чек қўйиш бўйича тадбирларни амалга оширади; ўзига бириктирилган жамоат жойларида, шу жумладан Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларидаги оммавий тадбирларда, истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этади; ваколати доирасида фавқулодда вазиятларда ва фавқулодда ҳолат э’лон қилинган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини та’минлайди;


5. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизмати фаолиятларининг тизими, ташкилий тузилиши ва ҳуқуқий асослари.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 29.11.2021 ЙИЛДАГИ ПФ 27-СОНЛИ ФАРМОНИ Мазкур фармоннинг 4-бандига мувофик, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида Жамоат хавфсизлиги департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этилди. Жамоат хавфсизлиги департаменти таркибий тузилиши 1. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 2. Пробация хизмати 3. Йўл ҳаракати хавфсизлиги 4. Жамоат тартибини сақлаш

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таркибий тузилиши қуйидагича: 1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси; 2. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят ИИБлари ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси; 3. Шаҳар-туман ИИБлари ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизматининг таркибий

тузилиши қуйидагича:

1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХХ Пробация хизмати; 2. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят ИИБлари ЖХХ Пробация бошқармаси; 3. Шаҳар-туман ИИБлари ЖХХ Пробация бўлими.


6. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазифалари.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги асосий вазифалари: (ЎРҚ 371. 4-моддаси) пф-27. Бириктирилган маҳалла ҳудудида ваколатли давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолияти натижаларини умумлаштириш ва ягона ахборот-таҳлил тизимига киритилишини таъминлаш; Бириктирилган маҳалла ҳудудидаги криминоген вазиятни мунтазам равишда ўрганиб бориш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш; Бириктирилган маҳалла ҳудудида аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасини амалга ошириш; Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни белгиланган тартибда профилактик ҳисобга ва маъмурий назоратга олиш, улар билан якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий мослаштириш ишларини индивидуал дастур тузган ҳолда ташкил этиш; Ёшлар, айниқса уларнинг уюшмаган қисми билан тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш; Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шу жумладан вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларга кўмаклашиш; Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ тегишли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш; Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш; Ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда бириктирилган маҳалла ҳудудида ҳар бир оилани бевосита жойида ўрганган ҳолда, фуқароларнинг жамоат хавфсизлигига оид ва ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммолари ва норозиликларини аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш; Бириктирилган маҳалла ҳудудида паспорт режими қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш; Тажовузкор руҳий касаллар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларига кўмаклашиш; Пробация назоратидагиларнинг хулқ-атворини назорат қилишда, ўрнатилган чекловларга риоя этишини текширишда, шунингдек, янги жиноят содир этишининг олдини олишда пробация инспекторларига кўмаклашиш; Бириктирилган маҳалла ҳудудида фуқаролар ва юридик шахслар томонидан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга кўмаклашиш; Бириктирилган маҳалла ҳудудида тақиқланган ташкилотлар ҳамда террорчилик, экстремистик ва бошқа ғайриқонуний ва бузғунчилик йўналишидаги гуруҳлар фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлашга кўмаклашиш;


7.Пробация хизматининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазифалари 1. Жиноятчиликнинг олдини олиш Пробация назоратида бўлган шахсларнинг ҳаракатларини доимий равишда кузатиш ва уларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб қилиш орқали янги жиноятларнинг олди олинади. 2. Назоратдаги шахсларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш Уларни меҳнатга жойлаштириш, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш орқали қайта жиноят содир этиш эҳтимолини камайтиради. 3. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни назорат қилиш Пробация хизмати томонидан назоратга олинган шахсларнинг жазони ижро этиш шартларига риоя қилиши устидан доимий назорат олиб борилади. 4. Жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлаш Маҳалла, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ишлаш орқали хавфли шахсларнинг ижтимоий назорат остида бўлишини та’минлайди. 5. Тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш Ҳуқуқбузарликка мойил шахслар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, уларни соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш орқали жиноятчиликка қарши курашга ҳисса қўшади.

     8.Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) – давлат бошқарув тизимида алоҳида ўрин тутадиган, йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлигини та’минлаш, транспорт воситалари ҳаракатини назорат қилиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш билан шуғулланувчи тузилмадир.

1. Тизими Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ИИВ (Ички ишлар вазирлиги) тизимига киради ва қуйидаги функсияларни бажаради: Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш; Транспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларни техник кўрикдан ўтказиш; Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш; Фуқаролар ва ташкилотларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш; Йўллардаги муҳандислик ечимларини такомиллаштиришда иштирок этиш. 2. Ташкилий тузилиши Марказий бошқарув – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси; Ҳудудий бўлинмалар – вилоят, шаҳар ва туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари; Махсус бўлинмалар – патрул-пост хизмати, стационар ва мобил текширув пунктлари, йўл-патрул хизматлари; Техник ва ташкилий бўлимлар – техник назорат, транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш бўлимлари. 3. Ҳуқуқий асослари ЙҲХХ фаолияти қуйидаги асосий ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади: Ўзбекистон Республикаси "Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуни Ўзбекистон Республикаси Ма’мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. ИИВнинг ички буйруқлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. 9.Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг асосий вазифалари нафақат йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини та’минлаш, балки умумий жамоат тартибини сақлаш билан ҳам боғлиқ. ЙҲХХнинг ҳуқуқлари: 1. Йўл ҳаракати иштирокчиларини тўхтатиш ва текшириш: Транспорт воситаларини тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш ва қонун бузилган тақдирда тегишли чораларни кўриш. 2. Ма’мурий баённома тузиш ва жарима қўллаш: Йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда баённома тузиш ва ма’мурий жавобгарлик чораларини қўллаш. 3. Транспорт воситаларини вақтинча ушлаб туриш: Техник носозлик, ҳужжатларнинг йўқлиги ёки бошқа қонунбузарлик ҳолатида транспорт воситасини ушлаб қолиш ёки эвакуация қилиш. 4. Жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларнинг олдини олиш: Йиғилишлар, оммавий тадбирлар пайтида йўл ҳаракати хавфсизлигини та’минлаш ва эҳтимолий тартибсизликларнинг олдини олиш. 5. Тошқин, зилзила, авария каби фавқулодда вазиятларда қатнашиш: Эвакуация, йўлларни тозалаш ва фавқулодда вазиятларда йўл ҳаракатини ташкил этиш. ЙҲХХнинг мажбуриятлари: 1. Йўл ҳаракати хавфсизлигини та’минлаш: Транспорт воситалари ҳаракати ва пиёдалар қатнови учун хавфсиз шароитларни яратиш. 2. Йўл-транспорт ҳодисаларини тергов қилиш ва расмийлаштириш: Ҳар қандай ЙТҲ юз берганда, ҳодиса жойида ҳужжатлаштириш, гувоҳларни аниқлаш ва қонунчилик асосида ҳаракат қилиш. 3. Тушунтириш-тарбиявий ишлар олиб бориш: Ҳайдовчилар ва аҳолига йўл ҳаракати қоидаларини тушунтириш, профилактик чора-тадбирлар ўтказиш. 4. Техник назоратни амалга ошириш: Транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш, белгиланган стандартларга мувофиқлигини текшириш. 5. Тартиб ва хавфсизликни та’минлашда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш: ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия ва бошқа идоралар билан биргаликда хавфсизликни та’минлаш.


10. Туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021-йил 29-ноябрда имзоланган ПФ-27-сонли Фармон билан тасдиқланган Жамоат хавфсизлиги Консепсиясида туризм об’эктларида жамоат хавфсизлигини та’минлашга алоҳида э’тибор қаратилган. Мазкур консепсия доирасида туризм инфратузилмасининг хавфсизлигини та’минлаш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланган.​ 

Фармон асосида белгиланган асосий йўналишлар: Хавфсиз туризмни та’минлаш бўлинмаларини ташкил этиш: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида хавфсиз туризмни та’минлаш жамғармаси ташкил этилган. Жамғарма манбалари сифатида туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан тушумларнинг 10 фоизи, хавфсиз туризмни та’минлаш бўлинмалари ходимлари томонидан ундирилган жарималар маблағлари ва бошқа қонуний манбалар киритилган. “Хавфсиз шаҳар” консепсиясига интеграция: Туризм намойиш об’эктлари “Хавфсиз шаҳар” консепсиясига интеграция қилиниб, уларнинг атрофида узлуксиз ёритиш, видеокузатув тизимлари ва фавқулодда вазиятлар учун эвакуация чизмаларини ўрнатиш талаб этилган. Жамоат хавфсизлиги бўйича нормативлар ва талаблар: “Туризм кўчаларида” хавфсизлик чақирув тугмалари, Wи-Фи зоналари ва бошқа жамоат хавфсизлиги нормативларига риоя қилиш белгиланган. Ҳудудий давлат бошқаруви ва ҳокимиятларнинг роли: Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини назорат қилиб, уларнинг самарали ҳамкорлигини та’минлашда жавобгар ҳисобланади. Шунингдек, 2019-йил 6-мартда имзоланган ПҚ-4229-сонли қарор билан транспорт ва туризм об’эктларида жамоат хавфсизлигини та’минлашнинг самарали тизими жорий этилган. Ушбу қарор асосида хавфсиз туризмни та’минлаш бўлинмаларининг фаолияти кундалик тартибга солиниб, тегишли ҳудудий бўлинмалар томонидан назорат қилинади.​

11. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларининг тизими, ташкилий тузилиши ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари.

     Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолиятининг ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги 407-сонли Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3126-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5984-сонли Фармони. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида идентификация ИД-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6065-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги «Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-112-сонли Фармони.
      Ташкилий тузилиши: Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг тузилмаси қуйидагича шакллантирилган:
      Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси-Республика миқёсида ягона сиёсат ва назоратни олиб боради; Хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
     Ҳудудий бошқармалар (вилоят, Тошкент ш.)-Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган. Мамлакат ички миграцияси ва фуқароликни расмийлаштириш ишларини амалга оширади.
    Туман (шаҳар) бўлимлари- Аҳоли билан бевосита ишловчи энг пастки бўғин; Паспорт бериш, доимий ёки вақтинчалик рўйхатга олиш, яшаш учун рухсатнома, визалар, чиқиш рухсатномаси (Ўзбекистон фуқаролари учун) каби хизматларни кўрсатади.

12. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларининг асосий вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари.

      Амалдаги қонун ҳужжжатларига кўра, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги турдаги давлат хизматларини кўрсатмоқда:

шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиши (йўқотиши)га оид ҳуж-жатларини расмийлаштириш; чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома ва яшаш гувоҳномаларини расмийлаштириш; Ўзбекистон Республикасида бўлувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визасининг амал қилиш муддатига вақтинча рўйхатдан ўтказиш; йўқолганлиги, фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган йили ўзгарганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси паспортини алмаштириш фуқаролар ва мамлакатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш; Ўзбекистон Республикаси фуқароларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш (прописка қилиш) ва рўйхатдан чиқариш; жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтганлик ва рўйхатдан чиққанликни тасдиқловчи ма’лумотно-маларни расмийлаштириш; Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспорт расмийлаштириш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2017 йилдаги ПҚ 3126-сонли қарори Ички Ишлар Органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонга мувофиқ қуйидаги вазифалар белгиланган: Давлат хизматлари, шу жумладан биометрик ҳужжатларни бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, шунингдек манзил-ма’лумот ахборотларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг электрон тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш; Доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш, унга кириш ва унда бўлиш, фуқароликни қабул қилиш, йўқотиш ва ундан чиқиш, сиёсий бошпана бериш соҳасида интеграциялашган ма’лумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, шунингдек ахборот тизимларининг хавфсизлигини ва уларнинг узлуксиз ишлашини та’минлаш; Миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларни аниқлаш ва фош этиш, қидирув ишларини олиб боришда кўмаклашиш масалаларида идоралараро электрон ҳамкорликни амалга ошириш.

Экстремизмга карши кураш хизматининг асосий вазифалари, хукук ва мажбуриятлари.

   Экстремизмга қарши кураш хизмати— бу Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан бири бўлиб, унинг асосий вазифаси — экстремистик фаолиятни олдини олиш, фош этиш ва унга қарши самарали курашишдан иборат.

Асосий вазифалари 1. Экстремистик фаолиятни аниқлаш ва олдини олиш: Экстремистик ташкилотлар ва шахсларнинг фаолиятини кузатиш, уларнинг режалари ва мақсадларини аниқлаш. 2. Ахборот йиғиш ва таҳлил қилиш: Экстремизмга оид ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тегишли органларга етказиш. 3. Тергов ва суд жараёнларига ёрдам бериш: Экстремизмга оид жиноятларни тергов қилишда ёрдам бериш, зарур ҳужжатлар ва далилларни тақдим этиш. 4. Жамоат билан ҳамкорлик қилиш: Жамоат ташкилотлари, диний ва ма’рифий муассасалар билан ҳамкорликда экстремизмга қарши профилактика тадбирларини ўтказиш. 5. Халқаро ҳамкорлик: Халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан экстремизмга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш.

   Ҳуқуқлари:

- Ахборот олиш: Экстремизмга оид ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш ҳуқуқига эга. - Текширув ўтказиш: Экстремистик фаолиятни аниқлаш мақсадида текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эга. - Ҳужжатларни текшириш: Экстремизмга оид ҳужжатларни текшириш ва зарур ҳолларда уларни мусодара қилиш ҳуқуқига эга. - Жиноят ишларини қўзғатиш: Экстремизмга оид жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш учун иш қўзғатиш ҳуқуқига эга.

   Мажбуриятлари:

- Қонунларга риоя қилиш: Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, шу жумладан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга риоя қилиш мажбуриятига эга. - Махфийликни та’минлаш: Экстремизмга қарши кураш жараёнида олинган ахборотларнинг махфийлигини та’минлаш мажбуриятига эга. - Жамоат билан ҳамкорлик: Жамоат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда экстремизмга қарши профилактика тадбирларини ўтказиш мажбуриятига эга. - Халқаро ме’ёрларга риоя қилиш: Халқаро ҳуқуқ нормаларига ва ме’ёрларига риоя қилиш мажбуриятига эга.

Енгин хавфсизлиги хизмати булинмаларининг тизими, ташкилий тузилиши ва фаолиятининг хукукий асослари.
   Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлигини та’минлаш тизими давлат, идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматларидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос вазифалар ва ҳуқуқий асосларга эга. Қуйида ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмлари, ташкилий тузилиши ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари келтирилган.

Ташкилий тузилиши: - Марказий аппарат:Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги ДЙХХ бошқарув органи - Ҳудудий бўлинмалар:Вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларда жойлашган ДЙХХ бўлинмалари - Ёнғин-қутқарув бўлинмалари:Туманлар ва шаҳарлар ҳудудида жойлашган, ёнғинларни ўчириш ва фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини амалга оширувчи бўлинмалар

  Ҳуқуқий асослари:

-Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги қонуни -Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни та'минлашда уларнинг мас'улиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони -Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва йўриқномалари

Ентин хавфсизлиги хизмати булинмаларининг асосий вазифалари ва фаолиятининг асосий иуналишлари.

   Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлигини та’минлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг асосий вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагича белгиланган:
   Асосий вазифалар

1. Ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш: Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ёнғинларнинг олдини олиш, уларни ўчириш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. 2. Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш: Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига уларга қарашли обект ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилган. 3. Фавқулодда вазиятларда қутқарув ва эвакуация ишларини амалга ошириш: Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари фавқулодда вазиятларда қутқарув ва эвакуация ишларини амалга оширади. 4. Ёнғин хавфсизлиги бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш: Аҳоли ва ташкилотлар ўртасида ёнғин хавфсизлиги бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради.

    Фаолиятнинг асосий йўналишлари:

1. Ёнғин профилактикасининг илғор шакл ва усулларини жорий этиш: Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ёнғин профилактикасининг илғор шакл ва усулларини жорий этиш орқали ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштиради 2. Замонавий илмий-техника ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш: Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ёнғин ўчириш кучлари ва воситаларини бошқариш, шунингдек, ёнғинга қарши назорат фаолияти соҳасига замонавий илмий-техника ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилади. 3. Кадрлар салоҳиятини яхшилаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш:Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари кадрлар салоҳиятини яхшилаш, ходимларнинг касб тайёргарлиги ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиради, соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтиради

4. Хизмат интизомини та’минлаш ва моддий рағбатлантириш:Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари шахсий таркибида юксак хизмат интизомини та’минлаш, уни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш орқали самарали хизмат қилиш учун шароитлар яратади.


16. Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари, тоифалари ва ҳуқуқий асослари. Оммавий тадбир — 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий (анжуманлар, конференсиялар, сездлар ва бошқалар), маданий-оммавий, ма’рифий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар, консерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, сирк, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўриктанловлар ва бошқалар), шунингдек умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш обектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишларига айтилади. Мазкур қарорда оммавий тадбирларнинг турларидан келиб чиқиб учта тоифага ажратилган бўлиб, булар: алоҳида тоифадаги оммавий тадбир — “Янги йил”, “Наврўз байрами”, “Мустақиллик куни”, “Хотира ва қадрлаш куни”, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш”, “Рўза ҳайит” (Ийд ал-Фитр), “Қурбон ҳайит” (Ийд ал-Адҳа), “Рождество Христово”, “Пасха” байрамларини нишонлашга доир тадбирлар, та’лим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ўтказиш, умумта’лим мактабларида ўқув йилининг бошланиши ва тугашига бағишланган, сайлов ва референдумларни ўтказиш билан боғлиқ, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ташкилотига а’зо давлат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган тадбирлар ҳамда футбол бўйича халқаро миқёсдаги учрашувлар; биринчи тоифадаги оммавий тадбир — Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган алоҳида тоифадаги оммавий тадбир тоифаларига кирмайдиган оммавий тадбир; иккинчи тоифадаги оммавий тадбир — алоҳида ва биринчи тоифадаги оммавий тадбирлар тоифасига кирмайдиган оммавий тадбир; Бундан ташқари мазкур қарорда “оммавий тадбирни ўтказиш обекти”, “оммавий тадбир ташкилотчиси”, “оммавий тадбир дастури”, “оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома”, “оммавий тадбирни ўтказиш обектига туташ ҳудудлар”, “ваколатли орган”, “оммавий тадбир иштирокчилари” каби тушунчаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. 17. Оммавий тадбирлар вақтида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш. Оммавий тадбирни ўтказишда унинг иштирокчилари фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини та’минлашга қўйиладиган талабларга риоя қилишга, оммавий тадбир ташкилотчисининг ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини та’минлаш бўйича мажбуриятларни бажарувчи ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг қонуний талабларини бажариши шарт.  Оммавий тадбирни ўтказиш обектида ва оммавий тадбирни ўтказиш обектидан беш юз метрдан кам радиусда алкоголли маҳсулотларни сотиш оммавий тадбир ўтказилишидан камида икки соат олдин ва ушбу тадбирни ўтказиш вақтида тўхтатилади. Оммавий тадбирларни ўтказишда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг мажбуриятлари: оммавий тадбирнинг ҳажми, характери ва иштирокчиларининг сонини ҳисобга олган ҳолда оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини та’минлаш учун куч ва техник воситаларни жалб қилиш, жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, оммавий тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш даврида фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини, йўл ва ёнғин хавфсизлигини та’минлаш масалалари бўйича ўзаро, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари, бошқа манфаатдор ташкилотлар, оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш обектининг ма’мурияти билан ҳамкорликни амалга ошириш, чипталарни сотиш вақтида кассалар олдида ва оммавий тадбирни ўтказиш обектига туташ ҳудудларда жамоат тартиби сақланишини та’минлаш, оммавий тадбирнинг ташкилотчисидан ва оммавий тадбирни ўтказиш обектининг ма’муриятидан оммавий тадбирни ўтказиш обектининг сиғимидан келиб чиқиб чипталарни сотиш (таклифномаларни тарқатиш) лимитига риоя этилишини талаб қилиш, оммавий тадбирни ўтказиш обектининг ма’муриятига алкоголли ичимликдан маст бўлган ҳолатда ёки инсоннинг интеллектуал ирода фаолиятига та’сир кўрсатувчи наркотик воситалар, психотроп ёки бошқа моддаларни исте’мол қилиш ҳолатида бўлган шахсларнинг оммавий тадбирни ўтказиш обектига ўтишига, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш обектида ва оммавий тадбирни ўтказиш обектига туташ ҳудудларда спиртли ичимликларни ичиш (исте’мол қилиш)га йўл қўймасликда ёрдам бериш, оммавий тадбир ташкилотчисидан, оммавий тадбирни ўтказиш обекти ма’муриятидан ва бошқа шахслардан оммавий тадбирни ўтказиш обектида ва оммавий тадбирни ўтказиш обектига туташ ҳудудларда алкоголли маҳсулот сотишнинг тўхтатилишини талаб қилиш каби шу ва бошқа ҳаракатлар билан оммавий тадбирлар вақтида жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаб туришимиз мумкин.

18. Оммавий тартибсизликлар тушунчаси, мазмун-моҳияти ва унинг келиб чиқиш сабаблари. Оммавий тартибсизликлар деганда, ко'пчилик одамлар иштирокида содир этиладиган, жамоат тартибини қо'пол равишда бузадиган, одамларга, мол-мулкка ёки давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказадиган, зо'равонлик, вайронагарчилик, талончилик ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан ифодаланадиган гуруҳ хатти-ҳаракатлари тушунилади. Бошқача айтганда, бу жамиятда тартибсизлик, бетартиблик ва хавфсизликни бузилишига олиб келадиган назорациз оломон ҳаракатидир. Оммавий тартибсизликлар жамият ва давлат хавфсизлигига путур этказувчи тушунча сифатида доимий равишда илмий доиралар диққат марказида бўлиб келган. Унинг ўзига хослиги шундан иборатки, у бошқа бир қанча хавфлар ёки таҳдидлар билан бирга юради, жумладан мамлакатдаги этник зиддиятлар, норозилик намойишлари, рангли инқилоблар, оммавий безорилик ҳаракатлари, жиноий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар бевосита оммавий тартибсизлик кўринишида содир бўлади. СҲунинг учун ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги кўплаб соҳаларда бу муаммо ўрганиб келинади. Хусусан, юридик соҳа вакиллари уни оғир турдаги бир жиноят сифатида ўрганишса, социологлар оломон феномени билан боғлиқ равишда ижтимоий психологик жиҳатдан ўрганиб келишади, сиёсатчилар эса давлатнинг сиёсий барқарорлик ҳолатига ўзининг салбий та’сирини ўтказиши нуқтаи назаридан баҳолаб келишади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасида оммавий тартибсизликлар учун тегишли жавобгарлик белгиланган. Оммавий тартибсизликларни келтириб чиқарувчи энг катта сабаб бу -кўпчилик аҳолининг ўз ижтимоий ҳаётидан норозилиги ва омманинг давлат ҳокимиятига бўлган салбий кайфияти ҳисобланади. Ташқи кучлар исталган вақтда ҳаёт тарзидан норози бўлган салбий кайфиятдаги оломонни провокация йўли билан тартибсизликлар келтириб чиқаришга ундаши мумкин.


19. Оммавий тартибсизликларнинг ко`ринишлари ва улар учун қонунда белгиланган жавобгарлик масалалари Оммавий тартибсизликлар деб, фуқаролар томонидан оммавий равишда жамоат тартибини бузишга қаратилган ҳаракатлар тушунилади. Булар о`з ичига митинглар, йиг`илишлар, намойишлар ва ко`ча ҳаракатларини олади. Бу каби тадбирлар белгиланган тартибда ташкил этилмаган ёки рухсациз о`тказилган тақдирда жамоат хавфсизлигига таҳдид солиши, иг`вогарлик ҳолатларига сабаб бо`лиши мумкин. Оммавий тартибсизликларнинг асосий ко`ринишлари: Митинг – ижтимоий-сиёсий воқеаларга муносабат билдириш мақсадида йиг`иладиган оммавий тадбир. Йиг`илиш – муайян жойда фуқаролар томонидан фикр билдириш, қарашларини ифода этиш тадбири. Намойиш – ко`чада ёки жамоат жойларида транспарант, плакатлар билан чиқиш орқали о`з талаб ва муносабатини билдириш. Ко`ча ҳаракатлари – ё`лларда, чорраҳаларда одамларнинг уюшган ҳаракати орқали э’тироз ёки талабларни билдириш. Қонунда белгиланган жавобгарлик: О`збекистон Республикаси қонунчилигида оммавий тартибсизликлар учун ма’мурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган: Ма’мурий жавобгарлик (Ма’мурий жавобгарлик то`г`рисидаги кодекс): 200¹-модда – Оммавий тадбирлар о`тказиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик; 201-модда – Митинг, намойиш ва ко`ча юришлари тартибини бузиш; 202-модда – Рухсат этилмаган йиг`илишлар, митинглар ва намойишлар учун шароит яратиш. Жиноий жавобгарлик (Жиноят кодекси): 217-модда – Йиг`илишлар, митинглар, ко`ча юришлари тартибини бузиш; 218-модда – Фавқулодда ҳолатда иш ташлашга раҳбарлик қилиш ва корхоналар фаолиятига то`сқинлик қилиш. Шунингдек, оммавий тадбирлар вақтида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни та’минлаш ички ишлар органлари ва Миллий гвардия зиммасига юклатилган. Қонунларга риоя қилиш нафақат давлат, балки жамият барқарорлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. 20. Оммавий тадбирларни о`тказишда ички ишлар органлари ва О`збекистон Республикаси Миллий гвардияси бо`линмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг ҳуқуқий асослари

Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва о`тказиш жараёнида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини та’минлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу вазифа ички ишлар органлари ҳамда О`збекистон Республикаси Миллий гвардияси бо`линмалари томонидан амалга оширилади. Ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари: Оммавий тадбирларнинг тинч ва белгиланган тартибда о`тиши учун профилактик тадбирлар о`тказиш, Фуқаролар хавфсизлигини та’минлаш, жамоат тартибини бузилишининг олдини олиш, Тадбирлар давомида ноқонуний ҳаракатларни аниқлаш ва бартараф этиш, Зарур ҳолларда тезкор куч воситаларини жалб этиш, Рухсат этилмаган оммавий тадбирларни то`хтатиш, Моддий ва жисмоний ресурсларни, жумладан, ё`лларни, жамоат транспортларини бошқаришни мувофиқлаштириш.

    Мазкур ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ҳуқуқий асослари:

1. О`збекистон Республикасининг Конститусияси – фуқароларнинг хавфсизлиги ва жамоат тартибини та’минлашни давлатнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилайди. 2. О`збекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари то`г`рисида”ги Қонуни (О`РҚ-407, 2016 йил 16 сентябр) – ички ишлар органларининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб беради. Ушбу қонунда жамоат тартибини сақлаш ва оммавий тадбирларда хавфсизликни та’минлаш ички ишлар органларининг асосий вазифаларидан бири эканлиги ко`рсатилган. 3. О`збекистон Республикасининг “Миллий гвардия то`г`рисида”ги Қонуни (О`РҚ-647, 2020 йил 18 ноябр) – Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини та’минлаш соҳасидаги ваколатлари ва мажбуриятларини аниқ белгилайди. 4. О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги ВМҚ-205-сонли қарори – оммавий тадбирларни ташкил этиш ва о`тказиш тартибини белгилаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради. 5. О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги ВМҚ-530-сонли қарори – оммавий тадбирларда хавфсизликни та’минлаш тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутади. Хулоса қилиб айтганда, оммавий тадбирларни о`тказишда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия тартиб ва хавфсизликни та’минлаш учун тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бо`либ, уларнинг фаолияти юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

21. Махсус операсиялар тушунчаси, турлари ва унинг ҳуқуқий асослари Махсус операсия – бу О`збекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳамда бошқа тегишли куч тузилмалари (Миллий гвардия, ДХХ, ФВВ ва бошқалар) томонидан мураккаб ва хавфли вазиятларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини та’минлаш мақсадида, ягона режа асосида амалга ошириладиган сиёсий, тезкор-қидирув, режим, тергов ва жанговар ҳаракатлар мажмуасидир. Бу операсиялар одатда қуролланган жиноятчиларни қо`лга олиш, гаровга олинган шахсларни озод қилиш, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш, террорчиликка қарши кураш каби ҳолатларда амалга оширилади. Махсус операсияларнинг турлари: 1. Жиноятчиларни қо`лга олиш операсиялари – қуролланган ёки о`та хавфли жиноятчиларни зарарсизлантириш. 2. Террорчиликка қарши операсиялар – террорчилик гуруҳларини аниқлаш ва бартараф этиш. 3. Гаровга олинганларни озод қилиш операсиялари – инсонларни асирликдан озод этиш. 4. Оммавий тартибсизликларни бартараф этиш – жамоат хавфсизлигини тиклаш ва тинчликни та’минлаш. 5. Қурол ёки хатарли моддаларни топиш ва зарарсизлантириш. 6. Ҳаво кемаларини эгаллашга қарши операсиялар – самолётларни олиб қочиш ҳолатларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар. Махсус операсияларнинг ҳуқуқий асослари: «Ички ишлар органлари то`г`рисида»ги Қонун (О`РҚ-407, 2016 йил 16 сентябр) – ички ишлар органларининг ваколатлари, жумладан, махсус операсияларни ташкил қилиш ва о`тказиш тартибини белгилайди. «О`збекистон Республикаси Миллий гвардияси то`г`рисида»ги Қонун (О`РҚ-647, 2020 йил 18 ноябр) – Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини та’минлашдаги роли ва операсиялардаги иштирокини тартибга солади. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги ВМҚ-235-сонли Қарори – ички ишлар органлари томонидан транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш шароити ва товон то`лаш тартибини белгилайди. «Қурол то`г`рисида»ги Қонун (О`РҚ-550, 2019 йил 29 июл) – махсус операсияларда ишлатиладиган қурол ва махсус воситалардан фойдаланиш тартибини белгилайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги ВМҚ-487-сонли Қарори – Миллий гвардия томонидан транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш ҳолатида товон то`лаш тартибини белгилайди. Махсус операсиялар жамият хавфсизлиги ва давлатнинг барқарорлиги учун муҳим воситалардан ҳисобланади. Улар белгиланган ҳуқуқий асослар асосида, мувофиқлаштирилган режа ва тезкор ҳаракатлар билан амалга оширилади.



22. Тезкор вазиятларда махсус операцияларни ўтказиш тартиби ва босқичлари. Махсус операцияни ўтказишга жалб қилинадиган куч ва воситалар.

МАХСУС ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ Махсус операциялар қуйидаги ҳолларда ўтказилади: • ички ишлар органлари ва бўлинмаларининг маъмурий бинолари ва уларга туташ ҳудудларга бўлган ҳужумларни қайтаришда; •ҳаво кемаларини олиб қочиш, уни эгаллаш учун уринган ёки эгаллаб олиб қочган жиноятчиларни қўлга олишда; •қуролланган ва ўта хавфли жиноятчиларни қидириш ва уларнинг аниқ турган жойларини аниқлашда; •яширинган жойи маълум бўлганда қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш, уларни зарарсизлантириш ва гаровга олинган фуқароларни озод қилишда; •оммавий тартибсизликлар содир этилиб, тинч аҳоли устидан хукм ўтказишга (эзишга) қарши ва унинг олдини олиш мақсадида ҳаракат қилишда; Юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ, МВ, ФВВ ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда турли хил шароитларда тезкор режалар асосида амалга оширилади. МАХСУС ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ Махсус операциялар ўтказилишида қандай тезкор вазият бўлишидан қатъий назар операция уч босқичдан иборат бўлади: 1. Махсус операцияни ташкил қилиш ва тайёрлаш. 2. Махсус операцияни олиб бориш. 3. Махсус операцияни якунлаш.

МАХСУС ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ЎТКАЗИШГА ЖАЛБ ҚИЛИНАДИГАН ХИЗМАТЛАР ВА КУЧ-ВОСИТАЛАР.

СОҲАВИЙ ИЗМАТЛАР: ЖҚБ, ТҚКБ ХПБ ЭКБ ППХ ВА ЖТСБ ППХ ва ЖТСБ ЙҲХБ МваФРБ ТБ (Штаб) ва бошқа хизматлар Миллий гвардия ХАМКОП ХИЗМАТЛАР Дхх Мудофаа вазирлиги ФВВ ТВБСО

ШАХСИЙ ҲИМОЯ, ФАОЛ МУДОФАА ВА МАХСУС ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ ВОСИТАЛАРИ.

КАCКА ҲИМОЯ ҚАЛҚОНИ РЕЗИНА ТАЙЁҚ ҚЎЛ КИШАНИ КЎЗНИ ЁШЛАНТИРУВЧИ МОДДА ЧАЛҒИТУВЧИ ТОВУШ ЗИРХЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ТРАНСПОРТЛАРНИ МАЖБУРАН ТУХТАТИШ ВОСИТАСИ ХИЗМАТ ОТЛАРИ ВА ИТЛАРИ ЗАРУР ҲОЛЛАРДА ЎҚОТАР ҚУРОЛЛАР

23. Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситалардан фойдаланган ҳолда жисмоний куч ишлатиш тартиби.

23-модда. Махсус воситаларни қўллаш Ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга: фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун; жиноятга ёки ма’мурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда; ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда; жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда; қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлашда; ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, ма’мурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида; зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда; фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда; ҳайдовчиси ички ишлар органи ходимининг тўхташ тўғрисидаги талабини бажармаган транспорт воситасини тўхтатишда; жиноятлар ёки ма’мурий ҳуқуқбузарликлар содир этаётган ёхуд содир этган шахсларни аниқлашда; муҳофаза қилинадиган обектларни ҳимоя қилишда, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатланишини тўсиб қўйишда. Ички ишлар органи ходими қуйидаги махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга: резина таёқлар — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — олтинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; кўздан ёш оқизувчи моддалар, газли, шикастлантирувчи қурол — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — олтинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; қўлкишанлар ёки бошқа боғлаш воситалари — ушбу модда биринчи қисмининг учинчи — еттинчи, тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; махсус бўёвчи ва маркировка қилувчи воситалар — ушбу модда биринчи қисмининг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; электрошок қурилмалари — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — бешинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; хизмат ҳайвонлари — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — еттинчи, тўққизинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; чалғитма та’сир кўрсатувчи нур-товуш мосламалари — ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи, тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш воситалари — ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; тинчлантириш кўйлаги — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; сув билан зарба берувчи машиналар — ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; зирҳли машиналар — ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда; муҳофаза қилинадиган обектларни (ҳудудларни) ҳимоя қилиш, ғайриқонуний ҳаракатлар содир этаётган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатланишини тўсиш воситалари — ушбу модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда; тўсиқ-ғовларни бартараф этувчи воситалар — ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда. Ички ишлар органи ходими ушбу Қонунда ўқотар қурол ишлатишга рухсат этилган барча ҳолларда махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга. Махсус воситаларнинг қўлланилиши учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирмаслиги ва мол-мулкига зарар етказмаслиги керак. Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки ма’лум бўлган вояга етмаганларга нисбатан, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно, шунингдек куч ишлатмасдан, жамоат тартибини, транспорт, алоқа воситалари ва ташкилотларнинг ишини бузмасдан ўтказилаётган ғайриқонуний йиғилишлар, митинглар, намойишлар, оммавий чиқишлар ва пикет қўйишларни бартараф этиш чоғида махсус воситаларнинг, шу жумладан газли ҳамда шикастлантирувчи қуролнинг қўлланилиши тақиқланади. Қуйидагилар тақиқланади: одамнинг бошига, бўйнига, ўмров суягига, қорнига, жинсий а’золарига, юрак соҳасига резина таёқ билан зарбалар бериш; ҳаво ҳарорати Селсий бўйича нол даражадан паст бўлганида сув билан зарба берувчи машиналарни қўллаш. Сув билан зарба берувчи ва зирҳли машиналар Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг оғзаки ёки ёзма қарори асосида қўлланилади, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокурорларига ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларга дарҳол хабар берилади. Ички ишлар органлари та’минотида бўладиган махсус воситаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 22-модда. Жисмоний куч ишлатиш Агар куч ишлатилмайдиган усуллар ички ишлар органи ходимининг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини та’минламаса, у қуйидаги ҳолларда шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида жисмоний куч ишлатиш, шу жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади: жиноятларга ва ма’мурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун; жиноятлар ёки ма’мурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун; ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун. Ички ишлар органи ходими ушбу Қонунда махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилишига рухсат этилган ҳолларда ҳам жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга. Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки ма’лум бўлган вояга етмаганларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.

24. Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқотар куроллар, жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш тартиби.

24-модда. Ўқотар қуролни қўллаш Ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга: фуқароларни ёхуд ўзини ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган, зўрлик ишлатиш билан қилинган ҳужумдан ҳимоя қилишда; гаровдагиларни озод қилишда; ўта оғир жиноятни содир этиш чоғида кўриб қолинган ва яширинишга уринаётган шахсни ушлашда, агар бошқа воситалар билан бу шахсни ушлаш имкони бўлмаса; ички ишлар органларининг ўқотар қуролларини, ўқ-дориларини, портловчи моддаларини, транспорт воситаларини, махсус ва жанговар техникасини эгаллаб олишга бўлган уринишларга чек қўйишда; фуқароларнинг уй-жойларига, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қўриқланадиган обектларига, ўта муҳим юкларига, транспорт воситаларига, биноларига гуруҳ бўлиб қилинган ҳужумни ёки қуролли ҳужумни даф этишда; қуролли қаршилик кўрсатаётган шахсни, шунингдек ёнидаги қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни, портлатиш қурилмаларини, заҳарли ёки радиоактив моддаларни топшириш тўғрисидаги қонуний талабни бажаришни рад этаётган шахсни ушлашда; жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларнинг, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг қамоқдан қочиб кетишига чек қўйишда, шунингдек ушбу шахсларни куч ишлатиб озод қилишга бўлган уринишларга чек қўйишда; агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф туғдирса ҳамда ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қарамай, тўхташдан бош торца, ушбу транспорт воситасини шикастлаш йўли билан тўхтатишда; инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солаётган ҳайвонни зарарсизлантиришда; қурол ишлатиш нияти ҳақида огоҳлантириш сифатида ўқ отишда, юқорига қарата ёки бошқа хавфсиз йўналишда ўқ отиш орқали хавф-хатар сигнали беришда ёки ёрдамга чақиришда. Ички ишлар органининг ходими ўқотар қуролни қўллашдан олдин огоҳлантириши шарт, бундан унинг ҳаётига ёки фуқароларнинг ҳаётига бевосита хавф таҳдид солаётган ҳоллар мустасно. Аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки ма’лум бўлган вояга етмаганларга нисбатан ўқотар қуролни қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли ҳужум қилганлиги, қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно. Ўқотар қурол қўлланилиши натижасида тасодифий шахслар жабрланиши мумкин бўлса, ички ишлар органи ходими кўп фуқаролар тўпланганда уни қўллаш ҳуқуқига эга эмас. Ички ишлар органлари қуроллантириладиган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ушбу рўйхатга кирмайдиган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари билан ички ишлар органларини қуроллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади. 20-модда. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш Ички ишлар органлари ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан табиий офат юз берган жойга бориш, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни та’қиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш, ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин ва бунда транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади, чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида харажатлар қилинган ёки зарар етказилган тақдирда, шунингдек транспорт воситасининг эгасига мулкий зарар етказилган тақдирда ушбу харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини ички ишлар органлари томонидан қоплаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

25. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонага қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини баён қилинг.

Ма’мурий қамоққа олинган шахсни қабул қилиш тартиби Ма’мурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари томонидан келтирилади. Махсус қабулхонага қабул қилиш чоғида ма’мурий қамоққа олинган шахсга нисбатан шахсий кўрикдан ўтказиш, бармоқ изларини рўйхатга олиш, ушбу шахсни фотосуратга олиш, ундаги мавжуд ашёларни кўздан кечириш, шунингдек тиббий кўрик амалга оширилади. Махсус қабулхона ма’мурияти ма’мурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилган пайтдан бошлаб унга у махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисида адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқини бериши шарт. Агар махсус қабулхонага жойлаштирилган шахс чет эл фуқароси бўлса, унинг махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ёзма билдириш йигирма тўрт соатдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилиши керак. Ма’мурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонага қабул қилиш кечаю кундуз амалга оширилади. Ма’мурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш ва сақлаш Ма’мурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу Қонуннинг 20-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади. Ма’мурий қамоққа олинган шахсларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахси ва психологик жиҳатдан мослиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар, қоида тариқасида, чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади. Ма’мурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши та’минланиши шарт. Қуйидагилар ма’мурий қамоққа олинган бошқа шахслардан алоҳида жойлаштирилади: чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар; юқумли касалликларга чалинган беморлар ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахслар; собиқ судялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимлари, собиқ адвокатлар; ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини та’минлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда айрим шахслар. Ма’мурий қамоққа олинган шахсларни бир кишилик камераларда сақлаш ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилишини та’минлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади.

26. Ички ишлар органларига қарашли муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реаблитация қилиш марказининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти ва иштироки.

Реабилитация марказларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш 12. Реабилитация марказлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади. 13. Реабилитация марказлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида, шунингдек, зарурат бўлганда аҳоли зич жойлашган бошқа ҳудудларда ташкил этилади. 14. Реабилитация марказлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига бўйсунади. реабилитация маркази — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасаси; муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс — шахсини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс; профилактика суҳбати — реабилитация марказларига қабул қилинган шахсни жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни тушунтириш; реабилитация қилиш — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи. Реабилитация марказларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш 28. Реабилитация марказларига қабул қилинган шахслар реабилитация марказларида уларнинг шахси аниқлангунига қадар маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб турилади. 29. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларини ўзбошимчалик билан тарк этишига ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўйилмайдиган, хавфсиз шароитларда сақланади ва кеча-кундуз реабилитация марказлари ходимларининг назорати остида бўладилар. 30. Реабилитация марказларида сақланаётган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни назорат қилиш реабилитация маркази ходимларидан иборат таркибда ташкил этиладиган навбатчилик гуруҳлари томонидан амалга оширилади. 31. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказларининг хоналарида алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахсини ва психологик жиҳатдан мослигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар, қоидага кўра, чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади. Қуйидаги шахслар алоҳида жойлаштирилиши шарт: эркаклар ва аёллар; чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар; юқумли касалликларга чалинган ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган беморлар; реабилитация маркази бошлиғининг қарорига кўра, ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш манфаатларидан келиб чиқиб айрим шахслар.

27. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда маъмурий назоратнинг ўрни ва аҳамияти.

Маъмурий назоратнинг асосий вазифаси Маъмурий назоратнинг асосий вазифаси жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларга якка тартибда профилактик таъсир кўрсатишдан иборатдир. Маъмурий назорат тўғрисидаги қонунчилик Маъмурий назорат тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий назорат тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Маъмурий назоратнинг асосий принциплари Маъмурий назоратнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик; демократизм; адолатпарварлик; инсонпарварлик; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳурмат қилиш; белгиланадиган чекловларнинг дифференциаллашганлиги ва индивидуаллаштирилганлиги; қонунга итоаткорлик хулқ-атворини рағбатлантириш. Асосий тушунчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: маъмурий назорат — назорат остидаги шахсларга суд томонидан белгиланадиган маъмурий чекловларни қўллашдан иборат тарбиявий-профилактик таъсир кўрсатиш чоралари мажмуи; маъмурий чеклов — ҳуқуқлар ва эркинликларни вақтинчалик чеклаш ёки зиммага мажбуриятлар юклатиш бўлиб, ушбу чеклаш ёки мажбурият юклатиш жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган шахсга нисбатан суд томонидан белгиланади; назорат остидаги шахс — ўзига нисбатан маъмурий назорат амалга оширилаётган шахс; назорат остидаги шахснинг яшаш жойи (яшаш жойи) — назорат остидаги шахс доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган турар жой. Ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатиладиган шахслар Ушбу Қонун 8-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда қуйидаги вояга етган шахсларга нисбатан суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилади: суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган; оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган; ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган; Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаган. Маъмурий назорат судланганлиги олиб ташланган ёки судланганлик ҳолати тугалланган шахсларга нисбатан ўрнатилиши мумкин эмас. Маъмурий назорат чоғида белгиланадиган маъмурий чекловлар Назорат остидаги шахсларга нисбатан суднинг содир этилган қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида қуйидаги маъмурий чекловлар белгиланиши мумкин: яшаш жойидан сутканинг белгиланган вақтида ташқарида бўлишни тақиқлаш; муайян жойларда бўлишни тақиқлаш; суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ички ишлар органларининг рухсатисиз чиқишни тақиқлаш; рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички ишлар органига (ички ишлар органининг таянч пунктига) келиш; алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маъмурий чекловлар назорат остидаги шахснинг турмуш тарзига, оилавий аҳволига, шунингдек унинг шахсини тавсифловчи бошқа ҳолатларга қараб тўлиқ ҳажмда ёки алоҳида-алоҳида тарзда белгиланади. Маъмурий чекловларнинг рўйхати узил-кесил бўлиб, унга қўшимчалар киритилиши ёки у кенгайтириб шарҳланиши мумкин эмас. Қўлланиладиган маъмурий чекловлар суд томонидан ички ишлар органининг тақдимномасига ёки назорат остидаги шахснинг ёхуд унинг вакилининг аризасига, шунингдек меҳнат жамоасининг, жамоат бирлашмасининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига биноан назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар инобатга олинган ҳолда қисман бекор қилиниши мумкин.

28. ма’мурий назорат амалга оширишда иио ҳуқуқлари мажбуриятлари.


28. Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органларининг ҳуқуқларива мажбуриятларини баён қилинг.

16-модда. Маъмурий


назоратни амалга оширишда ички ишлар органларининг ҳуқуқлари Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: назорат остидаги шахснинг хулқ-атвори тўғрисида иш, ўқиш ёки хизмат жойи маъмуриятидан, жамоат бирлашмасидан, яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан, шунингдек фуқаролардан маълумотларни сўраш ва олиш; назорат остидаги шахсга уй-жой бериш ва уни ишга жойлаштириш тўғрисида тегишли давлат органларига, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга илтимосномалар юбориш; профилактик суҳбат ўтказиш учун назорат остидаги шахсни унинг яшаш жойидаги ички ишлар органларига чақириш, назорат остидаги шахснинг талаби билан бундай суҳбатларни адвокат, жамоатчилик, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ёки яқин қариндошлари иштирокида ўтказиш; назорат остидаги шахсдан ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиш ҳамда зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш. Ички ишлар органлари маъмурий назоратни амалга ошириш бўйича алоҳида тадбирларни ўтказишда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ҳамкорлик қилиши мумкин. 17-модда. Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органларининг мажбуриятлари Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органлари: назорат остидаги шахсга унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши, шунингдек ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларни бузганлик ҳамда зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириши; маъмурий назорат муддати мобайнида назорат остидаги шахсларнинг ҳисобини юритиши; назорат остидаги шахсларни ўзлари танлаган яшаш жойида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва уларни ишга жойлаштириш юзасидан зарур чоралар кўриши; маъмурий назорат остидаги шахснинг ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиши ва яшаш, иш, ўқиш ёки хизмат жойи бўйича зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан тизимли равишда назоратни амалга ошириши; назорат остидаги шахс билан унинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги профилактика ишларини олиб бориши; жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганидан кейин яшаш жойларига белгиланган муддатда узрли сабабларсиз етиб келмаган, шунингдек яшаш жойларини ўзбошимчалик билан тарк этган ёки суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан рухсатномасиз чиқиб кетган назорат остидаги шахсларнинг қидирувини амалга ошириши шарт. Маъмурий назоратни ўрнатиш ва амалга ошириш назорат остидаги шахснинг бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги керак. 29. ма’мурий назорат остидаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари баён қилинг.

14-модда. Назорат остидаги шахснинг ҳуқуқлари Назорат остидаги шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга: адвокат хизматларидан фойдаланиш; кўриб чиқилаётган масала юзасидан изоҳлар бериш; далиллар тақдим этиш; судда маъмурий назорат ўрнатиш ва чекловлар қўллаш тўғрисидаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳамда улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; маъмурий назоратни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида, шунингдек белгиланган маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш ҳақида судга бевосита ёки вакили орқали аризалар билан мурожаат этиш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у бўйича ўз мулоҳазаларини билдириш; суднинг маъмурий назорат ўрнатиш, у билан боғлиқ маъмурий чекловлар ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш; иш бўйича келтирилган протестлар ва келиб тушган шикоятлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш; яшаш жойидан ташқарида бўлиш ва (ёки) суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан қисқа муддатга чиқиш учун рухсатномалар олиш тўғрисидаги аризалар билан ички ишлар органларига мурожаат этиш; бевосита ёки вакили орқали ички ишлар органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг маъмурий назоратни ўрнатиш ва амалга ошириш чоғидаги ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш. 15-модда. Назорат остидаги шахснинг мажбуриятлари Назорат остидаги шахс қуйидаги маъмурий назорат қоидаларига риоя этиши шарт: жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганидан кейин ўзи танлаган яшаш жойига суд томонидан белгиланган муддатда етиб бориш; жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганидан кейин, шунингдек яшаш жойи ўзгарганидан сўнг ўзи танлаган яшаш жойига етиб келган кундан эътиборан уч кун ичида ҳисобга қўйилиш учун маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органига келиш; ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиш; маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органидан яшаш жойидан ташқарида бўлиш ва (ёки) суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ташқарига қисқа муддатга чиқиш учун рухсатнома олинган тақдирда, қисқа муддатга чиқилаётган ҳудуднинг ички ишлар органини хабардор қилиш; қисқа муддатга чиқиш жойидан қайтиб келганида доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органини хабардор қилиш; маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органини ишга жойлашганлиги, яшаш, иш, ўқиш ёки хизмат жойи ўзгарганлиги ёхуд меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида уч кун ичида хабардор қилиш; яшаш жойидаги ички ишлар органига ушбу орган томонидан белгиланган муддатда чақирувга кўра бориш; ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиш ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш.

30. Махсус қабулхонада сақланаётган маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини баён қилинг.

Махсус қабулхона — ички ишлар органлари тизимига кирадиган, ма’мурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса. 13-модда. Ма’мурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари Ма’мурий қамоққа олинган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга: ма’мурий қамоқни ўташ тартиби ва шароитлари, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот олиш; аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш; махсус қабулхона бошлиғига ёки у ваколат берган шахсларга шахсан қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилиш; ўзларининг шахсий хавфсизлиги ва соғлиғи сақланиши та’минланадиган шароитларда сақланиш, тегишли тиббий ёрдам олиш; почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатиш; адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашиш; Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича телефон орқали ҳар куни лимитланган бир марталик сўзлашиш; тунги вақтда узлуксиз саккиз соат ухлаш; махсус қабулхона ҳудудида махсус ажратилган жойларда кундузги вақтда давомийлиги икки соатдан кам бўлмаган ҳар кунги сайр қилиш; диний расм-русумларни адо этиш, агар бу ички тартиб қоидаларини, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаса; меҳнатга жалб қилинган тақдирда тегишли ҳақ олиш ва меҳнатининг муҳофаза қилиниши; белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан та’минланиш, моддий-маиший шароитлардан, ўқув-бадиий, ахборот материалларидан ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа нарсалар ва ашёлардан фойдаланиш; белгиланган тартибда дори воситаларини олиш ва сақлаш. Ўзбекистон Республикасининг ма’мурий қамоққа олинган фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида қонунчиликка мувофиқ иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ма’мурий қамоққа олинган чет эл фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, ўз давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан, Ўзбекистон Республикасида дипломатик ва консуллик муассасаларига эга бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари эса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан алоқа боғлаш ҳуқуқига эга. Ма’мурий қамоққа олинган шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 14-модда. Ма’мурий қамоққа олинган шахсларнинг мажбуриятлари Ма’мурий қамоққа олинган шахслар: ушбу Қонун талабларига ва ички тартиб қоидаларига риоя этиши; махсус қабулхона ма’мурияти ва ходимларининг қонуний талабларини бажариши, уларнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги; санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши; ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши; махсус қабулхона мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши; камераларни ва бошқа хоналарни навбатма-навбат тозалаб туриши; бошқа шахсларнинг ша’ни ва қадр-қимматини камситувчи, шунингдек ўз ҳаёти ва соғлиғига ёхуд бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслиги шарт.


1-казус.


Юқоридаги вазиятга ко`ра Юнусобод тумани Тинчлик маҳалласи ҳудудидахизмат олиб бораётган профилактика инспектори Хошимов маҳаллада истиқомат қилаётган фуқоро С.Обидовнинг яшаш уйига борганида унинг хонадонидан диниймазмундаги материалллар борлиги аниқланди. Ушбу ҳолатда фуқоро Обидовнинг харакатларида мамурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд У МЖТК нинг 1842-моддасидако`рсатилган Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш ҳуқуқбузарлигини содир этган. 1842-модда.Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш Диний мазмундаги материалларни тарқатишмақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, - материалларни ва уларнитайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юзбараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик туман шаҳар жиноят ишлари суди томонидан ко`риб чиқиладитерговга қадар текширув эса ички ишлар органи ходимлари томонидан амалга оширилади. Бундан аввал профилактика инспектори қуйидаги ҳужжатларнирасмийлаштириши лозим. -Билдирги -Тушунтириш хати - Диний мазмундаги материлларни олиб қо`йиш тог`рисида қарор ва олиб қо`йилганлигитог`рисида далолатном -Ушбу материаллларга нисбатан Диншунослик экспертизасини тайинлаш тог`рисида қарор чиқаради. Кейинчаликушбу қарорга динитй мазмундаги материаллларни илова қилган холда экспертга тақдим этилади.



2-казус. Юқоридаги вазиятга ко`ра Истиқлол маҳалласида хизматолиб бораётган профилактика инспектори М ва ФРБ инспектори Ф.Хошимов пасспорт тизими қоидаларига амал қилиниши бо`йича профилактик ишлар олиб боориш давомидамаҳалада яшаб келаётган фуқоро А.Саттаров оила азолари билан доимий ва вақтинча ро`йҳатдан о`тмасдан яшаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатда фуқоро саттаровнинг ҳаракатларида ма’мурийжавобгарлик тогрисидаги кодекснинг 223-модда. Паспорт тизими қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлигини содир этган

223-модда. Паспорт тизими қоидаларинибузиш Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорциз ёки идентификацияловчи ИД-картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ИД-картабилан, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ИД-картасини,хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек фуқаролиги бўлмаганшахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимийяшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган идентификацияловчи ИД-картаси (Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси)билан, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши, идентификацияловчи ИД-картасини (Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини)қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан учбараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик ма’мурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомидатакрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун мас’ул бўлганшахслар томонидан шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнингшахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшашига йўл қўйилиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жаримасолишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик ма’мурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жаримасолишга сабаб бўлади. Ўн саккиз ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ИД-картасини ўзвақтида олмаганлиги учун ма’мурий жавобгарликка тортилмайди. Ўн саккиз ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўн олти ёшгатўлиши муносабати билан идентификацияловчи ИД-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун ма’мурий жавобгарликка тортилмайди Ушбу ҳуқуқбузарликни ко`риб чиқиш МЖТКнинг 248-моддаси4-қисмига ко`ра ишки ишлар органи ходими ваколатига киради. Ушбу вазиятда профилактика инспектори о`зига бириктирилган планшет ёрдамида Э-ма’мурий иштизими орқали ма’мурий баённома расмийлаштириб ма’мурий жазо қоллаш тог`рисида қарор чиқаради.


3-казус. Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласидаги “Абу Сахи” савдо мажмуасида жойлашган фуқаро Ш.Амоновга тегишли бўлган савдо дўконидан ярим кечаси номаълум шахслар томонидан дўкондаги буюмлар ўғирлаб кетилганлиги ва кейинчалик маълум бўлишича ўғирлик содир этилган вақтда савдо дўконига ўрнатилган хавфсизлик сигнализацияси техник сабабларга кўра ишламай қолганлиги натижасида, фуқаро Ш.Амонов Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлимига ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

  Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 

Фуқаро Ш.Амоновнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлимига қилган мурожаати асослими? Ушбу ҳолатни кўриб чиқиш Миллий гвардия ходимларининг ваколатига кириш-кирмаслигини асосланг ва унинг кейинги маъмурий процессуал ҳаракатларини ёзма равишда баён қилинг.


Жавоб; ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 29.11.2021 ЙИЛДАГИ ПФ 27-СОНЛИ ФАРМОНИ ушбу фармонга мувофиқ, жамоат тартибини сақлаш бо’йича миллий гвардия органига қуйдаги ваколат ва вазифалар белгиланган. Ушбу қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ваколатлари белгиланган бо’либ унга ко’ра: жамоат хавфсизлигини та’минлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга чек қўйиш бўйича тадбирларни амалга оширади; ўзига бириктирилган жамоат жойларида, шу жумладан Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларидаги оммавий тадбирларда, истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этади; ваколати доирасида фавқулодда вазиятларда ва фавқулодда ҳолат э’лон қилинган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини та’минлайди; террорчиликка қарши операцияларни ўтказишда ваколатли давлат идоралари билан ҳамкорликда иштирок этади; давлат обектларини, ўта муҳим, тоифаланган обектларни ҳамда бошқа обектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлайди; қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади; жамоат хавфсизлигини та’минлаш соҳасида илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий ишларни амалга оширади.

Мазкур ҳолатда до’конда о’г’рилик юзасидан мазкур ҳолатда тергов ҳаракатларини Жпкнинг 3812-модда. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги Суриштирув қуйидагиларнинг суриштирувчилари томонидан олиб борилишига мувофиқ, ички ишлар терговчилари томонидан олиб борилади. Бу ҳолат миллий гвардия ваколатига кирмаслигини билиб олдик энди, миллий гавардия ходимлари томонидан қандай ма’мурий просессуал ҳаракатлар амалга оширилади деган саволга то’хталадиган бо’лсам, бу ҳолатда сигнализация нима учун ишламай қолганлигини ёки унга ташқи куч аралашган бо’лиши мумкинлигини аниқлаши мумкин. агар мазкур ҳолатда до’конда келгусида яна келиб чиқиши мумкин бо’лган, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бо’йича тақдимнома киртиши мумкин.


4-казус. Уч-тепа тумани А.Навоий маҳалласида жойлашган 45-сон умум-таълим мактаб ўқувчиси С.Ғуломов телефонидан порнографик мазмундаги фото расмлар аниқланганлиги ҳолати бўйича мактаб раҳбарияти томонидан тегишли тартибда чора кўришни сўраб, ушбу мактабда хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ходимига мурожаат қилишди. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқаро С.Ғуломовнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса юридик таркибини аниқланг. Ушбу маъмурий ишни кўриб чиқиш Миллий гвардия ходимларининг ваколатига кириш-кирмаслигини асосланг ва унинг кейинги маъмурий процессуал ҳаракатларини ёзма равишда баён қилинг.


Жавоб; Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо берадиган бо’лсак, энг аввало С.Г’уломовнинг телефонидан чиқан порнографик маҳсулот учун жавобгарлик борми деган саволга жавоб топсак, мақсадга мувофиқ бо’лади. 189-модда. Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш. Порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, порнографик маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган. Агар мактаб о’қувчиси С.Г’уломов ушбу ҳаракатларни содир этган бо’лса, жавобгар ко’риш мумкин. Энди бу ерда кейинги масала, мактаб о’қувчисини жавобгарликка тортиш ёшига етган ёки ё’қлигини билишимиз керак. Агар бу ҳолатда мактаб о’қувчиси жавобгарлик ёшига етмаган бо’лса, бу ҳолатда то’г’ридан то’г’ри уни жавобгар қилаоламймиз. Бу ҳолатда унинг ота онасига нисбатан МЖтКнинг 47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга та’лим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик-Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга та’лим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг ма’мурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу ҳолатда жавобгарлик қилиш учун миллий гавардия ходимининг ваколати бор. Обект. Кўриб чиқилаётган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий зарари жамоат тартибига қасд қилиши, жамиятга, айниқса, ёшларга таъсир кўрсатиши билан белгиланади, жинсий муносабатлар соҳасида идеал ва ахлоқий тамойилларни йўқотишга олиб келади. Тарқалиш ва савдо қилиш мақсадида порнографик ашё тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, сақлаш ушбу хуқуқбузарликнинг объектив томони ҳисобланади Ҳуқуқбузарликнинт субъектив томони бевосита қасд сифатида тавсифланади. 16 ёшга етган, қонун олдида жавоб берадиган шахс ушбу ҳуқуқбузарликнинг субъектидир.


5.Юнусобод тумани Темурийлар маҳалласида яшовчи, фуқаро О.Тошпўлатов ўзининг яшаш хонадонида ёнғин чиқаётганлиги сабабли, ИИБ навбатчилик қисми 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўради. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқаро О.Тошпўлатовнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг ИИБ навбатчилик қисмига қилган мурожаати асослими?

  Ушбу ҳолат бўйича ИИБ навбатчилик қисми масъул ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг ва унинг кейинги процессуал ҳаракатларини ёзма равишда баён қилинг.Ушбу ҳолатни ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қиладиган бо'лсам Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни ҳамда бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, ҳар бир фуқаро фавқулодда ҳолатларда тегишли идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

О.Тошпулатовнинг ўз яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётгани сабабли 102 рақамига қўнғироқ қилгани – асосли, қонуний ва тўғри ҳаракат ҳисобланади. Бу унинг ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкини ҳимоя қилишга қаратилган бо'лиши мумкин.

ИИБ навбатчилик қисми мас’ул ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берадиган бо'лсам ИИБ навбатчилик қисми ходимлари фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида:

Ҳолатни зудлик билан баҳолаши; Тезкор хизматларни (ёнғин хавфсизлиги, тез ёрдам, ФВВ ва ҳоказо) хабардор қилиши; Воқеа жойига патрул-пост хизмати ёки тергов-тезкор гуруҳ юбориши; Фуқаро ва бошқа жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиши зарур.Агар мас’ул ходимлар бу тартибга риоя қилса, уларнинг ҳаракатлари қонуний, хизмат вазифасига мувофиқ ва фуқаролик хавфсизлигини та'минлашга қаратилган деб баҳоланади.

ИИБнинг кейинги процессуал ҳаракатлари тўхталадиган бўлсак:

1. Мурожаатни расмийлаштириш: 102 рақамига тушган қўнғироқ махсус журналга қайд этилади. 2. Воқеа жойига чиқиш: Маҳалла ҳудудига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори, патрул-пост хизмати ходимлари юборилади. 3. Ёнғин ҳақида ФВВ (ёнғин хавфсизлиги хизмати)га дарҳол хабар берилади. 4. Воқеа жойида ҳужжатлаштириш: Воқеа жойи кўздан кечирилади, гувоҳлар сўроқ қилинади, фото-видео тасвирга олинади. 5. Тегишли далолатнома тузилади. 6. Агар жиноят аломатлари мавжуд бўлса, терговолди текшируви бошланади ва жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

6.Тадбиркор У.Солиев Юнусобод тумани Ғ.Ғуломов кўчасида жойлашган “Анор” номли истироҳат боғида кўчма цирк томоша тадбирини ўтказиш учун истироҳат боғ маъмурияти билан ўзаро келишиб, лекин оммавий тадбирларни ўтказиш рухсатномасини олмасдан тадбир ўтказиб келаётганлиги ҳақида ИИБ 102га хабар келиб тушди. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқаро У.Солиевнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса юридик таркибини аниқланг.

  Ушбу ишни кўриб чиқиш ИИБнинг ваколатига кириш-кирмаслигини асосланг ва ушбу ҳолат бўйича процессуал ҳаракатларини ёзма равишда баён қилинг.
    У.Солиев томонидан “Анор” истироҳат боғида кўчма сирк томошаси ўтказилиши – оммавий тадбир ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг "ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТАСҲКИЛ ЭТИСҲ ВА ЎТКАЗИСҲ ТАРТИБИНИ ЙАНАДА ТАКОМИЛЛАСҲТИРИСҲ CҲОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги Қарорнинг 2-бандида  "оммавий тадбирлар ташкилотчилари томонидан оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни та’минлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан мажбурий тартибда шартномалар тузилиши юзасидан қат’ий назорат ўрнатиш, шунингдек уларнинг тегишли рухсатномалар олмасдан ўтказилиши ҳолатларига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўрсин" дея такидланган. 

Демак, У.Солиев оммавий тадбирни ваколатли органларнинг рухсатисиз ўтказган бўлса, бу ҳолатда қонунбузилиш мавжуд. У.Солиевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий таҳлили ва ҳуқуқбузарлик юридик таркиби: У.Солиевнинг ҳаракатларида Ма'мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддаси бўйича ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд: МЖТК 200¹-моддаси – "Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузиш". Юридик таркиб: Об’ектив томони: оммавий тадбирни тегишли рухсатномасиз ўтказиш. Суб’ектив томони: билиб туриб, эҳтиёцизлик ёки бепарволик билан рухсатномасиз тадбир ўтказилиши. Субект: ма’мурий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган ёши тўлиқ бўлган жисмоний шахс – тадбиркор У.Солиев. Обект: оммавий хавфсизлик ва жамоат тартибини та'минлаш тартиби. Мазкур ҳолат ИИБ (Ички ишлар бўлими)нинг ваколатига тўлиқ киради, чунки ИИБ МЖТК асосида ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириш ваколатига эга.Жамоат хавфсизлигини та’минлаш, оммавий тадбирларда тартибни назорат қилиш – ИИБ зиммасидаги вазифа ҳисобланади.102 рақамига мурожаат келганлиги сабабли, ИИБ ходимлари тезкор хизмат вазифасини бажариши шарт.

      ИИБ томонидан амалга оширилиши лозим бўлган процессуал ҳаракатлар (ёзма баён)

1. Мурожаатни рўйхатга олиш – 102 рақамига тушган хабар махсус журналга қайд этилади. 2. Воқеа жойига чиқиш – патрул-пост хизмати ёки профилактика инспектори юборилади. 3. Ҳолатни кўздан кечириш, гувоҳларни сўроқ қилиш. 4. Тадбиркор У.Солиевдан изоҳ олиш, рухсатнома мавжуд ёки йўқлигини аниқлаш. 5. МжТК 200¹-моддаси бўйича ма’мурий баённома расмийлаштириш. 6. Баённома ва тегишли ҳужжатларни судга юбориш – бу иш суд орқали кўриб чиқилади, чунки ма’мурий жазо чораси суд тартибида белгиланади. 7. Тадбирни дарҳол тўхтатиш бўйича огоҳлантириш ёки мажбурий чора кўриш, агар жамоат хавфсизлигига таҳдид мавжуд бўлса.


7. Тадбир ташкилотчиси С.Ғаппоров Олмазор тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида “Адиблар ҳиёбони”да “Китобхонлик” фестивалини ўтказиш бўйича оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиясига ариза билан мурожаат қилди. Лекин комиссия ушбу аризани 10 кунлик муддатда кўриб чиқмади ва тадбир ўтказиш муддати етиб келганида ташкилотчи рухсатнома олмасдан туриб тадбирни ўтказди. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқаро С.Ғаппоровнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса юридик таркибини аниқланг.

   Комиссия қайси орган ҳузурида тузилади ва унинг ваколатларига нималар киради?
   Бу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг оммавий тадбирлар ўтказиш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатлари доирасида баҳоланади. Я’ни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил         29 июлдаги «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-205-сонли Қарори ҳуқуқий асос демакдир.  Қуйида ушбу вазиятга ҳуқуқий баҳо, фуқаро С.Ғаппоровнинг ҳаракатларига ҳуқуқий таҳлил, ҳамда комиссиянинг ваколатлари ва тузилиши бўйича батафсил изоҳ берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 205-сонли қарори 6-бандига мувофиқ, оммавий тадбирлар (шу жумладан, фестиваллар)ни ўтказиш учун тегишли давлат органларидан рухсатнома олиш талаб этилади. Ариза, одатда, тадбирдан камида 10 кун олдин берилиши лозим ва тадбирларга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор шу муддат ичида комиссия томонидан қабул қилиниши керак. С.Ғаппоров аризани белгиланган муддатда топширган, аммо комиссия бу аризани қонунда белгиланган 10 кун ичида кўриб чиқмаган. Шу боисдан, у рухсатнома олмасдан тадбирни ўтказган. Фуқаро С.Ғаппоровнинг ҳаракатларига ҳуқуқий таҳлил қиладиган бўлсак унинг ҳаракатларида қуйидаги ҳуқуқий жиҳатлар мавжуд:

     Ижобий жиҳат: У қонуний тартибда ариза билан мурожаат қилган, бу эса унинг қонуний йўл тутганини кўрсатади. Комиссия аризани кўриб чиқмасдан бевосита ма'мурий пассивликка йўл қўйган.
    Эҳтимолий ҳуқуқбузарлик: Рухсат олинмаган бўлса-да, С.Ғаппоров тадбирни ўтказган. Бу эса “Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларининг 72-бандини бузган. Бундай ҳолатда, бу ҳаракат Ма’мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (рухсациз оммавий тадбир ўтказиш) асосида баҳоланиши мумкин. Юридик таркиби (агар жавобгарликка тортилса): Субектив томони – С.Ғаппоров рухсат олишга уринган, аммо комиссия жавоб бермаган. Обектив томони – рухсациз тадбир ўтказилган. Субект – юридик жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган фуқаро (ташкилотчи). Обект – жамоат тартиби, хавфсизлик.
      Бироқ, бу ҳолатда комиссиянинг беқарорлиги (жавобсизлик) инобатга олиниши мумкин ва фуқаронинг ҳаракати зарурат ҳолати сифатида баҳоланиши мумкин. Я'ни, у ариза топширган, бироқ жавоб олмаган. Бу эса ма'мурий жазодан озод қилишга асос бўлиши мумкин.
     Комиссия қайси орган ҳузурида тузилади ва ваколатлари
    Ташкилотчи комиссия: Оммавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи комиссиялар, одатда: Тегишли маҳаллий ижро ҳокимияти органлари (ҳокимликлар) ҳузурида, Ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар, маданият ва бошқа манфаатдор органлар иштирокида тузилади.
        Ваколатлари:

Оммавий тадбир ўтказиш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш. Тадбирнинг хавфсизлиги, санитария ва транспорт билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш. Рухсатнома бериш ёки асосланган рад жавоби тақдим этиш. Зарур ҳолларда тадбирни тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Хулоса: С.Ғаппоров қонуний ариза берган, аммо жавоб олмаган ҳолда тадбир ўтказган. Бу рухсациз деб баҳоланиши мумкин, бироқ комиссиянинг жавоб бермагани у учун айбни юмшатувчи ҳолат ҳисобланади. С.Ғаппоровнинг ҳаракатлари ма’мурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши мумкин, лекин бу ҳолатни зарурат ёки комиссия жавобгарлиги контекстида кўриш лозим. Комиссия ҳокимлик ҳузурида тузилади ва тадбир хавфсизлигини та'минлаш ҳамда рухсат бериш бўйича ваколатга эга.

8. Дўстлик тумани Фурқат маҳалласида яшовчи, фуқаро С.Назаров маҳалласи ҳудудида тадбиркор томонидан объект (хусусий мактаб) қурилишига оммавий қаршилик кўрсатиш мақсадида қўшнилари билан олдиндан тил бириктириб, қурилиш бўлаётган жойда оммавий тартибсизлик уюштираётганлиги ҳолати юзасидан ИИБ 102га хабар келиб тушди. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқаро С.Назаровни ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса юридик таркибини аниқланг.

  Ушбу маъмурий ишни кўриб чиқиш ИИБнинг ваколатига кириш-кирмаслигини аниқланг ва унинг кейинги процессуал ҳаракатларини ёзма равишда баён қилинг.
   Казусдаги ҳолат Ўзбекистон Республикасининг жиноий ва ма’мурий қонунчилиги нуқтайи назаридан баҳоланиши мумкин. Келинг, уни босқичма-босқич таҳлил қиламиз. Дастлаб ҳолатга ҳуқуқий баҳо берар эканмиз Фуқаро С.Назаров ва унинг қўшнилари томонидан қонуний қурилаётган обектга қарши оммавий тартибсизлик уюштириш ҳаракати – бу қонунбузарлик аломатларини ўз ичига олувчи жамоат тартибини бузиш ҳолатидир. Агар уларнинг ҳаракатлари:

- оммавий норозилик билан, - жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган, - одамлар орасида ваҳима, шовқин, якуний ихтилоф ёки қарама-қаршиликларга сабаб бўлиш ҳолатида юз берса, бу ҳолат Жиноят кодексининг 244-моддаси “Жамоат тартибини бузиш (оммавий тартибсизликлар)” таркибига мос келади. С.Назаровнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилиш - Субектив томони: С.Назаров ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, атайлаб қонуний қурилишга халақит беришни режалаштирган. - Обектив томони: Жамоат тартибини бузувчи оммавий норозилик ҳаракатлари содир этилган, бу эса ижтимоий хавфли хатти-ҳаракат сифатида баҳоланади. - Субект: Фуқаро С.Назаров – жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган шахс. - Обект: Жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги.

    Агар бу ҳаракатлар давомида мол-мулкка зиён етказилган, жисмоний шахсга зарар етказилган бўлса, ҳолат янада оғирроқ жиноят сифатида баҳоланади (244-моддада бу ҳолат мавжуд).  Ма’мурий ишми ёки жиноят иши? Агар тартибсизлик кичик ҳажмда бўлса (масалан, оғзаки норозилик, плакатлар билан чиқиш):

- Бу Ма’мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси – рухсациз митинг, пикет, оммавий чиқишлар ўтказиш асосида баҳоланиши мумкин. Агар куч ишлатиш, ижтимоий хавфли ҳаракатлар (масалан, тўсиқлар ўрнатиш, бақириқ-чақириқ, жиноятга ундовчи чақириқлар) бўлса бу Жиноят иши сифатида баҳоланади. Ишни кўриб чиқиш – ИИБ ваколатга эгами? Ҳа, дастлабки ҳаракатларни кўриб чиқиш – Ички ишлар органлари ваколатига киради. ИИБнинг ваколатига қуйидагилар киради: - Ҳолат бўйича тезкор суриштирувни амалга ошириш, - Фуқаролардан тушунтиришлар олиш, - Видеоёзувлар, гувоҳлар кўрсатмаси асосида дастлабки ма’лумотларни йиғиш, - Зарурат туғилганда фуқароларни Ма’мурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома асосида жавобгарликка тортиш, - Жиноят аломатлари бўлса – ишни терговга юбориш (прокуратура ёки тергов бўлимига).

Кейинги процессуал ҳаракатлар қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Хабарни қабул қилиш – 102 хизматига келиб тушган хабар расмий равишда рўйхатга олинади. 2. Ҳодиса жойига чиқиш – Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига чиқади, вазият ўрганилади. 3. Иштирокчиларни аниқлаш – С.Назаров ва бошқа иштирокчилар аниқланади ва уларнинг шахси текширилади. 4. Гувоҳлар ва иштирокчилардан тушунтириш олиш – Воқеа тафсилотлари бўйича баёнотлар олинади. 5. Далиллар йиғиш – Камера ёзувлари, мобил телефон видеолари, гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида материаллар йиғилади. 6. Ҳужжатлаштириш – Ма’мурий баённома ёки жиноят иши материаллари расмийлаштирилади. 7. Ҳужжатларни тегишли органга юбориш – Жиноят аломатлари аниқланса, иш терговга, йўқ бўлса – ма’мурий судга юборилади.


  9 – Казус. Хукукбузар О.Ашуров 2025 йил 19 февраль куни Зарафшон шахар 4 кичик туман худудида жойлашган "СОГДИАНА" кафесида тегишли рухсатсиз оммавий

тадбир утказишиб, худудий Ички ишлар идораларига хабар бермасдан ташкиллаштирганлиги сабабли оммавий тадбирлар утказиш тартибини бузганлиги юзасидан мамурий иш судга чикарилган. Жукукбузар О.Ашуров судда, килмишига икрорлик билдирмасдан, 2025 йил 19 февраль куни Зарафшон шахар 4-кичик туман худудида жойлашган "СОГДИАНА" кафесига Нематов Асрор исмли хонанда келиб, тушлик килганда ундан кафеда жонли ижрода куйлаб беришни илтимос килгани, А.Неьматов рози булгач, телеграм тармогидаги каналларда элон бергани, бу элонларни кафесини реклама килиш ва мижоз чакириш максадида бергани, бирок, оммавий тадбир утказишни максад килмагани, чунки унинг кафеси залида 50 киши овкатланишига мулжалланган стол стуллар борлиги, шу куни кечки пайт ИИБ ЖТСБ ходимлари келиб, унга худудий Ички ишлар идораларига хабар бермасдан оммавий тадбир утказиш тартибини бузганлиги сабабли тегишли тартибда баённома расмийлаштиргани, ИИБ ходимлари келган вактда кафеда факатгина 10-12 та мижоз булгани, у ресторанга мижозларни туплаш ва томларни реклама килиш максадида ИЖТИМОИЙ тармокларга реклама берганлигини, у ушбу рекламани уша куни 18-15 ларда "Золотой город" каналига жойлаштириб унда А.Неъматов унинг кафесига овкатланишга келган вактида жонли ирода кушик айтиши хакида малум килгани, А.Неъматов унинг кафесига мехмон сифатида келгани ва мижозлар илтимоси билан кушик айтганлигини, у ва кушикчи уртасида келишув ёки бошка бир сабабла булмаганлигини, конуний карор кабул килишини сураб курсатма берди.

    Ушбу холатга хукукий бахо беринг. Фукаро О.Ашуровни харакатларини хукукий тахлил килинг ва харакатларида хукукбузарлик аломатлари мавжуд булса юридик таркибини аникланг. Оммавий тадбир деб нимага айтилади унинг белгилари нималардан иборат?
                              Жавоб


    Биз ушбу муаммоли ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо, О.Ашуровнинг ҳаракатларига ҳуқуқий таҳлил ҳамда оммавий тадбир тушунчаси ва унинг белгиларини келтириб о’тамиз. 
    Оммавий тадбир — бу йиғилиш, консерт, намойиш, оммага мўлжалланган маданий-кўнгилочар ёки бошқа жамоавий фаолият бўлиб, у Оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқлар орқали олдиндан э’лон қилинади; Унда 10 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашади; Белгиланган вақт ва жойда бўлиб ўтади; Ташкилотчилар томонидан режалаштирилади; Жамоат тартиби, хавфсизлик ёки санитария талабларига та’сир қилиши мумкин. Норматив асос:

Ўзбекистон Республикасининг “Йиғилишлар, митинглар, юришлар ва намойишлар тўғрисида”ги Қонуни, Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунлар, Ма’мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК) 201-моддаси ва бошқалар.

   О.Ашуровнинг важлари:

- Хонанда А. Нематов овқатланишга келганида мижозлар илтимоси билан куйлаган; - Тадбир ташкил қилинмаган, балки реклама орқали мижоз жалб қилиш бўлган; - Телеграм каналидаги э’лон фақат кафега мижоз чақириш мақсадида берилган; - Фақатгина 10–12 та мижоз бўлган; - Рухсат олиш нияти бўлмаган, чунки бу "оммавий тадбир" деб ҳисобламаган.

  Иштирокчилар сони 10–12 киши бўлгани аниқланган, бу эса оммавий тадбир ҳисобланади (қуйидаги МЖтК моддаси бўйича).
 . Ҳуқуқбузарликнинг юридик таркиби

Обектив томони: Оммавий тадбирни олдиндан хабар бермасдан ўтказган (Телеграм орқали э’лон, жонли ижро, иштирокчилар мавжуд); Суб’ектив томони: Атайлаб эмас, балки мижоз жалб қилиш ниятида амалга оширган бўлса ҳам, бу ҳуқуқий жавобгарликни истисно этмайди; Суб’екти: 18 ёшдан ошган, муомала лаёқатига эга шахс — Ашуров; Обекти: Жамоат тартибини сақлаш ва давлат томонидан назорат қилинадиган оммавий тадбирлар тартиби.

Хулоса:
    Фуқаро О.Ашуровнинг ҳаракатларида оммавий тадбир ўтказиш тартибини бузиш ҳолати мавжуд Телеграм орқали реклама берилган, хонанда томонидан жонли ижро бўлиб о’тган, иштирокчилар сони 10 дан ошган. Бу эса МЖтК 201-моддаси билан баҳоланадиган ма’мурий ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этади.
                        10 - Казус 
    Янги йил” байрами муносабати билан “Г'афур Г'улом” номли истироҳат бог'ида о'тказилаётган оммавий тадбир вақтида фуқаро С.Обидов ва А.Ортиқов о'заро келишмовчилик оқибатида муштлашиб кетишди. Шу эрда хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари С.Умаров ва Х.Рахмонбердиэвлар жанжалга чек қо'йиш учун о'ртага тушганларида фуқаро А.Ортиқов ходимларга фаол қаршилик ко'рсатган ва ушбу қаршиликни бартараф этиш мақсадида ППХ ходими С.Умаров фуқарони резина тайёг'и билан уриб қо'лига кишан таққан. 

Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқаро А.Ортиқовнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бо'лса юридик таркибини аниқланг.

  Ушбу ҳолатда ППХ ходими С.Умаровнинг ҳатти-ҳаракатлари то'г'рими, у томонидан фуқарони резина тайёг'и билан уриб қо'л кишани тақилиши асосли ёки асоссиз эканлигини ёзма равишда баён қилинг.
                           Жавоб
Ушбу ҳолатни ҳуқуқий таҳлил қилишда икки жиҳатга алоҳида э’тибор қаратиш зарур:  

1. Фуқаро А.Ортиқовнинг ҳаракатлари 2. ППХ ходими С.Умаровнинг хизмат фаолияти доирасидаги ҳаракатлари

   Фуқаро А.Ортиқовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берадиган бо’лсак, Оммавий тадбир пайтида (Янги йил байрами) истироҳат боғида содир бўлган муштлашув; Ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган; Уларни жанжалга аралашган пайтда фаол қаршилик кўрсатганлиги боис А.Ортиқовнинг бу ҳаракати  Ма’мурий ва жиноят жавобгарлигига сабаб бўлиши мумкин. Асос сифатида - МЖтК 194-моддаси – Ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик; Бу ҳолатда қаршилик фаол бўлгани учун бу моддадан ортиқроқ баҳоланади.

ЖК 219-моддаси 1-қисм – Ҳокимият вакилига бўйсунмаслик сифатида ҳам баҳолашимиз мумкин. А.Ортиқовнинг ППХ ходимига фаол қаршилик кўрсатганлиги (қаршилик билан то’қнашув, бўйсунмаслик) ушбу модда доирасида жиноят таркибини ҳосил қилади.

2. ППХ ходими С.Умаровнинг ҳаракатларини таҳлил қиладиган бо’лсак,

Оммавий тадбирда жанжал бошланган; Ходим жанжалга чек қўйиш мақсадида аралашган; А.Ортиқов фаол қаршилик кўрсатган; Қаршиликни бартараф этиш учун ходим томонидан **резина таёқ қўлланилган ва қўл кишанланган ҳаракатларни амалга оширди.
   Ходимнинг ҳаракатлари Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун,“Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат ўташи тўғрисида”ги Низом, ва Ички ишлар вазирлигининг қурол, жисмоний куч ва махсус воситаларни қўллаш тартиби асосида баҳоланади.
  Хулоса:

Агар С.Умаров махсус воситани нисбатан эҳтиёткорлик билан, огоҳлантиргандан сўнг ва вазиятга мувофиқ қўллаган бўлса, бу ҳаракат - асосли деб айтишимиз мумкин ва ваколат доирасида бажарилган хизмат фаолиятидеб баҳоланади акс ҳолда, ҳаддан ортиқ куч ишлатиш сифатида баҳоланиши мумкин. А.Ортиқовнинг ҳаракатларини эса Жиноят аломатлари мавжуд — ЖК 219-модда, 1-қисм (Ҳокимият вакилига бўйсунмаслик); Агар етарли далиллар мавжуд бўлса, жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

11-казус. Юнусобод тумани Деҳқон бозори ҳудудида номаълум шахс маст ҳолатда юрганлиги тўғрисида тадбиркорлар томонидан ҳудуд профилактика инспектори А.Қосимовга мурожаат қилинди. Мурожаатга асосан профилактика инспектори А.Қосимов ушбу шахснинг шахсига ойдинлик киритганида ушбу шахс Туркманистон Республикаси фуқароси Ғ.Давронов эканлиги, унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, профилактика инспектори томонидан ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар тўпланиб, фуқаро Ғ.Давроновни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реаблитация қилиш марказига жойлаштирди. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқаро Ғ.Давроновнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса юридик таркибини аниқланг.

  Ушбу ҳолатда профилактика инспектори А.Қосимовнинг ҳатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беринг ва унинг кейинги процессуал ҳаракатларини ёзма равишда баён қилинг.

Юқоридаги вазиятда фуқаро Давроновнинг Юнусобод тумани деҳқон бозорида маст ҳолатда юрганлиги келтирилиб у ҳақида ҳудуд профилактика инспекторига ахборот берган. Профилактика инспектори у шахснинг шахсига ойдинлик киритилганда Туркманистон Республикаси фуқаросилигини ва уни ёнида ҳеч қандай шахсий ҳужжатлари йўқлигини аниқлайди. Бу ҳолатда Давроновнинг ҳаракатларида ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқ ҳисобланади. Фуқаро Г'.Давроновнинг хатти-ҳаракатларида О'збекистон Республикаси Ма'мурий жавобгарлик то'г'рисидаги кодексининг 187-моддаси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас. Чунки ушбу моддага ко'ра, иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкогол маҳсулотини исте’мол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкогол маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш обектлари мустасно бўлиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик ма’мурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга ма’мурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Мана энди Давроновнинг ҳаракатларига тўхталсак у жамоат жойида алкоголни истемол қилиш билан боғлиқ ҳолат келтирилмаган, у шунчаки маст ҳолатда юргани келтирилган бўлиб ҳеч кимни ҳақорат қилмаган ёкида шикаст етказилмаган. Бу ҳолат учун эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жавобгарлик белгиланман. МЖТК 187-моддаси бўлиши учун юқоридаги ҳолатлар бўлиши керак. Мана энди профилактика инспектори Давроновнинг реабилитация марказига жойлаштирилганлиги масаласини таҳлил қиладиган бўлсак. Агар реабилитация марказларига қабул қилинган шахслар орасида чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар аниқланса, бундай шахслар қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, белгиланган тартибда уларнинг шахсларини аниқлаш анкеталари тўлдирилиб, тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига юборилади. Шахсини аниқлаш анкетасига чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг 3,5 см х 4,5 см ўлчамдаги икки дона фотосурати, тушунтириш хати ҳамда таржимаи ҳоли илова қилинади. Лекин ушбу ҳолатда ҳам инспектор Қосимовнинг ҳаракатлари асосли эмас деган хулосага келишимиз мумкин. Чунки яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш учун суднинг қарори ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилади. Тўғридан тўғри ребилитация марказига жойлаштирилиши мумкин эмас. Ундай марказларга ҳеч қандай яшаш жойи бўлмаган, дайди шахслар жойлаштирилади. Юқоридаги ҳолатда Туркманистон Республикасининг О'збекистондаги консуллигига Г'.Давроновнинг ушланганлиги то'г'рисида хабар бериш керак. Шундан сўнг Давроновни вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштириши мақсадга мувофиқ бўлади. Хулоса қилиб айтганда Давронов ҳеч қандай ма’мурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган ва уни реабилитация марказига жойлаштирш асосли эмас.


12-казус. Муқаддам бир неча маротаба ўғирлик жиноятларини содир қилиб, ИИБда “Хавфли рецидивист” ҳисобида турувчи, фуқаро Р.Қосимов нисбатан 2024 йил 13 январь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлишига қармасдан, фуқаро Р.Қосимов томонидан маъмурий назорат қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқаро Р.Қосимовнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса юридик таркибини аниқланг. Ушбу ҳолат бўйича ишни кўриб чиқиш ИИБнинг қайси соҳавий хизмати ваколатига киришини аниқлаб, кейинги процессуал ҳаракатларни ёзма равишда баён қилинг. Юқоридаги муаммоли вазиятда жазони ижро эцҳи муассасасидан жазони ўтаб келган хавфли редсидивист Р.Қосимов ИИБ томонидан ма’мурий назоратга олинишига қарамасдан ҳеч қандай чекловларга риоя қилмасдан жамоат тартибини бузиб ҳуқуқбузарликлар содир этган. Аслида ма’мурий назорат ўзи нима деган саволга жавоб берадиган бўлсак. Ма’мурий назорат — назорат остидаги шахсларга суд томонидан белгиланадиган ма’мурий чекловларни қўллашдан иборат тарбиявий-профилактик та’сир кўрсатиш чоралари мажмуи. Назорат остидаги шахс эса ўзига нисбатан ма’мурий назорат амалга оширилаётган шахс ҳисобланади. Юқоридаги ҳолатда назорат остидаги шахс Р. Қосимов бўлса ма’мурий назоратнинг қоидаларини бузиб келган. Бу ҳолат эса Р.Қосимовни яна қайта жиноий жавобгарликка тортилишига олиб келади. Бу ҳақда ма’мурий назорат тўғрисидаги 750-сонли қонуннинг 20-моддасида тегишлича келтирилган. Унга кўра; Ма’мурий назорат остига олинган шахслар белгиланган чеклашларни бузганлари тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ма’мурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.Ма’мурий назоратдан бўйин товлаб истиқомат жойидан ўзбошимчалик билан кетиб қолган, шунингдек ма’мурий назорат жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилаётганда белгиланган ҳолларда танланган истиқомат жойига муайян муддатда узрли сабабларсиз етиб келмаган назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиладилар. Ушбу ҳолат О'збекистон Республикаси Ма'мурий жавобгарлик то'г'рисидаги кодексининг 206-моддаси 1-қисмига ко'ра, ма'мурий назорат қоидаларини бузган шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима ёки о'н беш суткагача муддатга ма'мурий қамоқ жазоси қо'лланилади. Я’ни бундан кўришимиз мумкинки Р. Қосимовнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд ва уни ма’мурий жавобгарликка тортишимиз асосли. Қосимовнинг хавфли редсидивист эканлиги оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланиб жоноий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин. Бу каби ҳолатларни кўриб чиқишни ма’мурий назорат тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасига асосан, ма’мурий назоратни амалга ошириш назорат остидаги кишининг истиқомат жойидаги ички ишлар идораларига юклатилади. Кўришимиз мумкинки назорат остидаги шахслани профилактика қилиш ҳудуддаги профилактика инспекторлари ваколатига юклатилган. Агарда пробацияда назоратида турганида пробация хизмати ҳодимлари томонидан профилактика қилинар эди. Мана энди юқоридагиларга асосланиб хулоса қиладиган бўлсак Қосимовнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд ва унга нисбатан ма’мурий жавобгарлик кўдесининг 206-моддаси тартибида чора кўрилиши асосли ҳисобланади.



13КАЗУС

         С.Асадов жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2024 йил 16 декабрь кунги қарорига кўра, олти ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, у кеч соат 22:00дан эрталаб 06:00гача яшаш уйидан чиқиш, туман ИИБнинг рухсатисиз вилоят ҳудудидан чиқиб кетиш, ҳар ойнинг 20 куни соат 18:00га қадар ИИБга келиб рўйхатдан ўтиш белгиланган бўлса-да, бироқ у белгиланган вақтда 2025 йил 20 январь куни туман ИИБдан рўйхатдан ўтмасдан маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги аниқланиб, баённома расмийлаштирилган. 
       Суд мажлисида С.Асадов – 2025 йил 19 январь куни ўнг билак ва тирсак соҳаси синиб, 2025 йил 20 январь куни Самарқанд шаҳридаги травматология шифохонасида операция қилишиб, 26 январгача даволанганлигини билдирган. 
       С.Асадовга берилган тиббий баённомадан кўчирмада у шифохонага 2025 йил 20 январь куни ўнг билак суяклари ўрта пастки учлигидан ёпиқ синиб силжиши, ўнг тирсак соҳасида йиртилган жароҳат ташхиси билан ётқизилганлиги ва 2025 йил 26 январь куни чиқарилганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Маъмурий назоратда турган С.Асадовнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломат-лари мавжуд бўлса юридик таркибини аниқланг.

  Маъмурий назоратни ўрнатиш тартиби ва асосларини ҳамда маъмурий назорат муддатларини тушунтириб беринг.

Бу вазиятда мамурий назоратга қўйлган шахс мамурий назорат қоидалрни бузмаган. Ма’мурий назоратни ўрнатиш тартиби Ма’мурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган тақдимнома судга қуйидагилар томонидан юборилади: суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларга нисбатан — уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи томонидан; жазони ижро этиш муассасаларида турган оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёхуд ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар улар жазони ўташ даврида белгиланган тартибда сақлаш режимини қасддан бузувчилар деб топилган бўлса, — уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи томонидан; жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга нисбатан — судланганлик ҳолатининг тугатилиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатлари доирасида ички ишлар органининг бошлиғи томонидан ушбу шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин бир йил ичида икки ёки ундан кўпроқ ма’мурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлигидан далолат берувчи материаллар асосида. Ма’мурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимномада ма’мурий назоратни ўрнатиш зарурати, ўрнатиладиган ма’мурий чекловлар юзасидан таклифлар ва ўзига нисбатан ма’мурий назорат ўрнатилиши мумкин бўлган шахснинг ўзи танлаган яшаш жойи ҳақидаги ма’лумотлар кўрсатилади. Агар жазони ижро этиш муассасасидан озод этилаётган шахснинг ма’лум сабабларга кўра аниқ турар жойи бўлмаса, жазони ижро этиш муассасаси ма’мурияти унга яшаш жойи билан та’минлаш, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишга ҳамда ишга жойлашишга ёрдам беришни сўраб, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни ёки оғир касалликларга чалинган шахсларни даволаш масалаларини олдиндан ҳал қилиш тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ички ишлар органларига ва соғлиқни сақлаш муассасаларига илтимоснома юборади. Ма’мурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома олинган пайтдан э’тиборан ўн кундан кечиктирмай жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судяси томонидан суд мажлисида ички ишлар органи вакилининг мажбурий иштирокида ва ўзига нисбатан ма’мурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқилаётган шахс иштирокида якка тартибда кўриб чиқилади. Агар ўзига нисбатан ма’мурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқиладиган, суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинган шахс узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, шунингдек суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома тақдим этилмаган бўлса, тақдимнома суд томонидан ушбу шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Суднинг ма’мурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорида ма’мурий назоратни ўрнатиш учун асос, унинг муддати ва назорат остидаги шахсга нисбатан ўрнатиладиган ма’мурий чекловлар кўрсатилади. Агар ма’мурий назорат жазони ижро этиш муассасасидан озод этиш чоғида белгиланган бўлса, суднинг ма’мурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорида назорат остидаги шахс танлаган яшаш жойига етиб келадиган муддат ҳам кўрсатилади. Жазони ижро этиш муассасасидан озод этилаётган шахснинг аниқ яшаш жойи ма’лум бўлмаган тақдирда, суд унинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланишидан олдин яшаган охирги яшаш жойи бўйича ма’мурий назорат ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Назорат остидаги шахснинг яшаш жойи бўлмаган тақдирда, суд маҳаллий давлат ҳокимияти органларига назорат остидаги шахсни турар жой билан та’минлаш чораларини кўриш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор чиқаради. Ма’мурий назорат олти ойдан бир йилгача муддатга ўрнатилади. Ма’мурий назорат муддати ма’мурий назоратни ўрнатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилган пайтдан э’тиборан, ма’мурий назорат жазони ижро этиш муассасаларидан шахсни озод этиш чоғида ўрнатилган ҳолларда эса, назорат остидаги шахс танлаган яшаш жойига етиб келган пайтдан э’тиборан ҳисобланади. Ма’мурий назорат муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади: назорат остидаги шахсга қидирув э’лон қилинганда; назорат остидаги шахс суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганда. Назорат остидаги шахс ма’мурий ҳуқуқбузарликни содир этган тақдирда, ма’мурий назорат муддати ички ишлар органининг тақдимномаси бўйича суд томонидан олти ойгача бўлган муддатга, лекин судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

14 КАЗУС

       Махсус қабулхонада сақаланаётган мамурий қамоққа олинган А.Шакиров сақалаш шароитидан норози бўлиб, туман прокрори номига ариза билан мурожаат қилиб, мурожаатини махсус қабулхона ходимига тақдим этади.
      Мурожаатида ҳар 7 кунда бир маротаба чўмилиб-ювинишга чиқишаётганлиги ва бу муддат узоқ эканлигини, 16 кв. метр жойда 8 киши сақланаётганлиги ва улардан бири чет эл фуқароси эканлигини билдирган. Мурожаати олинганидан сўнг уни цензурадан ўтказиш мақсадида ўқиб чиқади ва ўзида 4 кун давомида ушалб туриб, ҳуқуқбузар А.Шакировни чақиртириб, мурожаатидаги айрим жойларига ўзгартиришлар кириттирганидан сўнг, мурожаатини прокурорга юборади.
     Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 
      Маъмурий қамоққа олинган А.Шакировнинг мурожаатидаги важлари асослими, махсус қабулхоналарда сақлаш тартибини тушунтириб беринг?
     Махсус қабулхона маъмуриятининг ҳаракатлари тўғрими, қабулхонада сақаланаётганларнинг муржаатлари келиб тушганда қандай ҳаракат қилиши лозим?

ЖАВОБ;

А.Шакировнинг мурожаатидаги важлари асослидир, чунки махсус қабулхоналарда сақлаш тартиби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга мос келиши керак. Махсус қабулхона ма’муриятининг ҳаракатлари то`г`ри эмас, улар мурожаатларни тез ва аниқ ко`риб чиқишлари лозим.Камераларда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар учун эса уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади. Ма’мурий қамоққа олинган, юқумли касалликларга чалинган беморлар сақланадиган камераларда бир кишига тўғри келадиган майдон тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак. Ма’мурий қамоқда яшаш нормаси белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ва қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.Махсус қабулхона ма’мурияти ма’мурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилган пайтдан бошлаб унга телефон орқали адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга ма’мурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисида қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқини бериши ва ма’мурий қамоққа олинган шахс бу ҳуқуқидан фойдаланганлигини тасдиқлаб махсус қабулхонага қабул қилинган шахсларни рўйхатдан ўтказиш журналига имзоси билан тасдиқлаши шарт. Агар махсус қабулхонага жойлаштирилган шахс чет эл фуқароси бўлса, унинг махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ёзма билдириш Қонунга мувофиқ йигирма тўрт соатдан кечиктирмай махсус қабулхона мас’ул ходимлари томонидан почта орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.Ма’мурий қамоққа олинган шахсларнинг чўмилиб-ювиниши, чойшаб ва ёстиқжилдларини алмаштириш етти кунда камида бир марта амалга оширилади. Ма’мурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхонада йигирма дақиқа давомида чўмилиб-ювиниш имконияти ҳамда ҳаммомнинг махсус жиҳозланган хонасида уларга бир марталик ёки электр устара ёрдамида соч-соқол олишига рухсат берилади.

15-казус.Маъмурий назорат ўрнатилган О.Эштемировга ҳар ойнинг ўн бешинчи санасида бир маротаба Чиноз туман ИИО ФМБ ХПБга келиб рўйхатдан ўтиш, тунги 23:00 дан 06:00га қадар яшаш манзилида бўлиш белгиланганига қарамасдан, 2025 йил 20 февраль куни соат тахминан 23:25 ларда О.Эштемировнинг уйига ИИО ходимлари текширишга борганида уйда йўқли қайд этилган.

         О.Эштемиров судда, 2025 йил 20 февраль куни у қонуний ишлаб келаётган ташкилотида тунги сменада қолганлигини, уни ИИО ходимлари бу каби ҳолатлар ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши ҳақида огоҳлантаришмагани, шу сабабли тунги сменада ишлаганлигини баён қилиб, унга нисбатан бўлган ишни тугатишни сўради.
        О.Эштемировнинг 20 февраль куни ишда бўлганлигини унинг иш жойидан берилган маълумотнома тасдиқлайди.

Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Маъмурий назоратда турган О.Эштемировнинг ҳаракатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг ва унинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломат-лари мавжуд бўлса юридик таркибини аниқланг.

  Маъмурий назоратни ўрнатиш тартиби ва асосларини ҳамда маъмурий назорат муддатларини тушунтириб беринг.

Ушбу ҳолат — маъмурий назоратда турган шахснинг белгиланган талабларга риоя қилмагани билан боғлиқ. Қуйида бу масалага ҳуқуқий таҳлил, маъмурий назоратнинг мазмуни ва шартлари, О.Эштемировнинг ҳаракатида ҳуқуқбузарлик аломатлари бор-йўқлиги, ҳамда судда унга нисбатан иш юритилиши юзасидан мулоҳазаларни келтириб утамиз. Маъмурий назорат тушунчаси ва тартиби, Маъмурий назорат — суд томонидан жазони ўтаб бўлган шахсга нисбатан белгиланадиган мажбурий назорат шакли бўлиб, шахснинг айрим ҳуқуқларини вақтинча чеклаш орқали ижтимоий назоратни амалга оширишга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий назорат тўғрисида"ги Қонуни (02.04.2019 йил, амалда) 8-модда. Маъмурий назоратни ўрнатиш тартиби Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган тақдимнома судга қуйидагилар томонидан юборилади: суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларга нисбатан — уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи томонидан; жазони ижро этиш муассасаларида турган оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёхуд ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар улар жазони ўташ даврида белгиланган тартибда сақлаш режимини қасддан бузувчилар деб топилган бўлса, — уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи томонидан; жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга нисбатан — судланганлик ҳолатининг тугатилиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатлари доирасида ички ишлар органининг бошлиғи томонидан ушбу шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин бир йил ичида икки ёки ундан кўпроқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлигидан далолат берувчи материаллар асосида. Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимномада маъмурий назоратни ўрнатиш зарурати, ўрнатиладиган маъмурий чекловлар юзасидан таклифлар ва ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин бўлган шахснинг ўзи танлаган яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Агар жазони ижро этиш муассасасидан озод этилаётган шахснинг маълум сабабларга кўра аниқ турар жойи бўлмаса, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти унга яшаш жойи билан таъминлаш, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишга ҳамда ишга жойлашишга ёрдам беришни сўраб, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни ёки оғир касалликларга чалинган шахсларни даволаш масалаларини олдиндан ҳал қилиш тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ички ишлар органларига ва соғлиқни сақлаш муассасаларига илтимоснома юборади. Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома олинган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан суд мажлисида ички ишлар органи вакилининг мажбурий иштирокида ва ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқилаётган шахс иштирокида якка тартибда кўриб чиқилади. Агар ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқиладиган, суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинган шахс узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, шунингдек суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома тақдим этилмаган бўлса, тақдимнома суд томонидан ушбу шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорида маъмурий назоратни ўрнатиш учун асос, унинг муддати ва назорат остидаги шахсга нисбатан ўрнатиладиган маъмурий чекловлар кўрсатилади. Агар маъмурий назорат жазони ижро этиш муассасасидан озод этиш чоғида белгиланган бўлса, суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорида назорат остидаги шахс танлаган яшаш жойига етиб келадиган муддат ҳам кўрсатилади. Жазони ижро этиш муассасасидан озод этилаётган шахснинг аниқ яшаш жойи маълум бўлмаган тақдирда, суд унинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланишидан олдин яшаган охирги яшаш жойи бўйича маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Назорат остидаги шахснинг яшаш жойи бўлмаган тақдирда, суд маҳаллий давлат ҳокимияти органларига назорат остидаги шахсни турар жой билан таъминлаш чораларини кўриш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор чиқаради. 9-модда. Маъмурий назорат муддати Маъмурий назорат олти ойдан бир йилгача муддатга ўрнатилади. Маъмурий назорат муддати маъмурий назоратни ўрнатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилган пайтдан эътиборан, маъмурий назорат жазони ижро этиш муассасаларидан шахсни озод этиш чоғида ўрнатилган ҳолларда эса, назорат остидаги шахс танлаган яшаш жойига етиб келган пайтдан эътиборан ҳисобланади. Маъмурий назорат муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади: назорат остидаги шахсга қидирув эълон қилинганда; назорат остидаги шахс суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганда. Назорат остидаги шахс маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган тақдирда, маъмурий назорат муддати ички ишлар органининг тақдимномаси бўйича суд томонидан олти ойгача бўлган муддатга, лекин судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. 14-модда. Назорат остидаги шахснинг ҳуқуқлари Назорат остидаги шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга: адвокат хизматларидан фойдаланиш; кўриб чиқилаётган масала юзасидан изоҳлар бериш; далиллар тақдим этиш; судда маъмурий назорат ўрнатиш ва чекловлар қўллаш тўғрисидаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳамда улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; маъмурий назоратни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида, шунингдек белгиланган маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш ҳақида судга бевосита ёки вакили орқали аризалар билан мурожаат этиш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у бўйича ўз мулоҳазаларини билдириш; суднинг маъмурий назорат ўрнатиш, у билан боғлиқ маъмурий чекловлар ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш; иш бўйича келтирилган протестлар ва келиб тушган шикоятлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш; яшаш жойидан ташқарида бўлиш ва (ёки) суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан қисқа муддатга чиқиш учун рухсатномалар олиш тўғрисидаги аризалар билан ички ишлар органларига мурожаат этиш; бевосита ёки вакили орқали ички ишлар органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг маъмурий назоратни ўрнатиш ва амалга ошириш чоғидаги ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш. Маъмурий назоратдаги шахсга юклатилиши мумкин бўлган мажбуриятлар: 15-модда. Назорат остидаги шахснинг мажбуриятлари Назорат остидаги шахс қуйидаги маъмурий назорат қоидаларига риоя этиши шарт: жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганидан кейин ўзи танлаган яшаш жойига суд томонидан белгиланган муддатда етиб бориш; жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганидан кейин, шунингдек яшаш жойи ўзгарганидан сўнг ўзи танлаган яшаш жойига етиб келган кундан эътиборан уч кун ичида ҳисобга қўйилиш учун маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органига келиш; ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиш; маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органидан яшаш жойидан ташқарида бўлиш ва (ёки) суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ташқарига қисқа муддатга чиқиш учун рухсатнома олинган тақдирда, қисқа муддатга чиқилаётган ҳудуднинг ички ишлар органини хабардор қилиш; қисқа муддатга чиқиш жойидан қайтиб келганида доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органини хабардор қилиш; маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органини ишга жойлашганлиги, яшаш, иш, ўқиш ёки хизмат жойи ўзгарганлиги ёхуд меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида уч кун ичида хабардор қилиш; яшаш жойидаги ички ишлар органига ушбу орган томонидан белгиланган муддатда чақирувга кўра бориш; ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиш ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш. 2025 йил 20 февраль куни соат 23:25 да Эштемиров уйида бўлмаган, бу ИИО томонидан қайд этилган. Бу маъмурий назорат қоидаларини бузиш ҳисобланиши мумкин. Агар ИИБ ходимлари Эштемировни назорат қоидалари билан расман таништирган, ундан имзо олинган ҳужжат мавжуд бўлса, у ҳолда: ➤ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖТК): 206-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш. Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахсларнинг бундай назорат қоидаларини бузиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Агар Эштемиров мазкур талаблар билан танишмаган бўлса, ёки у ҳақда расмий огоҳлантириш берилмаган бўлса — бу ҳолда унинг қилмишини қасддан содир этилган ҳуқуқбузарлик сифатида баҳолаб бўлмайди. Қонуннинг 16-моддасига кўра, маъмурий назоратда турган шахслар мажбурий равишда ёзма равишда таништирилиши керак. Агар бу амалга оширилмаган бўлса — Эштемировнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик таркиби йўқ деб ҳисобланади. Агар маъмурий назорат талаблари билан расмий таништирилмаган бўлса —Эштемиров жазога тортилиши мумкин эмас. Қасддан содир этилганлик йўқлиги ва иш жойидан маълумотнома мавжудлиги сабабли — ҳуқуқбузарлик таркиби шубҳали хисобланади. Хизматда бўлганлиги, маълумотнома орқали тасдиқлангани, қонунни бузиш нияти бўлмагани. Суд ишни тугатиши ёки оғзаки огоҳлантириш билан чекланиши мумкин. ИИО ходимлари эса келгусида таништириш протоколи тузиши зарур.