Англиянинг Манчестер шаҳридаги турли транспорт турлари

Транспорт (лот. транспорто — ташийман) — ижтимоий моддий ишлаб чиқариш тармоғи. юкларни ва йўловчиларни бир жойдан иккинчи жойга элтишни, мамлакат вилоят ва туманлари, корхоналари, халқ хўжалик тармоқлари ўртасида, шунингдек, мамлакат ичида айирбошлаш ва алоқани таъминлайди.

Қуйидаги транспортлар мавжуд: ер усти транспорти (темир йўл, автомобил, қувур йўллари), сув транспорти (денгиз ва дарё), ҳаво транспорти (авиация). Вазифасига кўра ички ишлаб чиқариш. (саноат) транспортига ва умумий фойдаланиладиган транспортга бўлинади. Бу транспорт турлари билан бир қаторда шахсий фойдаланиладиган автотранспортлархам мавжуд. Вазифаси ва хусусиятига кўра, темир йўловчилар ва юк ташувчи транспортга бўлинади. Ички ишлаб чиқариш. транспорти бевосита моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнига хизмат қилади ва корхона ишлаб чиқариш воситаларининг таркибий қисми ҳисобланади. Умумий фойдаланиладиган транспорт (ер усти, сув ва ҳаво) ижтимоий ишлаб чиқариш.да муҳим соҳани ташкил этади. Умумий фойдаланиладиган транспортнинг моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида пайдо бўлиши саноат тўнтариши билан боғлиқ.

Мамлакатлар ўртасида ташқи савдонинг ўсиши денгиз кемачилигининг ривожланишига туртки берди. Автотранспорт ХИХ асрнинг охирида пайдо бўлди, ХХ асрнинг 20-йилларида қисқа масофага юк ва йўловчилар ташишни амалга ошириб, темир йўл ва дарё Транспорт билан рақобат қила бошлади. Фуқаро ҳаво транспорти ХХ асрнинг 1-чорагида вужудга келди.

ХХ асрда жаҳон транспорти тизими жуда юксалди. Ривожланган мамлакатларда транспорт тизимларининг барча транспорт турлари (АҚСҲ, Канада) ёки айрим транспорт турлари (Ғарбий Европа мамлакатлари, Япония)нинг юксак даражада ривожланганлиги билан тавсифланади.

ХХ аср бошларига қадар Ўзбекистонда юк ва йўловчилар, асосан, темир йўл, отулов транспортларида, туя, хачир ва бошқа юк ташувчи ҳайвонларда ташилган. ХХ асрнинг 20-йилларидан автомобил ва ҳаво транспорти, йирик саноат корхоналари қурилиши билан саноат транспорти вужудга келди. 80-йиллар охирига келиб республика транспортининг моддийтехника базаси бирмунча яхшиланди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги.да ишлаб чиқариш.нинг ўсиши, кенг миқёсдаги капитал қурилиши ва транспорт моддийтехника базасининг юксалиши билан юк ва йўловчилар ташиш ҳажмлари ҳам орта борди.

Республика мустакилликка эришганидан кейин транспортнинг халқ хўжалигига ва аҳрлига хизмат кўрсатишини тубдан яхшилаш ва транспортни бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадларида „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпанияси (1992-йил 28-январ), „Ўзбекистон автомобил транспорти“ давлатаксиядорлик корпорацияси (1993-йил 8-январ), „Ўзбекистон темир йўллари“ давлатаксиядорлик компанияси (1994-йил 7-ноябр) ва бошқа идоралар ташкил этилди. Мамлакатда транспорт корхоналари давлат иштирокидаги аксиядорлик, очиқ турдаги аксиядорлик, масъулияти чекланган жамиятларга, жамоа корхоналарига айлантирилди. Республикада автотранспорт воситаларининг бир қисми (автобуслар, юк ва енгил машиналар) жамоа хўжаликлари, фуқароларнинг мулкига айланди.

Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланиладиган юк ва йўловчилар ташувчи транспортнинг барча тури —темир йўл, автомобил, авиация, шаҳар электр транспорти (трамвай,, троллейбус, метрополитен), дарё транспорти, қувур йўллари транспорти, шунингдек, умумий фойдаланилмайдиган (саноат) транспорти турлари — темир йўл, автомобил, тасмали. транспорт, осма арқон транспорти ривож топган (яна қуйидагилар Автомобил транспорти, Дарё транспорти, Денгиз транспорти, Ҳаво транспорти, Темир йўл транспорти, Шаҳар транспорти).

Республиканинг транспорт тизими темир йўл, автомобил йўллари, замонавий ускуналар билан жиҳозланган темир йўл вокзаллари, стялари, бекатлари, юк омборлари, пристанлар, ғаво флотининг йирик аэровокзаллари ва бошқа инфратузилма бўлинмаларини қамрайдиган халқ хўжалиги комплексини ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан „Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарор қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2021-йил 1-сентабрдан барча транспортларга техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади (хорижий давлатларга чиқадиган транспортлар бундан мустасно). Шунингдек, қарор билан транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди[1].

Манбалар