Tugʻruqxona
Туғруқхона — даволаш-профилактика муассасаси. Аёлларга ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврларида малакали тиббий ёрдам (қатнаб ёки стационар шароитда) кўрсатади ҳамда уларга хос гинекологик касалликларни даволайди, шунингдек, чақалоқларни парвариш қилиш ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб боради. 1996-йилдан Ўзбекистондаги мавжуд Т.лар туғруқ мажмуи (комплекси) деб юритилади, улар бошқа даволаш-профилактика муассасалари, хусусан, оилавий поликлиникалар билан узвий боғлиқ ҳолда иш кўради, бу эса оналар ва чақалоқлар саломатлигини мунтазам назорат қилиш имконини беради. Кўзи ёрийдиган аёлларнинг турар жойларидан қатъи назар зарур ҳолларда туғруқ мажмуида зудлик билан акушер-гинекологик ёрдам кўрсатилади (яна қаранг Оналар ва болалар муҳофазаси, Туғруқ, Туғруққа ёрдам бериш). Ҳозир Ўзбекистонда 230 та туғруқ мажмуи, 46 та перинатал марказ, туман марказий касалхоналари таркибида 200 дан ортиқ туғруқ бўлимлари фаолият кўрсатмоқда; Тошкент шаҳрида эса 15 та йирик туғруқ мажмуи ва 3 та перинатал марказ ишлаб турибди (2025).
Туг'руқ комплексларини ташкил этиш
Туг'руқ комплексларини тузилиши ва уларни ташкил этиш ягона тамойил асосида О'збекистон Сог'лиқни Сақлаш Вазирлигининг 2003-йил 13-ноябрдаги 500-сонли буйруг'и бо'йича амалга оширилади. [1]
Туг'руқ комлекси таркиби
- Стационар бо'лим;
- Даволаш-диагностика бо'лими;
- Ма'мурий-хо'жалик бо'лими.
Туг'руқ стационарининг таркиби
- қабул бо'лими;
- ҳомиладорлар патологияси бо'лими(умумий акушерлик о'ринларининг 30-35 фоизи);
- И акушерлик бо'лими(умумий акушерлик о'ринларининг 25-30 фоизи);
- ИИ акушерлик бо'лими(умумий акушерлик о'ринларининг 25-30 фоизи);
- ҳомиладорлар, туг'руқ жараёнидаги ва туг'руқдан кейинги аёллар учун реанимация ва интенсив терапия бо'лими;
- янги туг'илган чақалоқлар учун реанимация ва интенсив терапия бо'лими;
- гинекология бо'лими(акушерлик комплекси о'ринларининг 15-20 фоизи);
- стерилизация ва лаборатория бо'линмалари.
Манбалар
- ↑ [ССВ „ССВ 500-сонли буйруқ“]. ҳттпс://соффмаркет.уз/продуcт/тақдимотлар-тиббиёт-перинатал-ёрдам-самарадорлигини-ошириш-юзасидан-тугруқ-комплекслари-болумлери-ишлари-қайта-ташкил-қилиш-ва-шифохона-ичи-инфекцияларини-олдини-олишти. Қаралди: 2026-йил 10-июн.