Тундра
  Чўл

Тундра (фин: тунтури — ўрмонсиз, яланг қир) — Шимолий ярим шарнинг юқори кенгликларидаги йўсин ва замбуруғ, кўп йиллик ўт ҳамда буталар ўсадиган ерлар. Жанубида ўрмонлар, шим. дан Арктика муз сахролари зонаси билан чегараланган. Тундра доим тўнгиб ётган совуқ иқлимли ва совуқ тупрокли ўлка. Скандинавия, Урал, Сибир, Аляска, Канада шим.дати тоғларда тоғли Тундра тарқалган. Тундрада кўп йиллик ўсимликлар, йўсинлар, лишайниклар, ҳар хил ўтлар, барг тўкувчи ва доим яшил буталар, пакана кайин ва митти қорақарағай кўп ўсади, буғу боқилади, овчилик қилинади. Тундра зонасининг катта қисмини субарктика, Тундра ва чекка шимолда арктика Тундраси ташкил этади.