Tuproqqalʼa devoriy rasmlari va haykallari
Тупроққалъа деворий расмлари ва ҳайкаллари - Ўрта Осиё ҳудудида сақланган қад. санъат обидаларидан. Тупроққалъаштм Хоразм шоҳлари саройи мажмуаси деворларига ишланган расмлар ва ҳайкаллар мил. И—ИИИ асрларга мансуб. Археологлар "Шохлар хонаси" (ҳайкаллар гуруҳида аждодлар илоҳийлаштирилган бўлса керак), "Ғалаба хонаси" (горелефларда шоҳ шоншавкати ифодаланган), "Аскарлар хонаси" (шохлар улкан, жангчилар кичик ҳажмда акс эттирилган) ва бошқа рамзий аталган сарой хоналари ҳайкаллар, бўртма тасвирлар қамда рангтасвир билан безатилган; рангтасвир ҳайкалтарошлик ҳамда монументал безакларда кенг қўлланган. Тасвирлар Ўрта Осиёда кенг тарқалган усулда — қуруқ ганч сувоққа минерал бўёкларга елим қўшиб ишланган: тасвир оқ заминни бутунлай қоплаб ишланиб, қора бўёкда тасвирнинг шакли аниқ қилиб чизиб чиқилган, сўнг шакллар ичи керакли ранглар (қора, кўк, зангори, қизил, бинафша, пушти ва бошқалар) билан бўялган. Тупроққалъа деворий расмлари ва ҳайкалларир. ва ҳ., асосан, қуйидагича композиция тузилишига эга: кенглиги 0,5—0,7 м бўлган безак ҳошиядан иборат пастки қисм (мас., мовий сув тўлқини узра сузаётган қизил балиқпар), асосан, табиий катталикда ишланган турли жонзотлар, одамлар тасвирлари, ов манзараларидан иборат асосий қисм ҳамда девор безагини якунловчи ганч безакли фриз кўринишидаги юқори қисм. Асосий қисмда тасвирланган ов саҳналари, одамлар тасвирлари диққатга сазовор, мавзули лавҳалар ўсимликсимон нақшлар билан уйғунлаштирилган. Яхши сақланган айрим тасвирлар Хоразм рангтасвири (мас., арфа чалаётган аёл тасвири)нинг ишланишини кушонгандхар анъаналари билан боғлаш имконини беради, шунингдек, шундай қиёфалар ғам учрайдики, бу қиёфалар СурияМиср ёки Шимолий Қора денгиз бўйи халқларининг рим даври санъатида учрашини тадқиқотчилар аниклаган. Барча тасвирлар ўта эркинлик ва қаққонийлик билан яратилган бўлиб, Қад. Хоразмнинг юксак бадиий маданиятидан дарак беради.
Ад.:Топраккала, Трудў Хорезмской археологоэтнографической экспедиции, т. ХИВ, М., 1984.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |