Турк хоқонлиги (‏𐱅𐰇𐰼𐰜) — Марказий Осиё минтақаси ва унга туташ бир неча ўлкаларни ўз ичига олган йирик салтанат (ВИ—ВИИИ асрлар). Турк Хоқонлиги (552—747) — Туркийлар томонидан Евросиёда яратилган улкан империя. Уларга Ашина уруғи бошчилик қилган. Ўзининг энг равнақ топган даврида Охота денгизидан Қрим яриморолигача, Сибирдан Ҳиндистонгача бўлган ерларни бошқарган.

Буюк Турк Хоқонлиги



Пойтахти Ўтукен

Суяб

Дини Тангричилик

Турк хоқонлигига доир маълумотлар Урхун-Энасой битиктошлари, хитой йилномалари, юнон (Византия), арман, сурёний, сўғд, араб, форс, тибет, бақтрий манбаларида сақланиб қолган.

Турк, туркийлар-энг йирик этнослардан бирининг номи .Турк соъзи бақувват, баркамол, одиллик каби маъноларини англатади….муслима

Олтой хоқонлик маркази қилиб белгиланди Туркларнинг ғарбга юришларига Истами бошчилик қилади Унга ЙАБҒУ ХОҚОН деб унвон берилади

Ташкил топиши

ВИ асрнинг 2 ярмида Турк хоқонлиги вужудга келгунга қадар минтақада 2 йирик давлат: Эфталийлар ва Жужанлар давлати ҳукм сурарди.

Турк хоқонлигининг асосчилари бўлмиш туркий Ашина қабиласи эса бу пайтда Олтой тогларининг жанубий. ён бағирларида истиқомат қилар ва Жужанлар давлатига тобе эди.

Жужанлар қўл остидаги ашина турклари кучайиб 545 й. теле қабилаларини, 551 й. эса жужанларни енгадилар. Шу тариқа оғаини Бумин ва Истами 552 й. Турк хоқонлигига асос соладилар. Бумин ўзини хоқон деб эълон қилади (қаранг Бумин хоқон, Истами хоқон).

555 йилга келиб, Марказий Осиёнинг шим.шарқидаги қабилалар, Узоқ Шарқдаги кидан (қорахитой), татаби, шивей каби манчжур ва мўғул қабилалари, Енисей бўйидаги туркий қабилалар ҳам Турк хоқонлиги қўшинлари томонидан тобе этилиб, 555 йилдаёқ Шарқий Туркистоннинг катта қисми Турк хоқонлиги кўл остига ўтади.

деворий расмларда Турк жангчиси, милодий 6 асрнинг иккинчи ярми, Шарқий Туркистон

Турк хоқони Муғон (553-572) Хитойга 556-557 йилларда юришлар қилиб, бу ердаги Ғарбий Вей (Тоба) сулоласи ўрнини эгаллаган Шим. Шим. Си (550—577) ва Чжоу (577—581) сулолаларини ўз таъсир доирасига олади.

Турк хоқонлиги 565 й. эфталийларга Нахшаб ш. (ҳозирги Қарши ш. яқинидаги Ерқўрғон харобаси) атрофида оғир зарба беради. Турк хоқонлиги эфталийларга қарашли Чоч, Фарғона, Уструшона, Самарканд, Хоразм, Бухоро, Кеш ва Насафни қўлга киритган бир пайтда хоқонликнинг эфталийларга қарши иттифоқчиси Сосонийлар Эрони ҳукмдори Хусрав И Ануширвон эса Эфталийлар таркибида бўлган Тохаристон, Кобулистон, Зобулистон (Шим. Афғонистон) вилоятларини эгаллайди. Сосонийлар билан бевосита қўшни бўлиб қолган хоқонликнинг Эронга юборилган элчиларининг ўлдирилиши ва суғдий Маниах бошчилигида ипак тижоратини йўлга қўйиш мақсадида йўлланган элчиларга Эрон шоҳининг қўпол муносабатда бўлиши, ҳатто улар келтирган ипак матоларни ёқишга буюриши Турк хоқонлиги ва Сосонийлар ўртасидаги иттифоққа рахна солади. Турк хоқонлиги Эрон билан орани узиб, Византия империясига яқинлашиш, у билан савдосотиқ, асосан, ипак тижоратини ривожлантириш учун унга 567 й. мазкур Маниах бошчилигида элчилик ҳайъатини юборади. Шу пайтдан бошлаб икки давлат ўртасида иттифоқ вужудга келади. Эрон — Византия ўртасида 571 й. жанг бошлангач, ғарбга юришни давом эттираётган Истами шу йили Шим. Кавказдаги Кубан дарёси ҳавзаси ва Озарбайжонни қўлга киритади. Бошқа тарафдан эса 567 йилданоқ Сосонийларга қарши Амударё йўналиши бўйлаб юриш уюштира бошлаган Истами бу жабҳада катта муваффақиятлар қозониб, Тохаристонни олгач, Турк хоқонлигининг жан.ғарби~й чегараси Амударё бўлиб қолади. ВИ асрнинг сўнгги чорагида Кобулистон (Кобул), Зобулистон ва Хуросоннинг катта кисми хоқонлик таркибига ўтади.

572-581 йилларда Турк хоқонлигини Таспар хоқон бошқарди.

576 йилда Турк хоқонлиги билан Византия орасида ихтилоф пайдо бўлади ва хоқонлик шу йили Қримдаги Боспор (Керч)ни босиб олади ва 581 йилда Херсонесни қамал қилади. Шарқий Европада хоқонлик ҳудуди бу пайтга келиб Қора денгиз соҳиллари, шарқда Корея бўғози, шимолида Урал тоғлари, Енисей ва Байкалбўйи, жанубида Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистон ҳудуддарини ўз ичига олар эди.

Турк хоқонлиги тарихи билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Александр Бернштам, Лев Гумилёв, Сергей Кляшторний, Дмитрий Савинов, Леонид Кйзласов, Игор Кйзласов, Олга Смирнова, Лариса Баратова, Насимхон Раҳмон, Шамсиддин Камолиддинов).

Шарқий ва Ғарбий Турк хоқонликлари

Ғарбий Турк хоқонлиги, 7 аср бошлари
Варҳуман саройи деворий расмларида тасвирланган туркий зодагонлар, Самарқанд, 650 йил

580-йилларга келиб хоқонликда ички низолар, тахт талашувлар авж олади. Бу ишга Хитойнинг Суй сулоласи ҳам аралашади. Шундан сўнг хоқонлик бир муддат Олтой тоғларининг шарқидан то Узоқ Шарққача бўлган ҳудудни, яъни Жан. Сибир, Урхун ҳавзалари (Мўғулистон), Шим. Хитой ҳудудларини ўз ичига олувчи Шарқий Турк хоқонлиги ва Олтой тогларининг ғарбидаги хоқонликка қарам ўлкаларни ўз ичига олувчи маркази Еттисув бўлган Ғарбий Турк хоқонлиги га бўлиниб кетади.

Маркази Ўтукан водийси (Мўғулистон) бўлган Шарқий Турк хоқонлиги Шиби хоқон (609—619) даврида Хитой (Суй) империясига қарши жанг олиб боради. У 615 йилда Хитойга юриш қилиб Яймин (Ордос) вилоятида император Яндини қуршовга олади. Яйминдаги 41 қалъадан 39 таси Турк хоқонлиги қўлига ўтади. 618 йилда Суй сулоласини ағдариб, унинг ўрнини эгаллаган Тан сулоласининг ишларига ҳам Шиби хоқон аралашади. У бу пайтгача шаркда кидан ва шивей қабилаларини, Жан. Ғарбда Тугухун (Тогон) давлати ҳамда Турфон ўлкасини бўйсундиргач, Хуанхе дарёсини кечиб ўтиб, Хитой ҳудудига кирган вақтда вафот этади. ТахтгаЭлхоқон (хитой манбаларида Хелихан; 620—630) ўтиради ва 10 йил давомида, асосан, Хитой билан кураш олиб боради. 2 марта, 624—626 йилларда пойтахт Чананни қуршаб олади. Унинг ўлимидан сўнг Шарқий Турк хоқонлиги 50 йилга яқин Хитойга карам бўлиб қолади.

Ўз даврида „Ўн Ўқ хоқонлиги“ деб юритилган Ғарбий Турк хоқонлиги Истамининг ўғли Тарду хоқон (576—603) Сосонийлар Эронига қарши жанглар олиб бориб, ғарбда ўз ҳокимиятини кучайтирди. Унинг ўғли Шегуй хоқон (610— 618) даврида хоқонлик қўшинлари жан.ғарбий ҳудудларда фаол ҳаракат юрита бошлайди. У Эроннинг шим.шарқий вилоятларига хужум уюштириб, сосонийлар устидан йирик ғалабага эришади ва Исфаҳон, Рай каби шаҳарларни қўлга киритади. Унинг иниси Тун ябғу (Туншеху; 618—630) хоқонликнинг ғарбдаги нуфузини янада мустаҳкамлайди. У ҳукмронлик қилган даврда Турк хоқонлиги нинг чегараси ғарб ва жан.ғарбда, Жан. Шарқий Европа даштлари, Кавказ, Волгабўйи, Гургон, Марв, Ҳинд дарёсининг юқори ҳавзалари, Шим. Ҳиндистон ва Афғонистоннинг аксарият вилоятларини ўз ичига оларди. Унинг шад унвонли ўғли бошчилигидаги хоқонлик қўшинлари Византия императори Ираклий билан биргаликда 627—628 йилларда Жан. Кавказга сафар уюштиради ва бу ердаги сосонийлар қўшинини енгиб, Тбилиси шаҳрини қўлга киритади. Тун ябғу ғарбий ҳудудларда ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида қароргоҳини Шош воҳасининг шимолидаги Мингбулоқ (хитойча Сянцюан) мавзесига кўчиради ва бошқарувда ислоҳотлар ўтказиб қарам ўлкаларга туркий тудун ва элтабар унвонли вакиллар жўнатади.

630 йилларга келиб Ғарбий Турк хоқонлиги ҳам бир муддат Хитойга қарам бўлиб қолади. Бироқ тез орада ўз қудратини тиклаб олади. Хитой манбаларида қайд этилишича, Элбилга Ишбара ябғу (630—641) нинг қўл остида Шарқий Туркистондаги Куча, Шаншан, Черчен, Харашар (Кррашаҳар) ҳокимликлари ва Ши (Шош), Шиъ (Кеш), Хе (КушонияКаттақўрғон), Мй (Марв), Кан (Суғд) ва Тохаристон ўлкалари бўлган. Хоқонлик Истамининг бешинчи бўғин авлоди бўлмиш Улуғ Ишбара (Хелу Шаболо; 651—657) хоқон ҳукмронлиги даврида Хитойга қарши бир неча йил кураш олиб боради.

Қапаған хоқон (691—716) даврида хоқонлик минтақадаги энг йирик давлатга айланади. У жиянлари Қутлуғ Элтариш хоқоннинг ўғиллари Билга ва Култегин ҳамда Тўнюқуқ билан биргаликда Хитойдаги Хуанхе дарёси ғавзалари ҳамда Шандун ўлкасига юриш қилиб, 23 та шаҳарни қўлга киритади, 699 йилда жан.ғарбга, собиқ Ғарбий Турк хоқонлиги ҳокимиятини қўлга киритган тургашларга ва Тохаристон ўлкасига юриш қилади. Қапаған хоқон 700 й. Тангут ўлкасига, 701 й. Хитойнинг шимоли-ғарбидаги „Олту Чуб Суғдақ“ ўлкасига, 703 йилда басмилларга, 705— 706 йилларда байирқуларга, 709 йилда чик ва азларга, 710 йилда қирғизлар ва тургашяарта қарши қўшин тортиб уларни қайтадан ўз таркибига қўшиб олади. Турк хоқонлиги Мовароуннаҳрга бостириб кирган араб истилочиларига қарши 710 йилда қўшин юборади ва Суғд, Шош, Фарғона ҳокимларининг арабларга қарши курашида қатнашади. Билга хоқон (716— 734) ҳукмронлиги даврида Турк хоқонлиги минтақанинг энг қудратли давлатларидан бирига айланди. 716 йилда Селенга дарёси ҳавзасида истиқомат қилувчи уйғурлартг., 1ЙИ йилда ўғузларга, 718 йилда қарлуқларта қарши жанг қилиб, уларни хоқонликка бўйсундиради. Бу даврда хоқонлик ҳудудлари шарқда Сирдарёнинг шарқидан то ғарбда Хинган тоғлари ёнбағирлари (Манжурия), Шандун ўлкаси (Хитойнинг шим.шарқи, Сариқ денгиздаги Бохай кўрфазигача бўлган ерлар)ни, жанубда Тибетнинг шимоли, Шарқий Туркистон, Хитойнинг шим. вилоятларидан то шимолида Енисей дарёси ва Байкалбўйини ўз ичига олганлиги маълум бўлади. 740-йилларга келиб Турк хоқонлиги ҳам ички, ҳам ташқи зиддиятларга дуч келади. Билга хоқоннинг ўғиллари ҳукмронлиги даврида хоқонлик заифлашади. 742—744 йилларда уйғур, қарлуқ ва басмил қабилалари бирлашиб, хоқонликка ҳужум уюштиришади. 745 йилда иттифоқчилар Турк хоқонлигининг сўнгги ҳукмдори Баймей хоқонни ўлдиришади ва хоқонлик тахти уйғурлар қўлига ўтади.

Турк хоқонлигини дунёнинг энг йирик давлатлари қаторига қўшишда хоқонлар Бумин (551-552), Муғон (553572), Таспар (572—581), Тўнга Турон (588— 600), Шиби (609—619), Элхоқон (620—630), Қутлуғ Элтариш (680— 691), Бекчўр Қапаған (691—716), Билга (716—734) ва бош вазир Тўнюқуқ (680—726), шаҳзода Култегин (Кўл Тегин) (684—731) ҳамда Ўн Ўқ бошқаруви ҳукмдорлари Истами ябғу (552576), Тарду (576603), Тун ябғу (618—630) кабилар муҳим рол ўйнадилар. Улар даврида Турк хоқонлиги томонидан Хитой, Сосонийлар Эрони, Византия каби дунёнинг кучли давлатларига қарши юришлар уюштирилади.

Турк хоқонлигининг бошқарувида 2 хил тизим мавжуд эди: бўйсундирилган баъзи ўлка ва вилоятларда мавжуд маҳаллий сулолалар сақланиб қолган ва улар хоқонликка ўлпон тўлаб турганлар; тобе ўлка ва вилоятларнинг айримлари бошқарувига тайинланган х^кмдор хонадонга мансуб вакиллар ҳокимияти.

Бу пайтда Сирдарё ва Амударё оралиғи ҳамда туташ ҳудудлар Турк хоқонлиги таркибида бўлиб, бу ердаги Шошда тудунлар, Фарғонада ихшидлар, Уструшонада афшинлар, Суғдда ихшидлар, Бухорода бухорхудотлар, Хоразмда африғийлар, Тохаристонда ябғулар ҳокимияти мавжуд эди. Уларнинг баъзиларининг келиб чиқиши Турк хоқонлиги қукмдор сулоласига мансуб бўлишган. Жумладан, Шош тудунлари, Тохаристон ябғулари ва ҳоказо.

Давлат тузилиши

Хоқон— хоқонликдаги энг олий киши туркийлар орасида Буюк Хоқон деб аталган. Хоқондан кейинги ўринда ябғу турган. Тахт ворисига тегин унвони берилган. Бошқа олий унвонлар — шод, элтабар. Суд ишларини буйруқчи ва тархон олиб борган. Вилоятлардаги вакиллар тудунлар деб аталган. Ҳарбий маъмурият бошлиғи учун тутуқ қўлланган.

Миллий тузилши

Тарихи

Шарқий Турк хоқонлиги 700-йил

ВИ аср ўрталарида Олтойдаги туркий қабилалар қўшни қабилалар билан ўзаро бирлашиб „мўғил давригагача бўлган энг қудратли давлат“ — Буюк Турк хоқонлигига асос солган. Икки ака-ука, Бумин ва Истеми улкан давлатни бошқаришган. Бумин ҳоқонликнинг шарқий қисмидаги ўзига қарам ерларни кенгайтирган бир пайтда, унинг укаси Истеми давлатнинг ғарбий қисмидаги Еттисув ва Шарқий Туркистоннинг туташган ҳудудлари қабилаларини ўзаро бирлаштирган. Давлатнинг Ғарб томон кенгайиши унинг эфталийлар давлати ерлари билан тўқнашувига сабаб бўлган. 563-567 йилларда туркийлар эфталийлар давлатини тор-мор қилишган ва Амударё бўйида Эрон сосонийлари билан тўқнаш келишган. Туркийлар ва Эрон эфталийлар қиёфасида умумий душманга қарши курашган пайтда улар ўзаро дўстона муносабатда бўлганлар ва ҳатто, шаҳаншоҳ Хусров Анушерван туркий маликага уйланган. Туркийлар эфталийларни тор-мор келтиргандан сўнг эса, улар билан Эрон ўртасида ўзаро можаро юзага келган. Туркийларнинг муҳим савдо йўлларига эгалик қилишга бўлган интилишлари Эрон билан муносабатларнинг кескинлашувига олиб келган. Истемининг савдо масалалари бўйича элчиларининг Эронга ташрифи муваффақияциз тугаган, иккинчи ва сўнгги элчилик аъзолари эса заҳарланганлар. Шундан сўнг туркийлар Византия билан иттифоқчиликда Эронга қарши уруш бошлашга қарор қилишади. 568-569 йилларда Маниах бошчилигидаги Истанбулга биринчи элчилик ташрифи муваффақиятли якунланади.

Византия билан Эрон ўртасидаги ўзаро уруш, уларнинг хоқонликка нисбатан эътиборини чалғитган ҳолда, туркийларнинг яримкўчманчи давлатининг шиддатли даражада юксалишига имконият яратган. Туркийлар ички ихтилофлар оқибатида заифлашган Хитойга бир неча марта муваффақиятли юришни амалга ошириб, шойи матоларидан иборат катта йиллик ўлпон олишга эришган. 588 йили туркийлар ҳукмдори Қора Чурин Византия ва ҳазарлар билан иттифоқчиликда Эронга ҳужум қилади, бироқ мағлубиятга учрайди ва сосонийлар саркардаси Баҳром Чубин томонидан ўлдирилади. Бу мағлубият ҳоқонликнинг таназзулга юз тутиши ва ВИ асрнинг 80-йилларида шарқий ва ғарбий ўлкаларга ажралиб кетишига сабаб бўлади. ВИИ асрнинг биринчи ярмида ғарбий хоқонлик ҳаётида юксалиш кузатилади. Унинг чегаралари Инда соҳилларигача етган. Хитой ва Эрон билан савдо муносабатлари кенг ривожланган. Савдо карвонлари Марв-Чоржўй-Бухоро-Самарқанд-Чоч-Талас-Суяб йўналиши бўйлаб Шарқий Туркистон воҳаларигача чўзилган. Бутун йўл давомида карвонлар уларнинг жадал сафарларига имкон берган суғд мулкий ҳудудларига дуч келишган. Тахминан, 630 йили туркийларнинг яқин қадаргача иттифоқчилари бўлган хитойлар уларни қақшатқич мағлубиятга учратади. ВИИ аср охирида ғарбдан янги қудратли душман — Марказий Осиёни ўз тасарруфига бўсиндирган араблар босиб кела бошлади. Ғарб туркий хоқонлиги Еттисув ўлкаси тургешлар тасарруфига ўтгандан сўнг 747-йили батамом парчаланиб кетган. Шундай қилиб, Буюк Турк хоқонлиги ўз давридаги тўрт қудратли давлатлар (Хитой, Эрон, Византия, Турк хоқонлиги) ва 5 буюк маданиятнинг (юнон, форс, хитой, ҳинд, туркий) бири бўлган. Турк хоқонлигинг Эрон ва Хитой билан бўлиб ўтган тўқнашувлари натижасида Хитой ва Форс давлати анча йилларгача туркийларнинг асосий душманига айланишган.

Адабиётлар

  • Гумилев Л. Н., Древние тюрки, 1967;
  • Насимхон Раҳмон, Турк хоқонлиги, Т., 1993;
  • Кўчанов Е. И., Кочевиэ государства от гуннов до манчжуров, М., 1997;
  • Асадов Ф. М., Арабские источники о тюрках в раннем средневекове, Баку, 1993;
  • Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001.
  • Ғайбулла Бобоёров. ЎзМЕ, Тошкент, 2000-2005.