Turkmaniston
Туркманистон (туркманча: Тüркменистан), Туркменистан Марказий Осиёда араб давлатлари каби нефт ва газ ҳисобига ривожланаётган давлат бўлиб, шимоли-ғарбда Қозоғистон, шимол ва шарқда Ўзбекистон, жануби-шарқда Афғонистон, жанубдан Эрон, жануби-ғарбда ва ғарбдан Каспий денгизи билан чегарадош. Армияси марказий Осиёда иккинчи ўринда туради. Мамлакатда ҳалиям мактаблар, мактаб китоблари ва Ҳарбий-хизмат бепул. Ҳозир майдони 491.200 км². Тез бойиб ва ривожланаётган давлатлардан бири. ЙИМ (ХҚТ) 2024-йил роъйхати бойича-АҚШ$- 1,01 трлн доллар.Жон бошига АҚШ$- 15 285 доллар.Пул бирлиги — Манат.Айни пайтда 1,00 Манат-3,5 долларга($) (4000-5000 сом)-га тенг. Ашхобод — мамлакатнинг пойтахти ва энг йирик шаҳри. 2015-йилда Туркманистон оъзининг ТуркменАлем номли замонави спутнигини учурди, ва у ҳалиям юқори хизмат кўрсатиб келмоқда. Мамлакат аҳолиси 7 миллионни ташкил этади.
Туркманистон Республикаси Тüркменистан Республикасй
| |
|---|---|
| Шиор: Ё'қ | |
| Мадҳия: "Гараşсйз Битарап Тüркменистанйň Дöwлет Гимни" | |
|
| |
| Пойтахт | Ашхобод |
| Расмий тил(лар) | Туркман |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Сердар Бердимуҳаммедов | |
| Мустақиллик (Совет Иттифог`идан) | |
• Сана |
27-октабр 1991-йил |
| Майдон | |
• Бутун |
491,200 км2 (51-ўрин) |
• Сув (%) |
4.9 |
| Аҳоли | |
• 2022-йилги рўйхат |
7 миллион 57 минг (112-ўрин) |
| • Зичлик | 10,5/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2024-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$ 1,01 трлн. |
• Жон бошига |
АҚШ$ 16,846 |
| Пул бирлиги | Манат (ТММ) |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+5 |
| Қисқартма | ТМ, ТКМ |
| Телефон префикси | 993 |
| Интернет домени | .тм |
|
| |

Туркманстонда яшовчи ўзбекларнинг берган маълумотларига кўра ҳозир у ерда : Ҳарбий хизмат, мактаблар ва мактаип китоблари бепул. О'ртача ойлик маоши 2400 Манат .1 литр бензин ва салярка нархи 2 манатга етмайди. Электр токига бир ойда ўртача 10 , газга 15 Манат толашади.1 кг гўшт нархи ўртача 50 манат. WиФи тўловлари бир ўйига 50 манат. Ҳар йили ойлик маошлар, пенсия, стипендиялар 10% кўпайиб бормоқда. (2025-йил малумотларига кора)
Туркманистон асрлар давомида сивилизациялар чорраҳасида бўлган. Ўрта асрларда Марв ислом дунёсининг буюк шаҳарларидан бири ва Буюк Ипак йўлидаги муҳим тўхташ жойи бўлган. 1881-йилда Россия империяси томонидан қўшиб олинган Туркманистон кейинчалик Ўрта Осиёда бошқа давлатлар каби болшевикларга қарши ҳаракат қилди. Турманистонни босиб олиш русларга жуда кимматга тушган. Туркманлар Рус қўшинларига жуда катда талофат етгазган. 1925-йилда Туркманистон Совет Иттифоқининг таркибий республикаси, Туркманистон Совет Социалистик Республикаси (Туркманистон ССР) га айланди; 1991-йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақилликка эришди.
Туркманистон табиий газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди. Биргина табиий газни қувурлар орқали экспорт қилишдан ўйига миллиардлаб доллар даромад кўради. Мамлакатнинг катта қисмини Қорақум чўллари қамраб олган. 1993-йилдан 2017-йилгача фуқаролар давлат томонидан электр энергияси, сув ва табиий газни бепул олишган.ҳозир ҳам жудаям арзон олишади.
Суверен Туркманистон давлатини Президент С.Н 2006-йилда вафотигача умрбод бошқарган. Кейин Гурбангули 2007-йилда президент этиб сайланган (у илгари вице-президент, кейин президент вазифасини бажарувчи бўлган). 2022-йил 12-мартда ўтказилган сайловларда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов 72.97% овоз олиб, президентликка сайланди.
Давлат тузуми
Туркманистон — бетараф давлат. 1995-йил 12-декабр Туркманистонга бетарафлиги куни. Амалдаги Конституцияси 1999-йил 18-майда қабул килинган. Давлат бошлиғи — президент (2022-йилдан Сардор Бердимуҳамедов). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Мажлис (парламент), ижрочи ҳокимиятни Вазирлар Маҳкамаси (ҳукумат) амалга оширади.
Табиати яъни яшаш жойи
Туркманистон ҳудудининг аксарияти текисликдан иборат бўлиб, қарийб 4/5 қисми Турон текислиги (Қорақум чўли)да жойлашган. Фақат жанубида тепаликлар ва ўртача баландликдаги тоғлар бор. шимолида Қорабўғозгўл, Красноводск, Туркман қўлтиқлари, Красноводск, Даржа, Челекен ярим ороллари ва кум тиллари бор. Денгиз соҳили паст, қумли. Туркманистон жанубида Копетдоғ тоғлари (энг баланд жойи 2942 м — Ризо чўққиси), ундан шимоли-ғарбда Кичик Болхон (777 м гача) ва Катта Болхон (1881 м гача) тоғлари жойлашган. Жануби-шарқдаги Бодхиз қирлари (энг баланд жойи 1267 м) ва Қорабел қирлари (энг баланд жойи 984 м) ўртасидан Мурғоб дарёси оқиб ўтади. Чекка жануби-шарқда Ҳисор тизмасининг Кўҳитанг тармоғи (бал. 3139 м — Туркманистоннинг энг баланд нуктаси) бор. Т.нинг ғарбида Красноводск платоси, шимоли-ғарбида Устюрт платосининг жанубий чеккаси, ундан жанубида эса Орқа Ўзбўй бурмали раёни ётади. Каспий бўйи пасттекислигида Небитдоғ (39 м), Боядоғ (134 м), Қумдоғ, Манжуқли (27 м) ва бошқа қирлар кўтарилиб туради. Копетдоғ текислигидан шимолий ва шимоли-шарқда Қорақум чўли, Амударё ва Тажан дарёлари оралиғида Жануби-Шарқий Қоракум чўли жойлашган. Т.нинг жанубий қисмида тез-тез зилзила бўлиб туради. Муҳим қазилма бойликлари — нефт ва газ; кумир, мирабалит, олтингугурт, кора ва рангли металл, мис, алюминий, симоб, молибден конлари аникланган.
Иқлими кескин континентал, қурғоқчил иқлим. Ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши юмшоқ, қор кам ёғади. Январнинг ўртача температураси шимоли-шарқда —5° дан Атрек дарёси атрофида 4° гача, баъзи йилларда Тошҳовуз вилоятида абсолют минимал температура —32° гача. Июлда шимолий шарқда 28°, жанубида 32°, абсолют максимал температура 49,9° гача. Туркманистон ҳудудининг 80 %да доимий оқар сув йўқ; жанубий ва шарқий ҳудудлардагина дарёлар бор. Энг катта ва серсув даре — Амударё. Бу дарёнинг суви Қорақум канали орқали Баҳарденгача борган —900 км. Кўлларнинг аксарияти шўр. Чучук сувли Ясхан кўли Небитдог шаҳрини ичимлик сув билан таъминлайди. Тупроқлари — Устюрт, Красноводск, Орка Унгуз платоларида сурқўнғир, тоғ этаклари, тоғ ён бағирларининг қуйи қисмида, тоғ олди текисликларида, тоғларнинг қуйи минтақасида бўз тупроқ, юқорирокда тўқ бўз, тоғ тепаларида тоғқўнғир тупроқлар тарқалган. Қорақум чўлининг аксариятини қум эгаллаган; пастқам жойларда тақир, шўрхок, дарё водийларида ўтлоқибўз ва аллювиалўтлоқи тупроклар бор. Туркманистон ҳудудининг тахминан 2 % суғорилади. Туркманистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси хилмахил. Қумли чўлларда оқ ва қора саксовул, қандим, черкез, қуёнсуяк, астрагал каби буталар, шўрхок ерларда юлғун, сарисазан, шохилак ва бошқа, дарё водийларидаги тўқайларда бачки терактол ва жийдазорлар, Копетдоғ олди чўлларида ва қирларда шувоқ ва ҳар хил эфемер ўтлар, тоғларнинг 1500 м дан юқори қисмида арча, Ғарбий Копетдоғ дараларида ёввойи ток, олма, олча, бодом, анор, ёнғоқ, анжир, писта дарахтлари ўсади. Ҳайвонот дунёси — чўлда қуён, бўри, тулки, чиябўри, жайран, тоғларда қоплон, архар, морхўр, Амударё водийсида тўнғиз, кийик, қирғовул ва бошқа яшайди. Дарё ва сув омборларида балиқ кўп. Туркманистон ҳудудида Бадхиз, Красноводск, Репетек ва бошқа қўриқхоналар бор.
Аҳолисининг аксарияти туркманлар; шунингдек, рус, қозоқ, татар, украин, арман, озбеклар ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 45 %. Расмий тил — туркман тили. Диндорлари, асосан, сунний мусулмонлар. Йирик шаҳарлари: Ашхобод, Туркманобод, Тошҳовуз, Мари, Туркманбоши.
Туркманистон Тарихи
Қадимги ва ўрта асрлар
Ҳозирги Туркманистон ҳудуди қадимдан Ўрта Осиёдаги муҳим маданий ва савдо марказларидан бири бўлган. Бу ерда қадимги Марғиёна ва Парфия давлати каби сивилизациялар ривожланган. Мерв шаҳри Ипак йўлининг энг йирик марказларидан бири ҳисобланган.
ВИИ–ВИИИ асрларда ҳудуд Араб халифалиги таркибига киритилиб, ислом дини кенг тарқалди. Кейинги асрларда туркман қабилалари шаклланиб, ҳудуд ХИ асрда Салжуқийлар империяси таркибида муҳим сиёсий ва маданий рол ўйнади.
Мўғуллар босқини
ХИИИ асрда Туркманистон ҳудуди Мўғуллар империяси томонидан босиб олинди. 1221-йилда Мерв шаҳри вайрон қилиниши натижасида ҳудуд иқтисодий ва маданий инқирозга учради.
Темурийлар ва хонликлар даври
ХИВ–ХВ асрларда ҳудуд Темурийлар давлати таъсири остида бўлган. Кейинчалик туркман қабилалари Бухоро хонлиги ва Хива хонлиги билан турли сиёсий ва иқтисодий алоқаларда бўлган.
Россия империяси даври
ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Туркманистон ҳудуди Россия империяси томонидан босиб олинди. 1881-йилдаги Гöкдепе жангидан сўнг ҳудуд империя таркибига тўлиқ киритилди ва Каспиёрти вилояти таркибида бошқарилди.
Совет даври
1917-йилги инқилобдан кейин ҳудудда совет ҳокимияти ўрнатилди. 1924-йилда Туркманистон ССР ташкил этилиб, у Совет Иттифоқи таркибига кирди.
Совет даврида пахтачилик ва саноат ривожланди, кўчманчи аҳоли аста-секин ўтроқ ҳаёт тарзига ўтказилди.
Хўжалиги

Туркманистон — аграр индустриал мамлакат. Миллий даромад таркибида саноатнинг улуши 50 %, қишлоқ хўжалиги.ники 18 %, хизмат кўрсатиш соҳасиники 32 %.
Саноатининг етакчи тармоклари: газ ва нефт қазиб чиқариш, энергетика, кимё, машинасозлик, енгил (қишлоқ хўжалиги. хом ашёсини қайта ишлаш), озиқ-овқат (ёғмой, виночилик), бинокорлик материаллари саноати. Бузмайин ГРЕС, Туркманбоши, Небитдоғ, Туркманобод, Мари, Гугуртдоғда иссиқлик электр стялари барпо этилган. Йилига ўртача 10,5 млрд. кВт соат электр энергия ҳосил қилинади. Нефт қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш Туркманистоннинг ғарбий рнларида олиб борилади, Челекен ғарбида денгиз тубидан нефт қазиб олинади. Асосий газ конлари: Газўчоқ, Наип, Шатлик, Гугуртдог ва бошқа Нефтни кайта ишлаш тармоғида бензин, керосин, дизел ёнилғиси, мазут, битум, электродли кокс, кир ювиш воситалари, кимё саноатида натрий сулфат, ёд, бром, олтингугурт, минерал ўғит, олтингугурт кислотаси, суперфосфат, фторли алюминий ишлаб чикарилади, машинасозлик ва металлсозлик корхоналарида тепловоз ва автомобиллар таъмирланади, марказдан қочирма нефт насослари, култиватор, электр кабели, газ плиталари, озиқ-овқат саноати учун ускуналар ишлаб чиқарилади. Енгил саноат пахта, жун, пиллани дастлабки қайта ишлаш, ип газлама, жун ва ипак газлама, трикотаж ишлаб чиқариш., қоракўл ошлаш, пиллакашлик, тикувчилик, кўнчилик, поябзал корхоналаридан иборат. Ёгочсозлик, полиграфия, шиша саноати ҳам муҳим ўрин олади. Асосий саноат марказлари: Ашхобод, Тошҳовуз, Туркманобод, Мари, Туркманбоши, Небитдоғ, Байрамали ва бошқа.
Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Унда пахтачилик асосий ўрин эгаллайди. Воҳаларда ва тоғ ён бағирларида етиштирилади (асосан, ингичка толали пахта). Донли экинлардан буғдой, арпа, шоли, оқ жўхори ва маккажўхори, емхашак экинлари, полиз экинларидан қовун, тарвуз етиштирилади. Боғ ва токзорлар бор. Атрек дарёси ва унинг ирмоқлари бўйларида субтропик экинзорлар (анор, зайтун, анжир, бодомзорлар) бор. Чорвачилик қишлоқ хўжалиги.нинг муҳим тармоғи ҳисобланади. Тоғли жойларда қорамол, қўй, эчки, йилқи боқилади, текисликларда қоракўлчилик ва туячилик, Туркманобод, Ашхобод, Мари вилоятларида пиллачилик, сув ҳавзаларида балиқ хўжалиги ривожланган.
Транспорти
Транспорт йўли узунлиги 2,12 минг км, умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари узунлиги 13,6 минг км, жумладан, қаттиқ қопламали йўллар уз. 11,6 минг км. Асосий денгиз порти — Туркманбоши. Туркманбоши — Боку, Бекдаш — Боку йўналиши бўйича темир йўлли денгиз пароми мавжуд. Амударё ва Қорақум каналида кема катнайди. Трубопровод транспорти мавжуд. Нефт ва газ қувурлари, жумладан, Вишка — Туркманбоши, Челекен — Туркманбоши нефт қувурлари мавжуд. Туркманистон четга табиий газ, нефт ва нефт маҳсулоталари, пахта, минерал ўғит ва бошқа чиқаради. Четдан машина ва ускуналар, кора металлар, транспорт воситалари, кийимкечак, поябзал, дон, кандшакар олади. Россия, Украина, Ўрта Осиё мамлакатлари ва Қозоғистон билан савдо қилади. Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикаси билан ташки савдо айланмаси 2003-йилда 2002-йилга нисбатан 17,3 % ортди ва Ўзбекистон Республикасининг ташки савдосидаги улушининг 1,3 % ни ташкил этди. Пул бирлиги — манат ҳисобланади
Тиббий хизмати
Давлатга карашли тиббиёт муассасалари билан бир қаторда хусусий шифохоналар ҳам бор. Врачлар Ашхобод тиббиёт институтида тайёрланади. Машҳур курортлари: Байрамали, Феруза иқлимий, Арчман балнеология ва Муллақора балчиқ билан даволаш санаторийлари.
Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари
Маорифи бошланғич, тўлиқсиз ўрта ва умумий ўрта таълим мактабларидан иборат. Ўрта махсус таълим ўқув юртлари турли касбларни ўргатади. Туркманистонда бир қанча олий ўқув юрти, жумладан, Ашхободда Туркманистон университета, политехника, қишлоқ хўжалиги., педагог, санъат, тиббиёт, халқ хўжалиги ва бошқа институтлар, Туркманободда педагогика институти мавжуд.институтлар унинг таркибидаги институтлардан ташқари Сил касалликлари институти, Кўз касалликлари институти, Неврология ва физиотерапия институти, Радиология ва рентгенология институти, Онкология институти, Чорвачилик ва ветеринария институти, Тупроқшунослик институти ва бошқа илмий муассасаларда олиб борилади. Туркманистонда Туркманистон давлат кутубхонаси бир қанча театр, сирк, 15 давлат музейи, шу жумладан, Ашхободда Туркманистон тарихи музейи, тасвирий санъат музейи, „Ниса“ тарихиймаданий қўриқхона ва бошқа маданиймаърифий муассасалар мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви
Туркманистонда 20 та газ. ва журнали, жумладан, рус тилида „Нейтралнўй Туркменистан“ („Бетараф Туркманистон“), туркман тилида „Туркменистан“ газ.лари нашр этилади. Т.давлат ахборот агентлиги (ТУРКМАНПРЕСС), Туркманистон миллий телерадиокомпания фаолият юритади. Туркманистонда мунтазам радиоэшиттириш 1927-йилдан, телевизион кўрсатувлар 1959-йил ноябрдан бошланган.
Адабиёти халқ оғзаки ижодиётидан бошланган. Ўрта Осиё халкларининг муштарак асари бўлмиш „Китоби дадам Қурқут“ ўғуз элати ҳаётини тасвирлайди. „Шоҳсанамғариб“, „Саёт ва Ҳамро“, „Гўрўғли“, „Лайли ва Мажнун“, „Юсуф ва Зулайҳо“ каби достонларнинг туркман вариантлари кенг тарқалган. ХВИИИ асрда туркман шоирлари назм тилини халқ тилига яқинлаштирдилар. Маҳтумқули адабиетда янги йўналишни бошлаб берди. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида Дурди Шоир, Саидий, Зилолий, Мисқинқилич, Андалиб, Шайдоий, Озодий, Ғойибий, Камина туркман адабиёти ривожига катта ҳисса қўшдилар. ХИХ асрда яшаб ижод этган туркман шоирлари ижодида лирика етакчи жанр бўлди. Асл муҳаббатни мадҳ этувчи „Зуҳро ва Тоҳир“ достонининг муаллифи Мулланафас туркман адабиётидаги лирика жанрининг ёрқин намояндасидир.
ХХ аср 20-йилларида бадиий насрчилик ривожлана бошлади. Шоир ва ёзувчилардан Ёқуб Носирли, Б.Кербобоев, Н.Сарихонов, А.Дурдиев, Х.Деряев, драматурглардан А.Карлиев, Б.Омонов ва бошқа адиблар ҳикоя, қисса, роман ва песаларида халқ ҳаёти, қувонч ва ташвишларини ҳаққоний тасвирлашга интилдилар. 1934-йил Туркманистон ёзувчилар уюшмаси ташкил этилди. 1928-йилдан ёзувчиларнинг ойлик адабийбадиий журнали нашр этила бошлади. Иккинчи жаҳон уруши йиллари туркман адиблари босқинчиларга қарши халқ нафратини ифодаловчи назмий ва насрий асарлар яратдилар. Жумладан, Ё. Носирлининг „Лейтенантнинг ўлими“, П.Нурбердиевнинг „Ватанпарвар чол“ достонлари, К.Сейтлиевнинг шеърлари, Д.Холдурдининг „Оқхалатли қиз“ достони ва бошқа асарларда уруш ва туркман халқининг фронт орқасидаги фидоийлиги ўз аксини топган. Урушдан кейинги туркман адабиётида тинчлик учун кураш, одамлар ўртасидаги муносабат асосий мавзу бўлди. 50-йилларда А.Отажонов, М. Саидов, К. Қурбоннапасов, А. Хайдов ва бошқа адабиётга кириб келдилар. 60—70-йиллардан йирик насрий асарлар адабиетда етакчи ўрин эгаллади. Қилич Қулиевнинг „Қора карвон“, Беки Сейтоқовнинг „Биродарлар“, Х. Деряевнинг „Қисмат“ романлари ва бошқа яратидди. Б.Кербобоев, Х.Исмоилов, М.Гарриев, К.Тангриқулиев, А.Боймуродовлар болалар адабиетига қизиқарли асарлари билан ҳисса кўшдилар.
ХХ асрнинг 2ярмида йирик насрий асарлар адабиетда етакчи ўрин эгаллади. Б.Худойназаров, А.Курбонов, О.Окмамедов, Я. Маметев, Т. Жумагелдиев ва бошқа адибларнинг романлари босилиб чиқди. А. Муродов, У. Абдуллаев, Ж. Аллаков, Р.Ражабовлар адабиёцҳунослик ва адабий танқид соҳасида баракали ижод қилдилар. Бошқа халқлар адиблари, жумладан, ўзбек ёзувчиларининг энг яхши асарларини туркман тилига таржима қилишга катта аҳамият бериб келинди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Туркманистон ҳудудида қад. манзилгохлар (Ашхобод яқинидаги Жайтун ва Пассажиктепа) қолдиқлари сақланиб қолган. Бундан ташкари, йирик қишлокларнинг қоддиқларини ҳам учратиш мумкин (Намозгоҳтепа, Улуғтепа, Олтинтепа). Турли даврларда мустаҳкам деворлар билан ўралган шаҳарлар (Марвдаги Эркқалъа, Каушут яқинидаги Элкентепа) вужудга келган. Мил. 5— ВИИ асрларда хом ғишт ва пахсадан қўрғонлар, 2 қаватли кўшклар қурилди. 11 — ХИИ асрларда шаҳарларда масжид, Мадраса, карвонсарой, тимлар, мақбаралар, турар жой маҳаллалари барпо этилди (Абу Сайд мақбараси, Абулфазл мақбараси ва бошқалар). Пишиқ ғиштдан маҳобатли иморатлар қурилиб, томи гумбаз шаклида ишлана бошлади. ХИИ асрда биноларни безашда бир томони сирланган ғишт ва кошиндан фойдаланиш раем бўлди. Мақбаралар ўзига хос меъморий шаклда бунёд этилган. Марвдаги Султон Санжар мацбараси, Кўҳна Урганчдаги Нажмиддин Кубро мақбараси, Фахриддин Розий мацбараси, Султон Такаш мақбараси ва бошқа сиркорлик ва нақшкорлик усулида серҳашам безатилган. Марвдан Хоразмга бориш йўлидаги Оқчақалъа, Чошқалъа, Дояхотин карвонсаройи ички ҳовлисининг 4 томони пешайвонли қилиб қурилган. ХИВ—ХВ асрларда Темурийлар даври меъморлигига хос маҳобатли ва пештокли бинолар қурила бошлади. ХИХ аср 2-ярмида Красноводск, Ашхобод, Чоржўй, Байрамали, Қизиларвот каби янги шаҳарлар пайдо бўлди. Аммо кўчманчи қабилалар ҳамон кигиз ўтовда яшар эди.
ХХ асрнинг ўрталаридан туркман меъморлари уйжой қурилишида иссиқ иклим шароитини қисобга ола бошлаган бўлсалар, 1948-йил Ашхобод зилзиласидан сўнг шаҳарсозликнинг Туркманистон учун алоҳида усулларини ишлаб чиқдилар. 60—70-йиллар меъморлигида содда шаклларга интилиш кучайди, 70— 80-йилларда меъморлик билан безак санъатини бирга қўшиб, атрофдаги манзарага мослашув тамойиллари устунлик қила бошлади (А. Аҳмедов ва Ф. Аҳмедов раҳбарлигида ижодий жамоалар лойиҳалаган „Ашхобод“ меҳмонхонаси, „Айна“ ресторани, Давлат банки, Қурилиш банки бинолари).
Бадиий ҳунармандликда кулоллик (ВИИИ асрдан қолипаки нақшланган сирсиз сопол идишлар), бадиий тўқув, заргарлик, гиламдўзлик ривожланган. Айниқса, ХВИИИ—ХХ асрларда геометрик шаклли нақшлар билан безатилган кизил, жигарранг, така, салор, ёвмут гиламлари бадиий киммати билан машҳур бўлган.
Замонавий тасвирий санъат Туркманистонда ХИХ асрнинг 2-ярмида пайдо бўла бошлади. Н. Н. Каразин, К. С. Мишин, Назар Ёвмутий туркманлар турмушининг ижтимоий жиҳатларини ифодалашга ҳаракат қилдилар. ХХ асрнинг 20-йилларида „Шарқ санъати зарбдор мактаби“ очилгач, Туркманистонда профессионал бадиий таълим йўлга қўйилди. Шу мактабда таҳсил олган Б. Нурали, С. Н. Бекларов, кейинчалик уларнинг сафига қўшилган Ю. П.Данешвар, И. Кличев, А. Ҳожиев, А. Қулиев, Н. Хўжамуҳамедов, А. ва Ч. Омонгелдиевлар тасвирий санъатни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшдилар. ХХ асрнинг 2-ярмида туркман бадиий санъатида графика, дастгоҳ гравюраси, натюрморт, автопортрет, театр ва кино безакчилиги каби жанрлар ривож топди.
Истиқлол йиллари Туркманистон тасвирий санъатида миллийликка эътибор кучайди. Дастгоҳ рангтасвири, графика, махрбатли ҳайкалтарошлик ривожланди. Кекса авлод вакилларидан И.Кдичев, А.Алмамедов, шунингдек, Ш. Акмуҳаммедов, А. Муҳаммедов, Я. Байрамов, Ж. Амандурдиев, Ч. Амандурдиев, Г. Гусейнов, А. Муродалиев, К. Нурмуродов ва бошқа самарали ижод қилмоқдалар. Чунончи, Ш. Акмуҳаммедов ижодида ўтмиш билан ҳозирги куннинг узвий боғлиқлигини кўрсатиш, миллий эстетик тамойилларни ифодалаш, Я. Байрамов ижодида дадил новаторлик, атроф муҳитни, умуман ҳаётни фалсафий талқин қилишга интилиш сезилади. 1939-йил Т. Рассомлар уюшмаси ва 1994-йил Миллий Бадиий академия ташкил этилган.
Мусиқаси
Анъанавий шакллари қад. иронии элатлар мусиқа ижоди ҳамда туркўғиз қабилаларининг мусиқа анъаналари негизида қарор топган. Парфия пойтахти Нисо, Марғиёна пойтахти Марв, Сарахсдан топилган археологик ёдгорликлари исломгача бўлган мусиқа маданияти (мусиқа чолғулари) ҳақида тасаввур беради. Салжуқийлар давлати даври (ХИ—ХИИ асрлар)да туркманларнинг мусиқа маданияти равнақ топди. Туркман халқ қўшикдари орасида деҳқон жамоалари ҳаётига хос мавсум маросим қўшиқлари („Йилан ойни“, „Чемче гелин“, „Химмил“, „Хешелле“ ва бошқалар), шунингдек, оилавий маросим ва маиший („Хушрой“, „Эдемекрем“, „Ўлан“, „Азади“, „Чапак“, „Зикир“, „Хувди“, „Аги“) қўшиқлари, байрам ва сайилларда аёллар ижро этадиган „Ляле“, „Маврике“ каби жанрлар кенг ўрин олган. Мусиқа чолғулари орасида қад. хизлавук, жулжул, гопуз (чангқўбиз) ҳамда пуфлама туйдуклар, доирасимон депрек, дутор ва ғижжаклар мавжуд. Айниқса, туркман дутор куйлари (Қирқлар, Салтикдар, Муқамлар) шакли мураккаблиги, нолаларга бойлиги билан ажралиб туради. Миллий профессионал мусиқа йўллари туркман бахши ва созандалар ижодида намоён бўлади. Бахшилар дутор (дутор ва ғижжак, баъзида гаргитуйдуклар) жўрлигида қаҳрамонлик ва ишқий мавзудаги („Гўрўғли“, „Нежеб ўғлон“, „Саёт ва Ҳамро“, „Шоҳсанам ва Ғариб“ каби) достонларни маҳорат билан, махсус куйлаш усулларидан кенг фойдаланиб ижро этадилар. 1929-йил Ашхободда бадиий техникум мусика бўлими билан бирга очилди (1935-йилдан мусиқа билим юртига айлантирилган). Илк туркман композиторлари А. Кулиев, В. Мухатов, Д. Овезовлар етишиб чиқди. 1929-йил симфоник оркестр, 1934-йил хор, 1941-йил Опера ва балет театри ташкил этилди. 1941—45 йилларда „Зуҳро ва Тоҳир“, „Шоҳсанам ва Ғариб“ опералари, „Алдар кўса“ балети яратилди. Композитор А. Шапошников билан В. Мухатовнинг „Камина ва қози“ ҳажвий операси, М. Равич билан Н. Мухатовнинг „Зўраки табиб“ балети, А. Қулиев, А. Шапошников, В. Аҳмедовнинг оркестр учун ёзган консертлари 50—60-йиллардаги туркман мусиқасининг ютуғи бўлди. 70—80йларда туркман мусиқаси услубида янги силжиш содир бўлди. Композиторлардан Ч. Нуримов („Гармселнинг ўлими“, „Қўҳитанг фожиаси“ балетлари, симфоник консертлари), Н. Холмамедов (вокал қўшиклари), А. Агажиков („Сўна“ ва „Тахдикали тун“ опералари, „Феруза“ балети), Р. Оллаёров (оратория ва симфониялари) янги ифода усулларидан фойдаландилар. Ч. Ортиқов, Д. Нуриев каби ёш композиторлар ижод кила бошлади. Ижрочилар орасида дирижёр Х. Аллануров, хонандалардан А. Аннақулиева, М. Қулиева, М. Шахбердиева, раққос ва раққосалардан Г. Мусаева, А.Пурсияновлар машҳур.
Ашхобод ва Тошҳовузда мусиқали драма театрлари, Ашхободда Миллий консерватория, Ашхобод, Мари ва Туркманободда мусиқа ва санъат билим юртлари, турли шаҳарларда мусиқа мактаблари бор.
Театри
1918-йилдан ҳаваскор театр тўгараклари тузила бошлади. 1926-йил дастлабки миллим драма студияси ташкил этилди. Унда драматурглар К. Бурунов, А. Каушутов, режиссор Ю. Алимзода даре бердилар, Сурай Муродова, А. Қулмамедов, К. Бердиев, О. Дурдиева, К. Қулмуродов ва бошқа актёрлар таҳсил олдилар. 1929-йил шу студия негизида туркман театри (ҳозирги Мулланафас номидаги драма театри) барпо этилди. Унда Б. Кербобоевнинг „Юксалиш“, А. Карлиевнинг „Айна“ песалари ва чет эл драматургларининг асарлари саҳналаштиридди. Мари, Карки, Қизиларвот ва бошқа шаҳарларда янги театрлар очилди. ХХ асрнинг 2ярмида туркман театрларида Г. Мухторов, К. Сейтлиев, Б. Омонов, Қ. Қулиев, А. Н Островский, У.Шекспир песалари қўйилди. Театр жамоалари орасида Ашхободдаги ёш томошабинлар театри, Маридаги Камина номли драма театри, Туркманободдаги мусикали драма театри, санъат арбобларидан Б. Омонов, А. Дурдиев, М. Черкезов, М. Кириллов, С. Отаева, Т. Ғафурова, Н. Суюнова, М. Аймедовалар машҳур.
Киноси
1926-йил кинофабрика ташкил этилди, кейинчалик у „Туркманфилм“га айлантирилди (ҳозирги А. Карлиев номидаги киностудия). Шу ерда дастлабки ҳужжатли филмлар — „Оқ олтин“ (1929, режиссор А. Владичук), „Чўлда биринчи“ (1932, режиссор М. Бистрицкий), „Мисли кўрилмаган воқеа“ (1936) яратилди. Дастлабки бадиий филмлар — „Унутиб бўлмайди“ (1931, режиссор Д. Познанский), „Етти юрак“ (1935, режиссор Н. И. Тихонов), „Мен қайтаман“ (1935, режиссор А. Ледашчев), „Дурсун“ (1940, режиссор Е. ИвановБарков) экранга чиқарилди. 40—50-йилларда яратилган филмлар („Олисдаги келин“, „Кекса Аширнинг ҳийласи“, „Оила номуси“, „Биринчи имтиҳон“) муваффақият қозонмади ва танқидга учради. 60-йилларда воя га етган Х. Нарлиев, К. Язхонов, М. Қурбонкличев, Я. Саидов, М. Суюнхонов каби ёш режиссорларнинг ижоди кинематографияни жонлантирди. Б. Б. Мансуровнинг „Мусобақа“ филми (1964) гоявий етуклиги, ифода воситасининг таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Унда мураккаб инсоний муаммолар тарихий воқеалар асосида ҳал этилган бўлса, ўша режиссорнинг „Чанқовни босиш“ филмида (1967) мазкур муаммолар замонавий воқелиқда ифодалаб берилган. „Маҳтумқули“ (1968) ва „Мақом сирлари“ (1974) филмлари тарихий шахсларга бағишланган. Х. Нарлиевнинг „Қорақум, сояда 45°“ (1983) филмида газчиларнинг ҳаёти тасвирланган. Ёш режиссор Х. Какабоевнинг „Отам қайцинчи, курасан“, Х. Нарлиевнинг „Жамол дарахти“ филмлари туркман кинематографиясининг сўнгги йиллардаги ютуқла]эи жумласига киради.
Ўзбекистон — Туркманистон адабий ва маданий алоқалари
Ўзбек ва туркман халқлари азалдан иқтисодий, маданий ва адабий соҳаларда ҳамкорлик килишган. Айни пайтда Маҳтумқулининг шеърларини билмаган ва куйламаган ўзбек хрфизи йўқ деса бўлади. Андалиб ўзининг „Лайли ва Мажнун“, „Юсуф ва Зулайҳо“ достонларини Навоий ва Дурбек асарларидан таъсирланиб ёзган.
Маҳтумқулининг танланган шеърлар тўплами ўзбек тилида бир неча марта нашр этилди. Ғафур Ғулом ва Берди Кербобоев, Абдулла Қаҳҳор ва Беки Сейтоқов, Зулфия ва Товшан Эсанова, Асқад Мухтор ва Қора Сейтлиев каби ўзбек ва туркман ёзувчишоирлари ўртасидаги дўстлик адабий алоқалар тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Б. Кербобоевнинг „Дадил қадам“, „Ойсултон“, „Небитдоғ“ романлари, Х. Деряевнинг „Қисмат“ романепопеяси, Мулланафас, Андалиб, Камина, Б. Кербобоев шеърлари, Ота Кавшутовнинг „Небитдоғ этакларида“ романи, Қ. Қулиевнинг „Қора карвон“ романи, Т. Тоғановнинг „Дурлар хазинаси“ қиссаси ва бошқа асарлар ўзбек тилига таржима қилинган. Туркман драматургиясининг „Маҳтумқули“ (Б. Кербобоев), „Оила номуси“, „Ким айбдор?“ (Х. Муталов) сингари намуналари ўзбек театрларида саҳналаштирилган. Ўз навбатида, Ҳ.Х,.Ниёзийнинг „Бой ила хизматчи“, А. Қахдорнинг „Шоҳи сузана“, Б. Раҳмоновнинг „Юрак сирлари“, Сайд Аҳмаднинг „Келинлар қУзғолони“ песалари туркман театрларида намойиш қилинди. Туркман адибларининг (Б. Кербобоев, Ж. Оразов, Б. Сейтокрв, О. Отажонов ва бошқалар) Ўзбекистон, ўзбек шоир ва адибларининг (Ғ.Ғулом, Шайхзода, Миртемир) Туркманистон мавзуидаги асарлари муҳим.
Ҳаволалар
- Саёхат значит путешествиэ (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-10-16 санасида архивланган) — Фотографии Туркменистана, Узбекистана, Казахстана
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |