Ulugʻbek Qosimov
Улуғбек Бердиқобилович Қосимов — ўзбек юристи, давлат арбоби. 2022-йилдан Сурхондарё вилояти ҳокими.
| Улуғбек Бердиқобилович Қосимов | |
|---|---|
|
Қосимов, 2024-йил | |
|
Мансаб даври 2022-йил 26-декабрдан | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Тўра Боболов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1983-йил 22-сентябр Қамаши тумани, Қашқадарё вилояти |
| Мукофотлари |
|
| Унвони | 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси[1] |
Биографияси
2001—2005 — Самарқанд давлат университети талабаси.
2005—2006 — Сурхондарё вилояти Денов тумани прокуратураси иш ўрганувчиси.
2006—2007 — Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори ёрдамчиси.
2007—2010 — Сурхондарё вилояти Узун тумани прокуратураси терговчиси.
2010—2011 — Сурхондарё вилояти прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими прокурори.
2011—2012 — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси прокурори.
2012—2014 — Сурхондарё вилояти прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи.
2014—2016 — Сурхондарё вилояти прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи.
2016—2016 — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани прокурори.
2016—2017 — Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими.
2017—2018 — Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими.
2018—2019 — Сурхондарё вилояти прокурори[2].
2019—2021 — Фарғона вилояти прокурори[3].
2021—2022 — Тошкент шаҳар прокурори[4].
2022—2023 — Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи[5].
2023-йилдан — Сурхондарё вилояти ҳокими[6]. 12-июн куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзолигига сайланди[7].
Мукофотлари
2024-йил 24-августда Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган[8].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон ҳарбий прокурорига икки ўринбосар тайинланди
- ↑ Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланди
- ↑ „Фарғона ва Сурхондарё прокурорлари ўрнини алмашди“.
- ↑ „Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди“. 2023-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-январ.
- ↑ Тўра Боболов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
- ↑ „Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланди“. 2023-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-март.
- ↑ Сурхондарё вилояти ҳокими Сенат аъзолигига сайланди
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.

