Umra
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Умра — ислом анъанасида кичик ҳаж амали. Умра Қуръон ояти ва Пайғамбар (с.а.в) суннати билан собит бо’лган амал. Умрани о’н икки ой бажариш мумкин. Умранинг иккита фарзи бор: эҳром, Каъбани тавоф қилиш. Бир киши Маккага борганда бир неча бор ўзига, отасига, онасига, яқинларига Умра амалини бажариши мумкин. Фақат ҳар бир Умра учун қайта мийқотга бориб, г’усл қилиб, эҳромни кимга Умра қилаётган бўлса, о’ша кишига ният қилиб кияди. Ҳажга бориб, Маккада яшаб турганлар учун „Танъим“(ҳазрат Ойша) Масжиди мийқот ҳисобланади.
Ушбу рисола умра ибодати ҳақида бир шингил кўрсатмалардан иборат бўлиб, уни ўқувчиларга тақдим этилади
Биринчи: Умра қилмоқчи бўлган одам мийкотга етиб келганидан сўнг, ғусл қилиб, тозаланиши мустахабдир. Хотин қизлар ҳам, гарчи ҳайз ва нифос қони кўраётган бўлсалар-да, ғусл қилиб, тозаланадилар. Бироқ, қон тўхтаб, ғусл қилиб покланмагунларича, Каъбани тавоф қилмайдилар.
Эркак киши эҳром кийимларига теккизмаган ҳолда, баданига хушбўй нарсалар суриши мумкин. Агар мийкотда ғусл қилиш имкони бўлмаса, зарари йўқдир. Чунки унинг Маккага етиб келгач, қулайлик бўлса, тавоф қилишдан аввал ғусл қилиши, мустахабдир.
Иккинчи: Эркак киши тиқилган барча кийимларини ечиб, изор (бел ости лунгиси) ва ридо (бел усти лунгиси) бог'лайди. Эркакларнинг оқ рангдаги изор ва ридони бошларини ўрамасдан боғлашлари мустахабдир.
Хотин-қизлар эса, зийнат ва шухрати бўлмаган оддий кийимларни кийиши — эҳром бог'лашидир.
Учинчи: Сўнгра қалби билан ибодатга киришишни ният қилади ва тили билан: „лаббайка Аллоҳумма умратан“ (Аллоҳим сенинг барча ҳукмларингга тайёрман ва умрага ният қилдим) ёки „Аллоҳумма лаббайка умратан“ (Илоҳим, сенинг барча ҳукмларингга тайёрман ва умрага ният қилдим) дейди. Агар эҳромдаги одам касаллиги, душманнинг хатари ва бундан бошқа шариат изн берган сабаблардан бири сабабли ибодатини адо эта олмай қолишдан қўрқса, эҳромга кириш пайтида „Агар мени бирон тўсиқ тўсса, ўша ер менинг эҳромдан чиқиш еримдир“, деб шарт қилади. Бунинг далили Зубўа Зубайр қизининг айтган сўзларидир. У: „Ё расулуллоҳ, мен ҳаж қилмоқчиман, бироқ, касалман“- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва саллам: „Ҳаж қил. Бироқ, (касаллик) мени қаерда тўсса, ўша ер менинг эҳромдан чиқиш еримдир“, деб айт"- дедилар" (Муттафакун алайх).
Эҳромни кийганидан сўнг, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтган талбияни айтади: „Лаббайкал-лохумма лаббайк! Лаббайка ла шарика лака лаббайк! Иннал-хамда ван-неъмата лака вал-мулк, ла шарика лак“.
У бу талбия ва Аллоҳнинг зикрини кўп айтади ва Аллоҳга кўп дуо қилади. Масжидул-Харомга етиб келгач, худди бошқа масжидларда қилганидек, эшикдан ўнг оёғи билан кириб: "Бисмиллаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ, аъузу биллахил-азийм ва би важхихил-карийм ва султонихил-кадийм минаш-шайтонир ражийм. Аллоҳуммаф-тах лий абваба рохматик (Аллоҳнинг номи билан.. Аллоҳнинг расулига салавот ва саломлар бўлсин. Мен Буюк Аллоҳдан, Унинг буюк юзи ва қадимий султонлиги билан (Аллоҳнинг раҳмат даргоҳидан) қувилган Шайтондан паноҳ сўрайман. Илоҳим, мен учун раҳматинг дарвозаларини оч!) — дейиши суннатдир.
Кейин, Каъбага етиб келгунига қадар талбия айтиш билан машг'ул бўлади.
Тўртинчи: Каъбага етиб келгач талбия айтишни тўхтатади ва Қора тош-Хажарул-асвадни қасд қилади-да, унинг қаршисига юриб, уни ўнг қўли билан силайди ёки имкони бўлса, ўпади. Одамларга озор бермайди. Силаш пайтида: „Бисмиллахи валлоху акбар“ (Аллоҳнинг исми билан ва Аллоҳ буюкдир) ёки „Аллоҳу акбар“ (Аллоҳ буюкдир), дейди. Агар ўпиш имкони бўлмаса, қўли ёки хассаси ва шунга ўхшаш бирон нарса билан силайди ва силаган нарсасини ўпади. Агар силаш имкони ҳам бўлмаса, қўли билан ишора қилади ва: „Аллоҳу акбар“ (Аллоҳ буюкдир) — дейди. Ишора қилган нарсасини ўпмайди. Тавоф тўг'ри-сахих бўлиши учун тавоф қилаётган одамнинг г'усли ва таҳорати бўлиши керак. Чунки тавоф ҳам намоз сингари бўлиб, фақат унда гапиришга рухсат берилган.
Бешинчи: Тавоф қилар экан, Каъба унинг чап тарафида бўлишига диққат қилинади ва уни етти марта тавоф қилинади. Агар ўнг тараф — „рукнул-ямоний“га етиб келинса, уни ўнг қўл билан силанади ва: „Аллоҳу акбар“ дейилади. „Рукнул-ямоний“ни ўпилмайди. Агар силаш имкони бўлмаса, силамай тавофда давом этилади: унга ишора ҳам қилинмайди ва такбир ҳам айтилмайди.
Хажарул-асвадга етиб келингач, юқорида эслатиб ўтилганидек, уни силанади, ўпилади ва такбир айтилади. Бўлмаса, унга ишора қилиниб, такбир айтилади.
Эркакларгагина „кудум“ — келиш тавофи асносида биринчи уч тавофда „рамл“ — кичик қадамлар билан тез юриш, мустахабдир..
Бундан ташқари, эркакларнинг „кудум“ тавофининг барча шавт-марталарида ридоларининг ўртасини ўнг елкаларининг остига ва икки тарафини чап елкаларининг устига қўйишлари мустахабдир. Барча шавтларда имкони борича Аллоҳнинг зикри ва дуоларнинг кўп айтилиши мустахабдир. Тавофда ўқиладиган махсус дуо ва махсус зикр йўқдир. Балки, билган зикр ва дуолар ўқилаверади. Икки рукн ўртасида: „Роббана аатина фид-дуня хасанатан ва фил-охирати хасанатан ва кинаа азабан-наар“ (Роббимиз, бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликлар ато эт ва жаханнам азобидан сақла!) дуосини ҳар бир шавтда айтилади. Чунки бу, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан собитдир. Еттинчи шавтни, юқорида зикр қилинганидек, имкони бўлса Хажарул-асвадни ўпиш ёки силаш ёки ишора қилиш ва такбир айтиш билан тугалланади. Бундан сўнг ридони ёпинилади: елкага ташланиб, учлари кўксида бўлади.
Олтинчи: мақом (и Иброхим) оркасида, имкони бўлса, никки ракаат намоз ўкийди. Агар имкони бўлмаса, масжиднинг хар кайси эрида ўкилса хам бўлаверади. Унинг биринчи ракатига фотихадан сўнгра „Кофирувн“, иккинчи ракаатида эса „Ихлос“ сураларини ўқилади. Бундай килиш афзалдир. Агар бошқа сураларни ўкилса, зарари йўк. Икки ракатни тугатилганидан сўнг, Хажарул-асвад томон юрилади ва имкони бўлса ўнг кўл билан силанади.
Еттинчи: Кейин Сафо (тоги) тарафига бориб, унинг устига чиқилади ёки турилади. Чикиш афзалдир. Биринчи шавтни бошлашдан аввал:
(إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ) «Иннас-Софа вал-Марвата мин шаъоириллах» (Сафо ва Марва (тоглари) Аллохнинг ибодат қилинадиган ерларидир) оятини охиригача ўқийди. Эҳромдаги одамнинг қиблага юзланиб туриши, Аллоҳга ҳамду такбир айтиб: (لا إله إلا الله، والله أكبر، لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير. لا إله إلا الله وحده، أنجز وعده، ونصر عبده، وهزم الأحزاب وحده)
„Ла илаҳа иллаллоҳ. Валлоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху ла шарика лаҳ, лахул-мулку ва лахул-хамд ва хува ала кулли шайъин қодийр. Ла илаҳа иллаллоҳу вахдах, анжаза ваъдах ва насара абдах ва хазамал-ахзаба вахдах“ (Аллоҳдан ўзга илох йўкдир ва Аллоҳ буюкдир! Шериксиз ёлгиз Аллохдан ўзга илох йўкдир хамда эгадорлик ва хамдлар Унгагина хосдир. Холбуки, У барча нарсага кодирдир. Ёлгиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. У ваъдасига вафо қилди, бандасига ёрдам берди ва ўзи гурухларни маглуб килди), деб қўлларини кўтариб дуо қилади ва бу зикр ва дуоларни уч марта такрорлайди.
Кейин, Марва тог'и томон юрилади ва биринчи белгига етиб келганда, эркаклар иккинчи белгига етгунга қадар югуриб чопадилар. Хотин-қизларнинг югуришлари шариатда кўрсатилмаган. Чунки хотин-қизлар авратдир. Сўнгра давом этиб, Марва тогига чиқилади ёки Марвада турилади: тогнинг устига чикиш афзалдир. Марва тогида хам Сафо тогида килинган ишларни килинади. Бирок, юкорида зикри ўтган оятни ўкилмайди. У оятни расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан намуна олиб, факатгина биринчи шавтда Сафо тогидагина ўқилади, холос. Кейин тогдан тушиб, Сафо тог'ига этиб борилгунига қадар секин юриладиган ерда секин, югуриладиган ерда югурилади. Етти шавт шу каби адо этилади: Бориш бир, қайтиш эса алохида бир шавт хисобланади. Хусусан, эхтиёж бўлса, бирон нарсани миниб юрса, зарари йўқ. Юриш асносида кўп зикр ва дуолар килиш мустахабдир. Бу юришда хам г'услли ва тахоратли бўлиш керак. Тахорациз юрса зарари йўқ.
Саккизинчи: Агар юриш-саъй нихоясига еца, эркаклар сочларини қиришлари ёки қисқартишлари зарур. Қириб ташлаш афзалдир. Агар Маккага келиш пайти хаж мавсумига яқин бўлса, сочларни қискартиш афзалдир. Чунки сочнинг қолган қисмини хаж мавсумида қириб ташланиши мумкин. Хотин-қизлар эса, сочларини тўплаб унинг учидан бир бармоқ бўгимича ёки ундан озроқ қирқишлари етарлидир.
Эхром боглаган одам юкорида зикри ўтган амалларни қилса, умра ибодати тугайди валҳамду лиллаҳ ва унга эҳром бог'лаши билан ҳаром бўлган барча нарса ҳалол бўлади.
Аллоҳ таъоло бизларни ва барча мусулмон биродарларимизни динида фақиҳ ва собитқадам бўлишга муваффақ қилсин ҳамда барчадан ибодатларини қабул эцин. Дарҳақиқат, У саховатли карим зотдир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |