Urugʻ
Уруғ — бир аждоддан тарқалиб, умумий бир ном билан аталувчи қонқариндошлик жамоаси. Қариндошлик ҳисоби она (она У.) ёки ота (ота У.) бўйича олиб борилган. У юкрри ва қуйи палеолит даврлари оралигида пайдо бўлган. У.лар қабилаларга бирлашган. Жамиятда табақаланишнинг пайдо бўлиши билан бўлиниб кетган. Уруғ — қабилаларга бўлиниш қолдикдари кўп халқларда сақланиб қолган.
Ўрта Осиё халклари кўпгина қабила ва Ў.ларга бўлинган. Мас, узбеклар 92 дан ортиқ, туркманлар 100 дан ортиқ, қозоклар 300 дан ортиқ қабилалар ва У.ларга, улар эса яна бир неча У.чаларга булинган. У.лар купинча яшаган географик жойлари ва и.ч. турларининг номланиши билан аталган. Туркий халқлар таркибига барлос, қиёт, қушчи, қунғирот, уйшун, найман, чимбой, қарлуқ, кенагас, дўрмон, манғит, нукуз, уйғур, хитой, тоймас, қипчоқ, туман, минг ва бошқа У.лар кир’ган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |