Усмон И ёки Усмон Ғози (усмонли туркча: عثمان بك‎‎, 58-1254, Сöğüт — 1324, Бурса) — Усмонли бейлиги ва Усмонлилар сулоласининг асосчиси ва давлатнинг илк подишоҳи бўлган турк ҳукмдор ва қўмондон. У асос солган давлат дастлаб кичик турк бейлиги бўлган бўлса, унинг вафотидан кейинги асрлар давомида катта империяга айланди. Бобосининг Сüлейман Şаҳ ёки Гüндüз Алпдан бири эканлиги ва насл-насаби Ўғузларнинг Бозок тармоғига кирувчи Кайı қабиласига бориб тақалиши тахмин қилинади[1][2][3][4]. Бувиси Ҳайме Ҳатун, дадаси Эртўғрул[4] ва онаси Ҳалиме Ҳатундир. Тарихчи Âşıкпаşазâдега кўра, Усмон Ғози бир томондан ўғузларнинг Учок тармоғига мансуб бўлган „Гöк Алп“ наслидан эканлигини даъво қилган бўлса, бошқа томондан бобосининг исми „Кая Алп ўғли Сüлейман Şаҳ“ эмаслиги, балки Сüлейман Şаҳ И эканлигини иддао қилади.

Эртугрул ўғли Усмон[1][2][3]
Бей
Ғози

Усмон Ғозининг Константин Капıдаğлı томонидан чизилган портрети
1-усмонийлар султони
Салтанат 1299-йил — 1324-йил
Давомчиси Ўрхон И
Кайı қабиласи бейи
Салтанат 1281-йил — 1299-йил
Ўтмишдоши Эртугрул
Давомчиси Усмонийлар империясига асос солди
Кўния султонлигининг Сöğüт уч бейи
Салтанат 1281-йил — 1299-йил
Ўтмишдоши Эртугрул
Давомчиси Усмонийлар империясига асос солди
Туғилиши 1254-1258-йиллар ораси
Сöğüт, Сöğüт уч бейлиги, Кўния султонлиги
Вафоти 1324-йил (66-70 ёшларда)
Бурса, Усмонли бейлиги
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи Рабиа Бала Хотун
Малхун Хотун
Фарзандлари Ўрхон И
Аловуддин Пошо,
Фатма Ҳатун,
Çобанбей
Ҳамид Бей
Пазарлı Бей
Мелик Бей
Уй Усмонлилар сулоласи
Отаси Эртугрул
Онаси Ҳалиме Султан
Дини Сунни Ислом

Бейликнинг мустақиллик эълони

Усмон Ғозининг 1579-йилда чизилган миниатюраси

Усмон 1299-йилда уч бейлик вазифасини тўхтатди ва Сöğüт ва Бурса атрофидаги ҳудудларни ўз ичига олган ҳудудларда Усмонийлар Бейлигига асос солди. Оз вақт ўтгандан сўнг, бейликнинг мустақиллигини эълон қилди. Тарихчи Ҳалил İналcıкнинг фикрига кўра, Усмонийлар Бейлиги ўз мустақиллигини 1302-йилда бўлиб ўтган Бафеус жангидан сўнгра эълон қилгандир. Мўғуллар истилосидан қочиб келган туркманларнинг бейлик ҳудудига бошпана истаб келиши ва шу ерда жойлашиши бейликнинг сиёсий ва ҳарбий қудратининг янада ошишига хизмат қилди. Усмон Бей ва бейлиги таназзулга юз тутган Византия империясидаги тартибсизликлар таъсирида қисқа вақт ичида Онадўли ва Византия империясининг катта ҳудудларининг эгасига айланди. Усмон Бей вафот этган вақтда, бейлик Эскишеҳир ва Бурса орасидаги ҳудудларга эгалик қилиб, Изник ва Бурса шаҳарларни қамал қилаётган эди[5].

Бейликнинг асос солинишига муҳим ҳисса қўшган Усмон Ғозининг яқин сафдошлари Акçа Коcа (ўнгда) ве Конур Алп (чапда)

Дастлабки йиллари

Усмон Ғози 1258-йилда Сöğüтда туғилган[6]. Ҳаётининг дастлабки йиллари ҳақида ишочли манбалар мавжуд эмас. Усмон Бейнинг насл-насаби ва қабиласи ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, уларнинг энг эскиси Усмон Бейнинг ўлимидан 100 йил ўтиб ёзилган. Бу маълумотларнинг энг қадимгилари Аҳмедîнинг Дâстâн ве Тевариҳ-и Мûлûк-и Âл-и Осман, Şüкруллаҳнинг Беҳçэту’т-Тевариҳ ва Âşıкпаşазâденинг Тевариҳ-и Âл-и Осман асарларини ўз ичига олади. Таъкидланишича, ўша даврнинг барча замонавий асарлари асосан 1422-йил ёки ундан кўп ўтмай ёзилган ва асл матни сақланиб қолинмаган, ҳозир сақланиб қолинганлари эса асл матндан нусха қилиб олинган[7]. Айрим тарихчиларнинг фикрича, Усмон Ғозининг ҳаёти ва олиб борган жанглари тарихийликдан кўра кўпроқ эртак, халқ миш-мишлари, қиссалар ва ривоятлар билан қоришиб кетган[6].

Отаси Эртўғрул Сöğüт ва Доманиç орасида яшаган ўғуз турклар таркибига кирувчи Кайı қабиласининг бейи эди. Усмон Ғози Эртўғрулнинг энг кичик ўғли бўлган. Тарихчи Ибн Камолпошшонинг Тевариҳ-и Ал-и Осман номли асарида Эртўғрул бейнинг Онадўлига кўчиб келганида икки ўғли бўлганлигини, Сöğüтда яшашни бошлаган вақтида 1258-йилда „шер шаклли ой юзли“ кичик ўғли Усмоннинг туғулганлигини билдирган[8]. Халқ миш-мишларига кўра, бувиси Ҳайме Ҳатундир[9].

Ибн Камолпошшо Усмоннинг ёшлигидан „йигитлар орасига кирганини“, „уришда, юришда, туришда ва ўтиришда ҳаммадан ўзиб кетганини“ таъкидлаб, у акалари (Гüндüз Бей ва Сару Бату Савcи) ичидаги энг кичиги бўлса ҳам, „шамшир (қилич) билан машқ қилишда ва бошқа соҳаларда ёшлигидан биринчи бўлган“лигини таъкидлайди[8]. Кўриниб турибдики, Ибн Камолпошшонинг ёзиб қолдирган маълумотлари Ўғуз достонидаги мавзуларга ўхшаш тарзда ишланган.

Усмон бей 1281-йилда 23 ёшда экан Абдулазиз Бейнинг қизи Малхун Хотун билан турмуш қурган. Бу турмуш натижасида туғилган Ўрхон И кейинчалик Усмонийлар бейлигининг тахтига чиқади.

Бейлик тахтига ўтириш учун қилган урунишлари

1281-йилда Усмоннинг отаси Эртўғрул Ғози тахминан 90 ёшларда экан вафот этди.

Кўплаб тарихчиларнинг якдил фикрига кўра, Кайı қабиласи учун бейлик лавозимига янги бейни танлаш тинч йўл билан амалга ошмаган ва Усмон Ғози бейлик лавозимини эгаллаш учун ўз яқинларига қарши тахт учун курашган. Бу кураш кимга қарши бўлганлиги ва қандай давом этганлиги мунозарали ва бу ҳақида турли тарихчилар турлича маълумот беришади.

Кўплаб тарихичилар томонидан тахмин қилинган ривоятлардан бирига кўра, Усмон Ғози амакиси Дüндар Ғози билан бейлик тахти учун можарога киришган. Дüндар бей қабиланинг етакчи инсонлари томонидан, Усмон бей эса кўпроқ ёш алплар, йигитлар томонидан қўллаб-қувватланган. Бу кураш қанча давом этгани, қандай давом этгани номаълум, аммо кураш охирида Усмон бей ғалаба қозониб, душманга қарши ҳужумларга қарши чиқди, деган баҳона билан кекса Дüндар бейни камондан ўқ отиб ўлдирган. Ушбу воқеадан сўнг Усмон бей ўғуз урф-одатларига кўра Кайı қабиласининг бошлиғи ва бейига айланди[6].

Рассом Паоло Веронесе тарафидан1560-йилларда чизилган портрет

Ҳаcı Бектаş-ı Велининг „Велâетнâме-и Ҳаcı Бектâş-ı Велî“ асарида Усмоннинг бейлик тахтига ўтириш воқеаси бошқача тарзда айтиб ўтилган[10]. Асарда келтирилишича Кайı қабиласи Султонöнü ва унинг атрофига кўчиб келиб жойлашгач, аввал амакиси, кейин эса отаси Эрдоғду (Эртўғрул Ғози), ундан кейин эса катта акаси Гüндüз Алп Кайи қабиласига бейлик қилган. Ушбу вақтларда Усмон Ғози атрофидаги қабилаларнинг жангчилари билан Византия империясига тегишли бўлган Ярҳисар, Билеcик, İнегöл ва İзник ҳудудларига босқинлар уюштира бошлаган. Бурсадаги Византия текфурлари Кўниянинг салжуқий султонига элчилар юбориб, бу босқинлардан шикоят қилганлар. Салжуқий султон Гüндüз Алпга хабар юбориб, босқинларни уюштирган кичик укаси Усмон бейни бу йўлдан қайтаришини истаган. Гüндüз Алп Усмон бейни тутиб, жангчилари билан Кўнияга жўнатган.

Салжуқийлар султони Усмонни ёқтириб қолган ва хайр-дуоларини олиши учун Сулуcакараҳöйüкда яшайдиган Ҳаcı Бектаş-ı Велининг ёнига юборган. Ҳаcı Бектаş-ı Вели Усмонни яхши кутиб олди ва худди тож кийдиргандек ўз салласини Усмонга кийдирган. Усмон Кўнияга қайтаётганда Ҳаcı Бектаş султонга уни мақтаган мактубини бериб юборган. Султон мактубни ўқиб чиқиб, „Бунга улуғ бир унвон берамиз“, дегани айтиб ўтилган.

Оиласи

Усмон Ғозининг Бурсадаги мақбараси
Турмуш ўртоғлари
  1. Мâлҳун Ҳâтун (? — 1326) — Эскиşэҳир бейи Öмер Абдüлазиз Бейнинг қизи Ўрхон Ғозининг онаси.[11][12]
  2. Рабиа Бала Хотун (1257/58 — 1324) — ислам олими Şэйҳ Эдебалининг қизи.
Ўғил фарзандлари
  1. Ўрхон И[13] (1281 — 1362)
  2. Çобанбей[13] (1283 — 1337)
  3. Пазарлı Бей (1285 — 1311)
  4. Аловуддин Пошо[13] (? — 1333)
  5. Ҳамид Бей[13] (1288 — 1329)
  6. Мелик Бей[13] (1290 — 1366)
Қиз фарзандлари
  1. Фатма Ҳатун[13] (1284 — 1347)
Ака-укалари
  1. Гüндüз Бей (1245? — 1299)
  2. Сару Бату Савcı Бей (? — 1287)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. Аҳмед, Акгüндüз; Саид, Öзтüрк. Оттоман Ҳисторй - Мисперcептионс анд Трутҳс (инглизча). ИУР Пресс, 2011 — 35-бет. ИСБН 978-90-90-26108-9. Қаралди: 2019-йил 28-декабр. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Йıлмаз, Ҳакан „Осман Гâзî’нин Кайıп İкинcи Сиккеси ве Османлı Курулуş Тартışмаларıна Эткиси“, . Âб-ı Ҳайâт’ı Арамак: Гöнüл Текин’э Армаğан (туркча). Едитепе Яйıневи, 2018 — 763-788-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Ҳакан, Йıлмаз. „Осман Гâзî'нин 700/1300-1301'де Ениşэҳир'де Бастıрдığı Üçüнcü Сиккеси“. Ваканüвис - Улусларарасı Тариҳ Араşтıрмаларı Дергиси. 81–120-бет. 2020-йил 1-мартда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2020-йил 14-июл. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам); Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд: |çалışма= (ёрдам); Ункноwн параметер |деатҳурл= игноред (ёрдам); Ункноwн параметер |ҳисторй= игноред (ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |аccесс-дате= ва |арчиведате= (ёрдам)
  4. ↑ 4,0 4,1 Баşар, Фаҳамеддин. ЭРТУĞРУЛ ГАЗİ. ТДВ İслâм Ансиклопедиси — 314-315-бет. Қаралди: 2020-йил 3-август (2019-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган). 
  5. ↑ İналcıк, Ҳалил; сф. 479
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Сакаоğлу, Неcдет „Осман И“, (1999) Яşамларı ве Япıтларıйла Османлıлар Ансиклопедиси, C.2 с.392-395 İстанбул:Япı Креди Кüлтüр Санат Яйıнcıлıк, ИСБН 975-08-0073-7.
  7. ↑ Элизабетҳ А. Зачариадоу (ҳаз.): Османлı Бейлиğи (1300-1389). İстанбул: Тариҳ Вакфı Юрт Яйıнларı, 1997.
  8. ↑ 8,0 8,1 İбн-и Кемал (Кемалпаşазаде) (ҳаз. Şэрафеттин Туран) (1992) Тевариҳ-и Ал-и Осман И, ИИ ве ВИИ Дефтерлер, Анкара :Тüрк Тариҳ Куруму
  9. ↑ Онун ҳаккıнда ҳиçбир белгесел бир билги булунмамакла берабер Доманиç ҳалкıнıн Çарşамба кöйüнде булунан бир эски тüрбейи бу киşие аит бир зияретгаҳ оларак кабул эттиклери билинмектейди. ИИ. Абдüлҳамид бу эски тüрбе ерине ени бир тüрбе яптıрмıșтıр.
  10. ↑ Фирдевси-и Руми/Узун Фирдевс, Вилаетнаме-и Ҳазрет-и Ҳüнкар Ҳаcı Бектаş-ı Вели, язма эсер. Кайнак: Сакаоğлу, Неcдет (1999), Бу Мüлкüн Султанларı, İстанбул: Оğлак Яйıнларı ИСБН 975-329-299-6 с. 26, 517
  11. ↑ İбн-и Кемâл (КемâлПаşазаде Аҳмед Şэмсüддîн), „Тевâрîҳ-и Âл-и 'Осмâн“, И. Дефтер, Миллет Ктп. Али Эмîрî, Тариҳ („Кемалпаşазаде Тариҳи“ şэклинде де анıлıр)) (сон).
  12. ↑ Âşıк Паşа заде (с. 6 уc 3>5) Неşри (с, 82, 83) Малҳон Ҳатун диёрлар. Оруç бей тариҳинде (с. 9, 12) Кâбиа Ҳатун денилиёр. Рüстем Паşа тариҳинде бу исим Бâлâ Ҳатун дîе геçиёр. 
  13. ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 13,4 13,5 Андоза:Wеб кайнаğı