Усмон Юсупович Юсупов (1-март 1900, Фарғона туманидаги Каптархона қишлоғи – 7-май 1966, Янгийўл Тошкент) – давлат ва сиёсат арбоби. Меҳнат фаолиятини 1916-йил Қовунчи (ҳозирги Янгийўл шаҳри)даги пахта тозалаш заводида ишчиликдан бошлаган. Тошкент бинокорлар уюшмаси раиси, касаба уюшмалари Тошкент округи кенгаши раиси (1926—1928). Ўзбекистон Компартияси МК котиби (1928—1931), ВССПС Ўрта Осиё бюроси раиси (1931—1934). Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат саноати халқ комиссари (1936—1937), Ўзбекистон Компартияси МК 1-котиби (1937—1950). СССР Пахтачилик министри (1950—1953), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси (1953—1954), Мирзачўлдаги „4-Боёвут“ ва „2-Боёвут“ сзлари? ва Янгийўл туманидаги „Халқобод“ аграрсаноат бирлашмаси директори (1955—1966).

Усмон Юсупович Юсупов
 Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси Бош Котиби
Мансаб даври
1937-йил 27-сентабр – 1950-йил апрелгача
Ўтмишдоши Акмал Икромов
Вориси Амин Ниёзов
 Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раиси
 
Мансаб даври
1953-йил 7-апрел – 1954-йил 18-декабргача
Ўтмишдоши Нуриддин Муҳиддинов
Вориси Нуриддин Муҳиддинов
 СССР Пахтачилик Вазири
Мансаб даври
1950-йил 5-апрел – 1953-йил 15-мартгача
Ўтмишдоши лавозим жорий этилган
Вориси лавозим тугатилган
 Ўзбекистон ССР Олий Совети Раиси
 
Мансаб даври
1938-йил 17-июл – 1938-йил 21-июлгача
Ўтмишдоши лавозим жорий этилган
Вориси Йўлдош Охунбобоев (ЎзССР Олий Совети Президиуми Раиси сифатида)
 Ўзбекистон КП(б) МҚ Тошкент вилояти бўйича Ташкилий Бюросининг Бош Котиби
Мансаб даври
1938-йил январ – 1938-йил июнгача
Ўтмишдоши лавозим жорий этилган
Вориси лавозим тугатилган; унинг ўзи, Ўзбекистон КП(б) Тошкент обкоми (вилоят қўмитаси) Бош Котиби сифатида
 Ўзбекистон КП(б) Тошкент обкоми Бош Котиби
Мансаб даври
1938-йил июн – 1939-йилгача
Ўтмишдоши лавозим жорий этилган; унинг ўзи, Ўзбекистон КП(б) МҚ Тошкент вилояти бўйича Ташкилий Бюросининг Бош Котиби сифатида
Вориси ?
 Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат саноати Халқ комиссари
Мансаб даври
1936-йил декабр – 1937-йил сентабргача
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1901-йил 18-феврал (1-март)
Кафтархона қишлоғи, Марғилон уезди, Фарғона вилояти, Россия империяси
Вафоти 1966-йил 7-май (65 ёш)
Янгийўл, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Миллати ўзбек
Сиёсий партияси ВКП(б) (1926-йилдан)
Мукофотлари
Lenin Ordeni Lenin Ordeni Lenin Ordeni Lenin Ordeni
Lenin Ordeni Lenin Ordeni I darajali Vatan Urushi Ordeni Mehnat Qizil Bayrogʻi Ordeni
"Hurmat belgisi" Ordeni

Усмон Юсупов республикага раҳбар бўлган йилларда Ўзбекистонда халқ ҳашари йўли билан йирик сув иншоотлари (Катта Фарғона канали, Каттақўрғон сув омбори ва бошқалар) қурилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакат ғарбидан кўчириб келтирилган корхоналарни ишга тушириш, янгиларини қуриш, фронтни озиқ-овқат, кийим-кечак билан мунтазам таъминлаш, ўзбекистонликларни фашизмга қарши курашга сафарбар қилиш, уруш туфайли уйжой ва бошпанасиз қолган аҳоли ҳамда етим қолган болаларга меҳрибонлик ва инсонпарварлик қилишда Усмон Юсупов бош-қош бўлган. У ўз сиёсий фаолияти даврида имконият доирасида Ўзбекистон халқи манфаатларини ҳимоя қилишга интилган бўлишига қарамай оммавий қатағон сиёсатида (1937——1939) Марказ фармойишларини бажаришга мажбур бўлган. Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилган. Катта Фарғона канали, Фарғона туманидаги қишлоқ, республикадаги бир неча мактаб, кўча, ширкат хўжалигига Усмон Юсупов номи берилган. Янгийўл шаҳрида уй музейи бор, ҳайкали мавжуд[1][2].

Усмон Юсупов

Манбалар

  1. ↑ Избранниэ труди, т. 1—3, Т., 1982—84. Ад.\ Ресков Б., Седов Г., Усман Юсупов, Т., 1977
  2. ↑ Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб (Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.

Ҳаволалар