Vali Muhammadxon
Валимуҳаммад ибн Жонибек султон (ХВИ аср, Бухоро хонлиги – 1611-йил 27-август, Бухоро хонлиги) – Бухоро хонлиги ҳукмдори ва Аштархонийлар сулоласининг вакили (1605–1611). Давлат арбоби ва саркарда. Ўзбек ҳукмдори Абдуллахон ИИ нинг жияни. 1601-йилда Самарқанд яқинидаги Суёҳжирд[1] ва 1601–1605-йилларда Балх[2] ноиби.
| Вали Муҳаммадхон | |
|---|---|
Вали Муҳаммадхон ибн Жони Муҳаммад | |
|
Вали Муҳаммадхон портрети | |
|
Мансаб даври 1605-йил – 1611-йил | |
| Ўтмишдоши | Боқи Муҳаммадхон |
| Вориси | Имомқулихон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
ХВИ аср Бухоро хонлиги |
| Вафоти |
2-декабр 1611-йил Самарқанд |
| Ўлим сабаби | Қатл этилган |
| Фуқаролиги | Бухоро хонлиги |
| Турмуш ўртоғи | Ойхоним |
| Болалари |
Рустам султон Муҳаммад Раҳим султон |
| Ота-онаси | |
Вали Муҳаммадхон Балх ноиби бўлган даврда кўплаб бунёдкорлик ишларини амалга оширган. Жумладан, Хожа Уккашоҳ мақбараси, Шайх Хожа Порсо мақбараси ва Хожа Ҳайрон қадамжоси учун вақф ерларини ажратиб, Хожа Ҳайрон қадамжосига борадиган йўлда Хиёбон номли кўча ва чорбоғлар қурдирган[3]. Вали Муҳаммадхон Сафавийлар давлати ҳукмдори Аббос И билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйган[4].
Вали Муҳаммадхон 1608-йилда Тошкентни Бухоро хонлиги ҳудудига қўшиб олиши ва у ерда ҳукмронлигини мустаҳкамлаш мақсадида солиқ тизимини тартибга солиши ҳукмронлик даврида эришган муваффақиятларидан бири саналади[5].
Мирзо Салимбек ўз асарида Вали Муҳаммадхонни „май ва аёлларга ҳирс қўйган“ деб таърифлаган[6]. Тарихчи Акбар Замонов фикрича, Вали Муҳаммадхоннинг хотиржамлиги, шикор ва базмларга кўп вақт сарфлаши хонлик ҳокимияти заифлашувига олиб келган[7].
Келиб чиқиши

Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган аштархонийлар вакили Вали Муҳаммаднинг туғилган санаси олимлар томонидан аниқланмаган. Отаси Жони Муҳаммад, онаси шайбоний Абдуллахон ИИ нинг синглиси Зуҳрабегим. Вали Муҳаммаднинг Дин Муҳаммад, Боқи Муҳаммад исмли акалари ва Алим Муҳаммад исмли укаси бўлган[8]. Тарихий манбаларда Вали Муҳаммадхоннинг шажараси қуйидаги тарзда келтирилади: Вали Муҳаммадхон – Жони Султон – Ёрмуҳаммад – Манғишлоқ Чавақ Султон – Муҳаммадхон – Темур Султон – Қутлуғхон – Абай – Ўз Темур – Тўқай Темур – Жўжихон – Чингизхон. Аштархонийларнинг келиб чиқиши Чингизийлардан Жўжихоннинг ўн учинчи ўғли Тўқай Темурга бориб тақалади[9].
Тахтга келишигача бўлган давр
Вали Муҳаммад ҳақида манбаларда кам маълумотлар сақланиб қолган. Вали Муҳаммад акаси Дин Муҳаммадга Нишопурни идора қилишда ёрдамлашган. 1598-йилда Абдулмўминхон ўлдирилгандан кейин кучайган сиёсий курашларда акаси Дин Муҳаммад Марв вилоятини бошқаришни Вали Муҳаммадга топширган аммо Марвга сафавийлар қўшини ҳужум қилгач, Вали Муҳаммад Мовароуннаҳрга чекинишга мажбур бўлган[10]. Акбар Замонов тадқиқотларига кўра, Вали Муҳаммад Балхга, отаси олдига борган. 1599-йилда акаси Боқи Муҳаммад билан қозоқларга қарши курашиб, уларни мамлакат ҳудудидан қувиб чиқарган[1]. Боқи Муҳаммадхон 1601-йилда Вали Муҳаммадхонни Самарқанд яқинидаги Суёҳжирдга ноиб қилиб тайинлаган[1]. Кейинчалик Вали Муҳаммад Балх вилоятини акасининг валиаҳди сифатида бошқарган. 1605-йили Боқи Муҳаммадхон вафот этгач, Вали Муҳаммад Бухоро хонлиги ҳукмдори этиб кўтарилган[1].
Бухоро хонлиги ҳукмдори

Вали Муҳаммадхон ҳукмронлиги йилларининг бошланиши жанг-у жадалларда кечиб, у 1605-йилда Термиз яқинида марҳум акаси Боқи Муҳаммадхоннинг икки ўғлига қарши муваффақиятли жанглар олиб борган[11]. Унинг ҳукмронлигини тан олмаган жиянлари Имомқули ва Надр Муҳаммад билан келишувга эришиб, Имомқулини Самарқандга, Надр Муҳаммадни Шаҳрисабзга[12] ноиб этиб тайинлаган. 1606-йилда эса уларнинг иккаласини ҳам Балхга юборган[13]. Вали Муҳаммадхон ҳукмронлиги йилларида унинг зодагонлар билан муносабатлари ёмонлашган. Амалдорлар ўзларича сиёсат юритиб, жиноятчилар учун шариатдан ташқари турли хил жазолар қўллашган. Вали Муҳаммадхон шу вазиятда Боқи Муҳаммадхон даврида вазирлик қилган Дўстум Арғун, Шоҳ Кичик ва Ҳожи Найманларни қатл эттирган[14].

Аста-секин мамлакатда Имомқулининг нуфузи ошиб борган. Вали Муҳаммадхон жияни Имомқулига қарши фитна уюштира бошлайди. Бу фитнага Дўстимбий арғун оталиқ ва қатағон қабиласининг бошлиқлари бошчилик қилган. Аммо Имомқули бундан хабар топиб, ишончсиз амирларга қарши чоралар кўрган. Айнан шу ҳодисалардан сўнг, Вали Муҳаммадхон ва жияни Имомқули ўртасида муносабатлар ёмонлашган[15]. Бу даврда қозоқ хонлари ҳам Бухоро хонлигига ҳудудига бостириб кирган ва Вали Муҳаммад уларга қарши курашлар олиб боради[16].

1607-йилда Эрон билан сулҳ тузган. Шартномага кўра Хуросон Сафавийлар ҳудудига айланган[17]. Вали Муҳаммадхон 1608-йилда Тошкентни хонлик ҳудудга қўшиб олди. У Тошкентни қўлдан бой бермаслик мақсадида уламоларни ўз томонига оғдириб, совға-саломлар берган. Аммо Тошкент гоҳ Бухоро хонлиги томонидан гоҳ қозоқлар томонидан эгаллаб олинган. Вали Муҳаммадхон Тошкент масаласи тўлиқ ҳал бўлмагач, беклар билан яхши муносабатлар ўрнатишга интилди. Вали Муҳаммадхон хонликнинг муҳим шаҳарларига бир қанча бекларни ноиб қилиб тайинлади[18]. 1608-йилда Имомқули Бахлни тарк этиб, Бухорога йўл олган. Бухородаги амирлар Имомқулини қўллаб қувватлайди. Вали Муҳаммадхонга фитна уюштирилиб, у шикорга кетган пайтда Имомқулихон тахтга кўтарилган[14]. Вали Муҳаммадхон чорасиз қолгач, 1608-йилда 2 та ўғли билан Эронга Аббос И ҳузурига паноҳ истаб боради[19]. Аббос И уни кутиб олиш учун, Исфаҳондан Давлатободгача 3 соатлик йўлга меҳмонни катта эҳтиром билан кутиб олган ва икки ҳукмдор йўлида 20 минг аскар сафда турган[20]. Муҳаммад Юсуф Мунший ўзининг „Тарихи Муқимхоний“ асарида 1611-йил Вали Муҳаммадхон Эрондан 80 минг қўшин билан Мовароуннаҳрга юриш қилган деб кўрсатган[21]. 1611-йил августда бўлиб ўтган жангда Вали Муҳаммадхонни Имомқули енгади ва у асирга олиниб, қатл этилади[22].
Бунёдкорлик соҳасидаги сиёсати

Вали Муҳаммадхон Балхда ноиб бўлган даврда бунёдкорлик ишларини олиб борган. Кўплаб мақбара ва обидалар учун вақф мулкларини ажратган. Хожа Уккашоҳ мақбараси, Шайх Хожа Порсо мақбараси ва Хожа Ҳайрон қадамжоси учун вақф ерларини ажратган. Хожа Ҳайрон қадамжосига борадиган йўлда Хиёбон номли кўча ва чорбоғлар қурдирган[3]. Акбар Замонов ўзининг „Бухоро хонлигининг Аштархоний ҳукмдорлари“ номли монографиясида Вали Муҳаммадхонни Хожа Ҳайрон мақбарасининг бош устаси ва меъмори сифатида тилга олган[3]. Вали Муҳаммадхон даврида Бухорода Калобод мадрасасининг қурилиши якунланган[23].
Оиласи
Вали Муҳаммаднинг хотини[24] ёки канизаги бўлган[25] Ойхоним қозоқ султони Эшим султоннинг қизи бўлган[24]. Имомқулихон Бухоро хонлиги тахтини эгаллаганидан сўнг, Ойхонимни хотинига айлантирган ва бунинг учун махсус фатво чиқарган[25]. Вали Муҳаммадхоннинг Рустам султон ва Муҳаммад Раҳим султон номли иккита ўгли бўлган[11]. Шоҳ Аббос И уларга Оба ва Шоҳ Фулан вилоятларини бошқариш учун инъом қилган[26].
Вафоти
Вали Муҳаммадхон Имомқулихон билан бўлиб ўтган жангда енгилиб асирга олинган ва Имомқулихон фармонига кўра 1611-йил 27-августда қатл этилган[27].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Замонов 2021, с. 33.
- ↑ Ражабов 2016, с. 260.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Замонов 2021, с. 37.
- ↑ Cангирова 2018, с. 35.
- ↑ Мурад Öзкан 2021, с. 52.
- ↑ Мирзо Салимбек 2003, с. 276.
- ↑ Замонов 2021, с. 38.
- ↑ Cангирова 2018, с. 34.
- ↑ Замонов 2021, с. 25.
- ↑ Замонов 2021, с. 32.
- ↑ 11,0 11,1 Замонов 2021, с. 34.
- ↑ Замонов 2021, с. 35.
- ↑ Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған 2009, с. 186-187.
- ↑ 14,0 14,1 Замонов 2021, с. 36.
- ↑ Алексеев 2006, с. 113.
- ↑ Алексеев 2006, с. 114.
- ↑ Эшов Баҳодир 2019, с. 60.
- ↑ Мурад Öзкан 2021, с. 52-53.
- ↑ Арминий Вамбери 2019, с. 114.
- ↑ Арминий Вамбери 2019, с. 116.
- ↑ Мухаммад Юсуф Мунши 1956, с. 80.
- ↑ Муҳаммад Толиб 2016, с. 209.
- ↑ Чехович 1987, с. 123—365.
- ↑ 24,0 24,1 Cангирова 2017, с. 89.
- ↑ 25,0 25,1 Алексеев 2006, с. 117.
- ↑ Муҳаммед Юсуф Мüнşî 2022, с. 53.
- ↑ Ражабов 2016, с. 261.
Адабиётлар
Китоблар
- Муҳаммед Юсуф Мüнşî. Тезкире-и мукîм ҳâнî. Şибанîлер ве Астраҳанлилар дöнеминде Мавераüннеҳир'ин кüлтüрел ве топлумсал тариҳинин сейри. Фарсçа аслıндан çэвиренлер: Аҳмет Öзтурҳан ве Аҳмет Коркмаз. İстамбул: Репар дижитал матбаасı, 2022 — 149-бет. ИСБН 978-625-7459-49-5.
- Мурад Öзкан. Буҳара Ҳанлığı (1500—1920). İстамбул: Репар дижитал матбаасı, 2021 — 128-бет. ИСБН 978-605-4944-78-1.
- Замонов А, Субҳонов Ф. Бухоро хонлигининг аштархоний ҳукмдорлари. Тошкент: Баёз, 2021 — 136-бет.
- Алексеев А. К. Политическая история Тукай-Тимуридов: По материалам персидского исторического сочинения Бахр ал-асрор, Санкт-Петербург, 2006 — 229-бет.
- Арминий Вамбери. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. (таржимон Сирожиддин Аҳмад). Ташкент: Инфо Cапитал Гроуп, 2019 — 254-бет.
- Ахмедов Б. А. История Балха (ХВИ-первая половина ХВИИИ в). Тошкент: Фан, 1982 — 295-бет.
- Ахмедов Б. А. Историко-географическая литература Средней Азии. ХВИ-ХВИИИ вв. (Письменные памятники). Тошкент: Фан, 1985 — 264-бет.
- Мирзо Салимбек. Кашкўли Салимий Таворихи муттақадимин ва муттаахирин. (Форс-тожик тилидан ўзбекчага доцент Нарзулло Йўлдошев ўгирган), Бухоро, 2003 — 342-бет.
- Мухаммад Юсуф Мунши. Муким-ханская история / Перевод с таджикского, предисловие, примечания и указатели А.А.Семенова. Ташкент: Фан, 1956 — 303-бет.
- Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод (мамлакатларнинг эгалланиши). Форс тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи И.Бекжонов ва Д.Сангирова. Тошкент: Янги аср авлоди, 2009 — 429-бет. ИСБН 978-9943-08-496-4.
- Муҳаммад Толиб. Матлаб ут-толибин. Форс тилидан таржима, сўзбоши ва изоҳлар муаллифлари: Ғ. Каримий, Э.Миркомилов. Тошкент: “Мовароуннаҳр”, 2016 — 384-бет. ИСБН 978-9943-12-379-3.
- Эшов Баҳодир. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. Ташкент: Янги аср авлоди, 2019 — 404-бет.
- Ражабов Қ, Иноятов С.. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0.
Мақолалар
- Cангирова Д. Аштархоний ҳонимларнинг давлат бошқарувидаги ўрни // Шарқшунослик журнали. — 2017.
- Cангирова Д. Бир сулола шажараси ҳақида // Шарқ маш’али. Тошкент давлат Шарқшунослк институти илмий-услубий, ма’рифий журнали. — 2018.
- Чехович О. Д. Тяжба о вакфе медресе Арслан-хана // Письменные памятники востока. (Историко-филологические исследования. Ежегодник 1978—1979). — Москва: Наука, 1987.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
