Valiahd
Валиаҳд (арабча — тожу-тахт меросхўри, ворис) — подшоҳ ёки хоннинг тириклик чоғида ўз хоҳиши ёхуд касаллиги туфайли ўз ўрнига тайин қилган шахс. В. унинг ўғли ёки бошқа бир киши ҳам бўлиши мумкин. Валиаҳд подшоҳ ёки хоннинг кароридан кейин махсус давлат кенгашида (унда саййидлар, нуфузлиамир ва мансабдорлар, подшоҳ ёки хоннинг балоғатга етган яқин қариндошлари қатнашган) тасдиқланган. Чингизхон ва Амир Темур замонида Валиаҳдтайинлашда уларнинг ёшига эмас, балки давлатни бошқара олиш қобилиятига эътибор берилган. Масалан, Амир Темур ҳам ўғиллари Мироншоҳ ва Шоҳрухни эмас, балки набираси Муҳаммад Султонни, у вафот этгач, Мирзо Жаҳонгирнинг ўғли Пирмуҳаммадни Валиаҳд қилиб тайинлаган эди. Шайбонийлар ва аштархонийлар замонида (ХВИ-ХВИИ-асрлар) хон хонадонига мансуб ёши улуғ кишиларгина В.ликка тайинланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |