ВАЛИН, аминоизовалериан кислота — ҳаёт учун зарур, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталардан бири. Мол. м. 117,16; рангсиз кристалл. Барча оқсиллартаркибида кенг тарқалган; оқсил молекуласидаги аминокислоталарнинг тахминан 3—10% ини ташкил қилади. абромизовалериан кислотага аммиак таъсир эттириб олиш мумкин. Инсон ва ҳайвонлар озиқ-овқати таркибига кирувчи зарур компонент. Одамга бир суткада 400–800 мг В. керак.[1]

Валин — оқсил молекуласи таркибида бўладиган аминокислота.

Таркиби

Маҳсулот оқсил валин фойиз
Ҳом сигир гўшти 21,26 г 1055 мг 5,0 %
товуқ гўшти 23,09 г 1145 мг 5,0 %
Ласоснинг ҳом гўшти 20,42 г 1107 мг 5,4 %
Товуқ тухуми 12,58 г 0 859 мг 6,8 %
Сигир сути, 3,7 % ёғ 0 3,28 г 0 220 мг 6,7 %
Юнон ёнғоғи 15,23 г 0 753 мг 4,9 %
Буғдой уни 13,70 г 0 618 мг 4,5 %
Маккажўҳори уни 0 6,93 г 0 351 мг 5,1 %
Гуруч, тозаланмаган 0 7,94 г 0 466 мг 5,9 %
Қуруқ нўҳат 24,55 г 1159 мг 4,7 %

Манбалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил