Van Chuanfu
Ван Чуанфу (хитойча: 王传福) – хитойлик кимёгар, миллиардер тадбиркор, БЙД компанияси асосчиси, раиси ва бош директори.
| Ван Чуанфу | |
|---|---|
| хитойча: 王传福 | |
|
2023-йилда | |
| Таваллуди |
1966-йил 8-апрел |
| Таълими |
Марказий-жанубий саноат университети Пекин рангли металлар умумий тадқиқот институти |
| Касби | кимёгар, тадбиркор |
Биография
Ван Анхой провинсиясининг Увей округида камбағал фермерлар оиласида туғилган. Ўрта мактабда ўқиб юрганида, ота-онаси вафот этгани учун унинг тарбияси билан акаси ва опаси шуғулланган[1].
Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, у ўша пайтдаги Марказий-жанубий саноат университетида (ҳозирги Марказий-жанубий университет) металлургия физик кимёси бўйича таҳсил олди ва 1987-йилда у ерни тамомлади. 1990-йилда Пекин рангли металлар умумий тадқиқот институтида магистр даражасини олди[2].
Фаолияти
У бир неча йил ҳукумат томонидан ҳомийлик қилинган тадқиқотчи сифатида ишлади, лекин 1995-йилда хусусий секторга кириб, Шенжендан ташқарида ўзининг БЙД компаниясига асос солди[3]. 2009-йил бошида унинг бойлиги 3,4 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиб, Ҳурун Репортнинг 2014-йилги Глобал бойлар рўйхатида 408-ўринни эгаллаган эди[4]. 2009-йил охирида унинг бойлиги 5,1 миллиард долларга ўсди ва Ҳурун Репортда Хитойнинг энг бой одами деб топилди. Бу, асосан, 2008-йилда Беркшире Ҳатҳаwайнинг 225 миллион янги аксияларини сотиб олганидан кейин унинг компанияси қийматининг беш баравар ошиши билан боғлиқ эди[5].
2021-йил ноябр ойида Форбес Ваннинг бойлиги 23,5 миллиард долларга ошгани ва уни Хитойнинг 14-энг бой одамига айлантиргани ҳақида хабар берди, бу БЙД аксиялари нархининг ўтган йилга нисбатан икки баравар ошиши билан боғлиқ[6].
Сиёсат
Ван Хитой Коммунистик партиясининг аъзоси ва Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишида делегат сифатида қатнашади[7][8][9].
Шахсий ҳаёти
Ван оилали ва Шенженда яшайди[10].
Манбалар
- ↑ Гунтҳер, Марc. „Wаррен Буффетт такес чарге“. Фортуне Афтер (2009-йил 13-апрел). 2009-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-январ.
- ↑ „Тҳе Старс оф Асиа: Wанг Чуанфу“. БусинессWеэк (2003-йил 9-июн). 2024-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-апрел.
- ↑ „Wанг Чуанфу: Буилдинг элеcтриc дреамс ин Чина“. CНН (2009-йил 29-сентябр). 2009-йил 28-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Wанг Чуанфу“. Ҳурун. 2017-йил 14-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „БЙД'с Wанг Чуанфу Топс Чина Рич Лист Афтер Буффетт Баcкинг“. Блоомберг (2009-йил 29-сентябр).
- ↑ Фланнерй. „Стоcк, Салес Сурге Лифц Wеалтҳ Оф Чина ЭВ Макер БЙД'с CЕО“ (эн). Форбес. 2021-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Ҳе. „А УС травел бан wоулд бар Чина'с топ биллионаире энтрепренеурс фром Америcа“ (эн). CНН (2020-йил 17-июл). 2021-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Хиа, Жун; Яо, Фиона Кун; Йин, Хиаоли; Wанг, Хинран; Лин, Зҳоую (2023-12-27) "Ҳоw До Политиcал анд Нонполитиcал Тиэс Аффеcт Cорпорате Регулаторй Партиcипатион? А Регулаторй Cаптуре Перспеcтиве" (эн) Бусинесс & Соcиэтй дои:10.1177/00076503231219687 ИССН 0007-6503.
- ↑ Брендан, Сcотт. „Тҳе Помп анд Политиcс оф Чина'с Аннуал Cонгресс“ (эн). Блоомберг Неwс (2017-йил 7-март). 2020-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Форбес профиле: Wанг Чуанфу“. Форбес. 2022-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган.