Vashington (shahar)
- Бу мақола Вашингтон шаҳри ҳақида. „Вашингтон“ сўзининг бошқа маънолари учун қаранг: Вашингтон (маънолари)
АҚШ пойтахти Вашингтон (Колумбия округи, ДC).
Вашингтон | |
|---|---|
|
Тепа чап: Жоржтаун Университетининг Ҳеалй Ҳалл иморати; тепа ўнг: АҚШ Капитолийи; марказ: Вашингтон монументи; паст чап: Фредерик Дугласс миллий тарихий жойи; паст ўнг: Гражданлари урушида қатнашган афроамерикаликлар хотирасига ўрнатилган ҳайкал | |
| Мамлакат | АҚШ |
| Ҳукумат | |
| • мер | Винсент К. Грей |
Вашингтон шаҳри — Америка Қўшма Штатларининг пойтахти, илк президент шарафига шундай номланган. Шаҳар майдони 177 кв. км. Аҳолиси 601 мингдан зиёд (2010). Вашингтон агломерациясида (атрофидаги яқин шаҳарларда) 5,4 миллион киши истиқомат қилади[1]. Колумбия округида, Потомак дарёси бўйида жойлашган. Шаҳарни Потомак дарёси Виржиния ва Мериленд штатларидан ажратиб туради. Вашингтон штатидан ажратиш учун одатда шаҳар Вашингтон, Колумбия округи (инглизча Wашингтон, Д. C., Wашингтон, Дистриcт оф Cолумбиа ёки шунчаки Д. C.) деб юритилади. АҚШ федерал давлатининг уччала палатаси ҳам: Конгресс, президент ва Олий Суд, Вашингтонда жойлашган.
Тарихи
1790-йил 16-июлда АҚШ конституциясига мувофиқ равишда АҚШ Конгресси пойтахт округи яратиш ҳақида қарор қабул қилган. Шу сабаб Колумбия округи ҳеч қайси штатга кирмайди. 1800-йилда ҳукумат муассасалари Филаделфиядан Вашингтонга кўчирилган.
Округни тузиш учун Мериленд ва Виржиния штатлари Потомак дарёси бўйлаб ўз ерларидан жой беришган. Лекин 1846-йил Конгрес Виржинияга ўз улушини қайтариб берган. Вашингтон шаҳрига 1791-йил аввалдан мажвуд бўлган Жоржтаун портининг шарқ томонида мамлакатнинг пойтахти қилиб асос солинган. Вашингтон шаҳрига ҳам, штатига ҳам АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтоннинг (1732—1799) номи берилган.
1812—1814-йиллардаги Англия-Америка урушида Вашингтон шаҳри катта зарар кўрди. Урушдан кейин қайта тикланди.
Вашингтонда бир қанча муҳим халқаро конференсиялар бўлиб ўтган ва халқаро битимлар тузилган. 1942-йил январда Вашингтонда 26 давлат декларацияси имзоланди. Бу декларацияни имзолаган ва уни қувватлаган давлатлар „Бирлашган Миллатлар“ номини олди. 1949-йил апрелда Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) ҳам шу ерда имзоланган.
Аҳолиси
Вашингтон шаҳрининг аҳолиси 2011-йил 617 996 киши бўлган. 2010-йилги маълумотга кўра, шаҳар Американинг 24-энг кўп аҳоли яшайдиган шаҳридир. Мериленд ва Виржиния штатларидан ишга келиб-кетадиганларни ҳисоблаганда шаҳарнинг аҳолиси 1 миллиондан ошади. Вашингтон шаҳри ва унинг атрофидаги майдоннинг аҳолиси 5,6 миллион кишидир.
Иқтисоди
Вашингтон саноати мамлакат миқёсида аҳамиятга эга эмас. Саноат маҳсулотлари асосан маҳаллий эҳтиёжлар учун ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат, тикувчилик, полиграфия, ҳарбий саноат корхоналари бор. Аҳолининг кўп қисми давлат хизматида, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва молия ишларида банд.
Маданияти
Вашингтон мамлакатнинг йирик илмий ва маданий марказидир[2]. Шаҳарда кўплаб олий ўқув юртлари, жумладан 5 университетлар, АҚШ Миллий Фанлар Академияси, Ҳарбий академия, илмий жамиятлар, музейлар бор. Шаҳарда яна Конгресс кутубхонаси ва бошқа кутубхоналар, Миллий санъат галереяси жойлашган. Вашингтон ташқи қиёфаси биланн АҚШнинг бошқа йирик шаҳарларидан фарқ қилади. Унда кўп қаватли баланд бинолар, йирик корхоналар йўқ. Боғ ва хиёбонлар, ҳайкаллар, ёдгорлик учун қурилган бинолар кўп. Вашингтонга ҳар йили миллионлаган туристлар келиб кетади.
Ҳукумати
Вашингтонда президент қароргоҳи (Оқ уй, 1792—1818-йилларда қурилган), Конгресс биноси (Капитолий, 1793—1863), Давлат департаменти, Ҳарбий штаб (Пентагон), министрликлар ва бошқа олий давлат муассасалари жойлашган. Америка давлатлари ташкилотларининг раҳбарлик органлари ҳам Вашингтонда. Шаҳарда 176 мамлакатнинг элчихонаси ва кўплаган халқаро ташкилотлар, савдо бирлашмалар, нодавлат ташкилотлар ва касаба уюшмаларининг асосий бинолари жойлашган.
Шаҳарни 1973-йилдан бери маҳаллий сайланган мер ва 13-аъзоли шаҳар кенгаши бошқариб келади. Шундай бўлса ҳам, Конгресс шаҳарни бошқариб туради ва шаҳар қонунларини бекор қилиши мумкин. Шу сабаб Вашингтон шаҳри яшовчиларининг ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқи бошқа ердаги АҚШ фуқаролариникидан оз. Шаҳарнинг конгресда сайлов ҳуқуқига эга бўлмаган вакили бор, аммо сенаторлари йўқ. 1961-йил ратификация қилинган ўзгаришга биноан президентлик сайловларида шаҳар уч сайлов овози беради.
Транспорти
Вашингтон йирик транспорт йўллари тугуни. Шаҳарнинг жануби-ғарбида дарё порти мавжуд. Шаҳар жойлашган ҳуддудда уч аэропорт бор. Роналд Реаган Wашингтон Натионал Аирпорт Потомак дарёсининг нарги бетида, Арлингтон, Виржинияда жойлашган. Wашингтон Дуллес Интернатионал Аирпорт бўлса шаҳардан 42.3 километр масофада Виржиниянинг Фаирфах ва Лоудоун cоунтйларида жойлашган. Балтиморе-Wашингтон Интернатионал Тҳургоод Маршалл Аирпорт бўлса 51 км масофода Мериленднинг Анне Арундел cоунтйларида жойлашган.
Манбалар
- ↑ Wелcоме то Америcа: Вашингтон кундаликлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „Вашингтон (шаҳар)“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |