Виктор Михайлович Никулин (1904-йил, Пржевалский уезди, Семиреченск вилояти, Россия империяси — 1961-йил, Москва, Россия СФСР, СССР) — совет партия ва давлат арбоби, Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилояти қўмитаси биринчи котиби (1938−1939)[1].

Виктор Михайлович Никулин
 Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилояти қўмитаси биринчи котиби
Мансаб даври
1938 – 1939
Ҳукумат бошлиғи Вячеслав Молотов
Етакчи Иосиф Сталин
Ўтмишдоши Мамажон Абдукаримов
Вориси Абдулла Шомуродов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1904-йил
Покровка қишлоғи, Пржевалский уезди, Семиреченск вилояти, Россия империяси
Вафоти 1961-йил
Москва, Россия СФСР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Миллати рус
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Виктор Никулин 1904-йилда Семиреченск вилояти, Пржевалский уезди, Покровка қишлоғида туғилган[1]. Миллати рус. Отаси халқ ўқитувчиси бўлган. 1913-йилда Тошкентда черков қошидаги бошланғич мактабнинг 2-синфини, 1917-йилда Скобелев шаҳридаги бошланғич мактабни, 1922-йилда Тошкентдаги 8 ойлик кечки умумий таълим курсларини, 1923-йилда Тошкент механика техникумининг биринчи курсини тугатган. 1946–1948-йилларда Бутуниттифоқ коммунистик (болшевиклар) партияси Марказий Комитети қошидаги Олий партия мактабида ўқиган. 1924-йилда Россия коммунистик ёшлар иттифоқи, 1926-йилдан КПСС аъзоси. 1919−1921-йилларда Скобелев шаҳрида Туркистон 4-ўқчи полки мусиқачиси, Россиядаги фуқаролар уруши қатнашчиси, 1922-йилда совун ишлаб чиқарувчи ҳунармандчилик заводи ишчиси[1], 1923−1926-йилларда Тошкент трамвайи заводида электромонтёр, 1926-йилда Тошкент трамвайи заводи комсомол қўмитаси котиби, 1926−1927-йилларда Тошкент шаҳар комсомол марказий туман қўмитаси ташкилий назорат бўлими мудири, 1927−1928-йилларда Тошкент вилояти касаба уюшмаси қўмитасида комсомол округ қўмитаси инструктор-вакили, 1928-йилда Тошкент вилоят қишлоқ ва ўрмон хўжалиги бирлашмаси раиси ўринбосари, 1928−1929-йилларда Тошкент вилояти транспорт ходимлари касаба уюшмаси раиси ўринбосари, 1929−1930-йилларда Тошкент трамвайи заводи завод қўмитаси раиси, электромонтёр, 1930-йилда Тошкент вилояти коммунал ишчилар уюшмаси раиси, кейинчалик Тошкент вилояти касаба уюшмаси ташкилий назорат бўлими мудири, 1930−1931-йилларда"Главхлопок" бош бошқармаси механик устахонаси партия қўмитаси котиби, 1931-йилда Ўзбекистон Компартияси Тошкент шаҳридаги Пролетар тумани қўмитаси ташкилий назорат бўлими мудири, 1931−1934-йилларда Ўзбекистон Компартияси Мирзачўл тумани қўмитаси 1-котиби, 1934-йилда Ўзбекистон Компартияси Тошкент шаҳридаги Пролетар тумани қўмитаси 1-котиби, кейинчалик Марксизм-Ленинизм институти талабаси[1], 1934−1935-йилларда Ўзбекистон Компартияси Ленин тумани қўмитаси 1-котиби, 1935−1936-йилларда „Правда Востока“ газетаси партия бўлими мудири, 1936-йилда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети Маданият ва пропаганда бўлими мудири ўринбосари, 1936−1938-йилларда Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси[2], 1938−1939-йилларда Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилояти қўмитаси биринчи котиби, 1939−1941-йилларда Москвадаги Молотов номидаги Бутуниттифоқ планлаштириш академияси талабаси, 1941−1943-йилларда Қирғизистон Компартияси Жалолобод вилояти қўмитаси қишлоқ хўжалиги бўлими мудири, 1943-йилда Қирғизистон ССР Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарлиги сиёсий бўлими бошлиғи[1], 1943−1944-йилларда Иссиқкўл вилояти партия қўмитаси 1-котиби, 1944−1945-йилларда Жалолобод вилояти партия қўмитаси 1-котиби, 1945−1947-йилларда Литва Коммунистик партияси Клайпеда шаҳар қўмитасининг 1-котиби[3], 1948-1949-йилларда СССР Вазирлар совети ҳузуридаги Колхоз ишлари бўйича Кенгашнинг Доғистон автоном совет социалистик республикаси бўйича вакили, 1949−1950-йилларда КПССнинг Уляновск вилояти қўмитасининг маъмурий органлар бўлими мудири ўринбосари, 1950−1951-йилларда СССР Пахтачилик вазирлигининг ташкилий колхоз бошқармаси бошлиғи, 1951−1953-йилларда „Совецкое хлопководство“ газетаси таҳририяти иқтисодиёт бўлими мудири, 1953−1954-йилларда „Селское хозяйство“ газетасида бўлим муҳаррири бўлиб ишлаган[1]. 1961-йилда Москвада вафот этган.

Мукофотлари

1939-йил 21-январда Меҳнат Қизил Байроқ ордени[1][2], 1947-йил апрелда Қизил Юлдуз ордени билан мукофотланган[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 „Никулин Виктор Михайлович“ (рус тилида). cентрасиа.орг. 2024-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Никулин Виктор Михайлович“ (рус тилида). 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Указ Президиума Верховного Совета СССР“. газета Правда, №88 (12.04.1947). 2020-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.