Волластонит [инглиз кимёгари У. Х. Волластон (1766—1828) номидан] — юқори температурада ҳосил бўладиган метаморфик минерал. Кимёвий формуласи Cа3(Си3О9). Триклин сингонияли. Кўпинча елпиғич ёки узунчоқ ва тола ҳолидаги кристаллар. Ранги оқ, кулранг ёки қизғиш тусли. Садафсимон ялтироқ. Қаттиқлиги 4,5—5; с. оф. 2,8—2,9. В. Марказий Осиёдаги гранит интрузияларининг оҳактошлар билан туташган жойида ҳосил бўлган. Табиатда пироксен, гранат, амфибол, калсит ва кварс билан бирга учрайди. В. юқори кучланишларга бардош бера оладиган электр иссиқлик изоляторлари, кошинлар, ғишт, минерал пахта, махсус филтрлар и.ч.да қўлланади. Ғарбий Ўзбекистоннинг ЗирабулоқЗиёвуддин, Нурота, Қоратепа ҳамда Чатқол, Ҳисор ва Қурама тоғларида кўп учрайди. Ўзбекистонда В.нинг 40 дан ортиқ йирик конлари топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил