Web of Science

Wеб оф Сcиэнcе (WоС; олдинги номи „Wеб оф Кноwледге“) — пуллик кириш асосида фаолият юритувчи платформа. У асосан интернет орқали турли академик журналлар, конференсия материаллари ҳамда бошқа ҳужжатларнинг иқтибослари ва ҳаволалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган кўплаб маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
1997-йилгача платформа дастлаб Илмий ахборот институти томонидан ишлаб чиқилган ва юритилган[1]. Ҳозирги кунда эса у „Cларивате“ компаниясига тегишли[2].
Ҳозирги вақтда „Wеб оф Сcиэнcе“ платформасининг асосий тўпламида 79 миллионта, умумий платформанинг ўзида эса 171 миллионта қайд мавжуд[3].
Тарихи
Иқтибослар индекси илм-фандаги иқтибосларнинг ўхшаш тадқиқот ишлари ўртасида ўзаро боғловчи занжир бўлиб хизмат қилиши ҳамда мос келадиган ёки турдош илмий адабиётларга (масалан, журналлардаги мақолалар, конференсия материаллари, тезислар ва ҳоказоларга) олиб бориш фактига асосланади. Бундан ташқари, муайян бир соҳада ёки бир нечта фанда энг катта салмоқ кўрсатган адабиётларни айнан иқтибослар индекси орқали аниқлаш мумкин. Масалан, битта илмий мақоланинг таъсир доирасини унга иқтибос келтирган барча кейинги илмий ишларни ўзаро боғлаш орқали аниқлаш имконияти мавжуд. Шу тариқа, тадқиқотларнинг замонавий тенденсиялари, қонуниятлари ҳамда янги шаклланаётган соҳалари баҳоланади. „Сcиэнcе Cитатион Индех“ тизимини (кейинчалик „Wеб оф Сcиэнcе“ платформасининг яратилишига замин бўлган) йўлга қўйган ҳамда „академик адабиётларни иқтибослар бўйича индекслашнинг отаси“ ҳисобланган Эугене Гарфиэлд шундай ёзган эди[4][5]:
„Иқтибослар — бу муайян умумийликларга эга бўлган илмий мақолалар ўртасидаги расмий ва яққол кўриниб турган боғлиқликлардир. Иқтибослар индекси айнан ана шу боғловчи занжирлар асосида қурилади. У иқтибос келтирилган нашрларни рўйхатга олади ва ушбу иқтибосларнинг манбаларини аниқлайди. Илмий адабиётлар қидирувини олиб бораётган ҳар қандай киши бирон бир мавзу бўйича атиги битта иқтибос келтирилган мақолани билиш орқали шу соҳага оид яна бир нечта ёки ўнлаб қўшимча ишларни топиши мумкин. Топилган ҳар бир янги мақола эса қидирувни давом эттириш учун янги иқтибослар рўйхатини тақдим этади. Иқтибосларни индекслаш тизимининг соддалиги унинг энг асосий устунликларидан биридир“[6].
Иқтибослар маълумотлар базалари
Wеб оф Сcиэнcе Cоре Cоллеcтион олтита онлайн индекслаш маълумотлар базасидан иборат[7][8].
- Сcиэнcе Cитатион Индех Эхпандед (СCИЭ; олдинги номи — „Сcиэнcе Cитатион Индех“) — 178 та илм-фан соҳаси бўйича 9 200 дан ортиқ журнални қамраб олади. Манбалар қамрови 1900-йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ташкил этади ва 53 миллиондан ортиқ қайдга эга[9].
- Соcиал Сcиэнcес Cитатион Индех (ССCИ) — ижтимоий фанлар бўйича 3 400 дан ортиқ журнални қамраб олади. Манбалар қамрови 1900-йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ташкил этади ва 9,3 миллиондан ортиқ қайдга эга[10].
- Арц & Ҳуманитиэс Cитатион Индех (АҲCИ) — санъат ва гуманитар фанлар соҳасидаги 1 800 дан ортиқ журнални қамраб олади. Манбалар қамрови 1975-йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ташкил этади ва 4,9 миллиондан ортиқ қайдга эга[11].
- Эмергинг Соурcес Cитатион Индех (ЭСCИ) — барча фан соҳалари бўйича 7 800 дан ортиқ журнални қамраб олади. Манбалар қамрови 2005-йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ташкил этади ва 3 миллиондан ортиқ қайдга эга[12].
- Боок Cитатион Индех (БCИ) — таҳририят томонидан саралаб олинган 116 000 дан ортиқ китобни қамраб олади. Манбалар қамрови 2005-йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ташкил этади ва 53,2 миллиондан ортиқ қайдга эга[13].
- Cонференcе Проcеэдингс Cитатион Индех (CПCИ) — 205 000 дан ортиқ илмий конференсия материалларини қамраб олади. Манбалар қамрови 1990-йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ташкил этади ва 70,1 миллиондан ортиқ қайдга эга[14].
Манбалар
- ↑ „Тҳе Ҳисторй оф ИСИ анд тҳе wорк оф Эугене Гарфиэлд“. Cларивате. Қаралди: 2023-йил 13-август.
- ↑ „Аcқуиситион оф тҳе Тҳомсон Реутерс Интеллеcтуал Пропертй анд Сcиэнcе Бусинесс бй Онех анд Баринг Асиа Cомплетед“. Пресс-релиз.
- ↑ Маттҳеwс, Траcй „Wеб оф Сcиэнcе платформ: Wеб оф Сcиэнcе: Суммарй оф Cовераге“. ЛибГуидес (2016-йил 11-ноябр). 2021-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-апрел.
- ↑ Жаcсо, Петер (Септембер 2010). "Тҳе импаcт оф Эугене Гарфиэлд тҳроугҳ тҳе присм оф Wеб оф Сcиэнcе". Анналс оф Либрарй анд Информатион Студиэс 57: 222. ҳттп://нопр.нисcаир.рес.ин/бицтреам/123456789/10235/4/АЛИС%2057%283%29%20222-247.пдф.
- ↑ Гарфиэлд, Эугене; Cронин, Блаисе; Аткинс, Ҳелен Барскй. Тҳе Wеб оф Кноwледге: А Фесцчрифт ин Ҳонор оф Эугене Гарфиэлд. Медфорд, НЖ: Информатион Тодай, 2000.
- ↑ Гарфиэлд, Эугене. Cитатион индехинг: Иц тҳеорй анд апплиcатион ин сcиэнcе, течнологй, анд ҳуманитиэс. Неw Ёрк: Wилей, 1979 — 1-бет.
- ↑ „Wеб оф Сcиэнcе Датабасес“. Cларивате. Қаралди: 2018-йил 24-август.
- ↑ „Wеб оф Сcиэнcе фаcт боок“. Cларивате. 2018-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-август.
- ↑ „Сcиэнcе Cитатион Индех Эхпандед“. Wеб оф Сcиэнcе Гроуп. Қаралди: 2022-йил 26-январ.
- ↑ „Соcиал Сcиэнcес Cитатион Индех“. Wеб оф Сcиэнcе Гроуп. Қаралди: 2022-йил 26-январ.
- ↑ „Арц & Ҳуманитиэс Cитатион Индех“. Wеб оф Сcиэнcе Гроуп. Қаралди: 2022-йил 26-январ.
- ↑ „Эмергинг Соурcес Cитатион Индех“. Wеб оф Сcиэнcе Гроуп. Қаралди: 2022-йил 26-январ.
- ↑ „Боок Cитатион Индех“. Wеб оф Сcиэнcе Гроуп. Қаралди: 2022-йил 26-январ.
- ↑ „Cонференcе Проcеэдингс Cитатион Индех“. Wеб оф Сcиэнcе Гроуп. Қаралди: 2022-йил 26-январ.
Адабиётлар
- „2. Wеб оф Сcиэнcе: Тҳе Фирст Cитатион Индех фор Дата Аналйтиcс анд Сcиэнтометриcс“, Ресеарч Аналйтиcс: Боостинг Университй Продуcтивитй анд Cомпетитивенесс тҳроугҳ Сcиэнтометриcс, 1ст (эн), Неw Ёрк Cитй: CРC Пресс, 25 Оcтобер 2017 — 15–30-бет. ДОИ:10.1201/9781315155890. ИСБН 978-1-315-15589-0.
Ҳаволалар
- УРЛ топилмади.