Хафабанд (форс. — хафа ва банд — тўсиш), гулбанд — заргарлик буюми; аёлларнинг бўйин тақинчоғи. Бўйинни ўраб турадиган тасма ҳамда маржон ва турли шаклдаги нозиклардан териб яратиладиган тўрсимон шокилали тузилишга эга турлари бор. Кўкраккача тушиб турадиган шокилалар трапеция ва бошқа шаклларда бўлиб, гуллари рамзий маънодаги шох, учбурчак, ромб ва бошқа ҳандасий нақшлардан иборат. „Гулбанд“ атамаси асли „гулбанд“ (ёвуз руҳ ва банд) бўлиб, ёмонлик, ёвузликдан сақловчи тумор вазифасини бажарган, вақт ўтиши билан атама ўзгариб кетган. Хафабанднинг бошқа шакллари — (масалан, Тошкент, Самарқанд ва бошқаларда) кумуш гардишга ўрнатилган ҳақиқлар қатори ёки ўзаро ҳаракатланувчи илмоқ ёки ҳалқачалар билан бирлаштириладиган мурабба, тўртбурчак ёки овал япроқчалардан тузиладиган шокилали ва шокиласиз турлари кенг тарқалган.




Манбалар