Xalifa
Халифа (арабчада „ўринбосар“, „ноиб“) – мусулмон жамоаси ва мусулмон давлатининг диний ҳамда дунёвий бошлиғи ҳисобланади. Халифа Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўринбосари, умавийлар давридан бошлаб эса Аллоҳнинг ердаги ноиби ҳисобланган. Муҳаммад алайҳиссаломдан кейинги тўрт Халифа (Абу Бакр Сиддиқ, Умар, Усмон, Алини розияллоҳу анҳулар хулафои рошидин, яъни тўғри йўлдан борувчи Халифалар деб аташган. Аббосийлар, фотимийлар сулоласидан бўлган ҳукмдорлар Халифа номи билан аталган. ХИИИ асрдан кейин айрим мусулмон мамлакатларининг ҳукмдорлари ўзини диний бошлиқ деб ҳам даъво қилиб, Халифа номига эга бўлишган. ХВИ асрда турк султонлари ўзларини Халифа деб атай бошлаганлар, бу ҳолат 1924-йилгача, яъни усмонлилар давлати тугагунча давом этган[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |