Нака-кудаги Шуккеиэн япон бог'и.

Хиросима — Япониядаги шаҳар, Хонсю ороли жануби-ғарбида жойлашган. Хиросима префектураси маʻмурий маркази.

Хиросима — Япониядаги шаҳар. Хонсю оролининг жануби-ғарбида. Хиросима префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,12 млн. киши (2000). Мамлакатнинг муҳим транспорт, саноат, молия ва маданият маркази. Ота дарёси делтасидаги порт. Кемасозлик ва станоксозлик, автомобилсозлик, ҳарбий, резинатехника, ёғочсозлик, қоғоз, тўқимачилик, озиқ-овқат ва полиграфия саноати корхоналари мавжуд. университет бор. Шаҳар заминдорлар қасри атрофида ХВИ асрда бунёд этилган. 1945-йил 6 августда АҚСҲ авиацияси томонидан ташланган атом бомбасидан қаттиқ зарар кўрган. Бомбардимон натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик музейи барпо этилган. Тинчлик мемориал маркази Хиросимадаги энг муҳим замонавий меъморий бино ҳисобланади.


Аҳолиси - 1,15 млн. кишидан кўпроқ, майдони - 905 кв. км.

Шаҳар тарихи ХВИ асрда маҳаллий ер эгаси шу ерда оппоқ Зоғора балиқ қасри (Ридзё)ни қурдиргани бошланади.

Машинасозлик, текстил, химия, ҳарбий ва бошқа саноат тармоқлари ривожланган. Университет бор.

1945 йил 6 август куни Б-29 Энола Гай америка бомбардимончи самолёти Хиросимага биринчи атом бомбасини ташлади. Хиросиманинг катта қисми вайронага айланди, биринчи яримйилликнинг ўзида 140 минг киши вафот этди.

1951-52 йилларда Тинчлик Ҳиёбони архитектуравий-дам олиш рамзий бўғи қурилган.

Бомбардимон қилишдан маʻно бўлганми?

Ҳалигича Хиросиманинг ҳарбий бомбардимон қилинишидан маʻно борми деган саволга якуний жавоб берилмаган. СССР ва унинг маслакдошлари, 1945-йил 6 августдаги Хиросимага атом бомбасини ташланиши ҳеч қанақасига уруш якунланишини тезлаштирмаган, бу шунчаки жаҳонни янги қурол билан қўрқитиш мақсадида қилинган, деб ишонтиришга ҳаракат қиладилар. Уларнинг фикрича, тасдиқланганидек, Узоқ Шарқдаги урушга Совет Иттифоқи ҳам қўшилгач, расмий Токио барибир капитуляция эʻлон қиларди.