Xokkey
Хоккей (инглизча: ҳоcкей) — спорт ўйини. Дарвозалар ўрнатилган махсус майдонча (саҳн)да клюшка ва тўп (шайба) билан жамоа бўлиб ўйналади. Ўйинчилар томонидан рақиб дарвозасига кўпроқ тўп (шайба) киритиш мақсад қилиб қўйилади. Хоккейнинг 3 та асосий тури бор: чим устида Хоккей, муз устида ўйналадиган тўпли Хоккей, шайбали Хоккей
Чим устида хоккей майдонининг ўлчами 91,4х55 м, клюшкасининг огирлиги 652—794 г, тўпининг оғирлиги 156—163 г, ўйин вақти 90 мин. (45 мин.дан 2 бўлим). Мусобақалашаётган 2 жамоада 11 тадан ўйинчи қатнашади. Чим устида хоккейга ўхшаш ўйинлар мил.дан 2 минг йил аввал ҳам Миср, Юнонистон, Ўрта Осиё ва бошқа жойларда мавжуд бўлган. Ўрта Осиёда чорвадорлар ўртасида аввал тош билан ўйналадиган подачи, кейинроқ от миниб ўйналадиган чавгон оммалашган. Чавгон Бобурийлар салтанати даврида Ҳиндистонда кенг тарқалган. ХИХ асрнинг 2-ярмида Буюк Британияда чим устида хоккей клублари тузилди. 1875 йилда Лондон хоккей уюшмаси томонидан чим устида хоккейнинг замонавий ўйин қоидалари ишлаб чиқилди. Бу қоида 1907-йилда тасдиқланди. Чим устида хоккейнинг эркаклар мусобақаси 1908-йилдан, аёллар мусобақаси 1920-йилдан олимпиада дастурига киритилган. 1924-йилда Халқаро Хоккей федерацияси (ФИҲ) ташкил этилган, унга 120 давлат аъзо (2003). Бу федерация 1970-йилдан эркаклар ўртасида, 1973-йилдан аёллар ўртасида жаҳон чемпионатлари ўтказади. Чим устида хоккей Ҳиндистон, Покистон, Буюк Британия, Германия, Голландияда ривожланган.
Ўзбекистонда чим устида Хоккей ХХ асрнинг 70-йилларидан оммалаша бошлади. 1972-йилда Андижонда дастлабки чим устида хоккей жамоаси тузилди. 1973-йилдан эркаклар, 1975-йилдан аёллар ўртасида чим устида хоккей мусобақалари ўтказила бошланди. Республикада чим устида хоккейга ихтисослашган 10 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бор, уларда 45 нафар мураббий қўл остида 1200 нафардан зиёд ўқувчи шуғулланади (2004). Мириман Ким, Ойбек Патиддинов, Ринат Маматказин, Лилия Муталапова каби маҳоратли мураббийлар етакчи хоккейчиларни тарбиялади. Айниқса, аёл хоккейчилар юқори натижаларга эришди. Валентина Заздравних, Неллико Горбаткова, Лайло Ахмерова ва Алина Хам олимпиада ўйинлари бронза медали совриндорларидир (1980, Москва). Ўзбекистон чим устида Хоккей аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ва жаҳон кубоги финалида қатнашган.
Тўпли Хоккей майдонининг ўлчами 90—100 х 50–65 м, клюшкасининг уз. 120 см, қайрилган қисми 6,5 см, оғирлиги 450 г, тўпининг диаметри 6 см, оғирлиги 58—62 г, ўйин вақти 70 мин. (35 мин.дан 2 бўлим). Мусобақалашаётган 2 жамоада 11 тадан ўйинчи қатнашади. Тўпли хоккейга ўхшаш ўйинлар Европанинг шим. мамлакатларида ўрта асрларда пайдо бўлди. 1891-йилда Буюк Британияда миллий ассоциация тузилган ва тўпли хоккейнинг ўйин қоидалари ишлаб чиқилган. 1955-йилда Халқаро тўпли Хоккей федерацияси (ИБФ) ташкил этилиб, тўпли хоккейнинг ўйин қоидалари тасдиқланган. Федерация 1957-йилдан жаҳон чемпионатлари (1961-йилдан 2 йилда 1 марта) ўтказиб келади. Россия, Швеция, Финландия ва бошқа давлатларда тўпли Хоккей ривожланган.
Шайбали хоккей майдонининг ўлчами 51—61 х 24–30 м, клюшкасининг уз. 140 см, қайрилган қисми 37,5 см, оғирлиги 500 г, резинадан тайёрланган шайбанинг диаметри 7,62 см, қалинлиги 2,54 см, оғирлиги 150—170 г, ўйин вақти 60 мин. (20 мин.дан 3 бўлим). Мусобақалашаётган 2 жамоада 6 тадан ўйинчи қатнашади. Шайбали хоккей ХИХ асрнинг 60-йилларида Канадада пайдо бўлган ва Европанинг шим. давлатларида ҳам кенг тарқалган. 1870-йилда Торонтода шайбали Хоккей ассоциацияси тузилди. 1886-йилда шайбали Хоккейнинг ўйин қоидалари эълон қилинган. 1892-йилдан Канадада шайбали Хоккей бўйича Стенли кубоги мусобақалари ўтказиб келинади. 1899-йилда Монреалда шайбали хоккейга мослашган дастлабки ёпиқ спорт саройи қурилди. 1908-йилда Халқаро муз устида Хоккей лигаси (ЛИҲГ) ташкил этилди. Унга 40 га яқин давлат аъзо (2004). 1924-йилдан шайбали хоккей қишки олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. 1973-йилда Жаҳон Хоккей ассоциацияси (WҲА)ра асос солинди ва Стенли кубоги мусобақаларида канадаликлар билан бирга АҚСҲ профессионал клублари қатнаша бошлади. Шайбали хоккей Канада, Россия, Швеция, АҚСҲ, Чехия, Финландия, Словакия давлатларида ривожланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |