Хоразмий тили – Амударё соҳиллари, Марказий Осиёдаги қадимий Хоразм давлати аҳолиси – хоразмийларнинг тили. Ҳинд-Европа тиллари оиласининг эрон гуруҳига мансуб[1].

Хоразмий тили
Миллий номи хваразмий
Мамлакатлар Хоразм
Минтақалар Ўрта Осиё
Туркумланиши
Туркум Евроосиё тиллари
Тил оиласи

Ҳинд-европа оиласи

Ҳинд-эрон тармоғи
Эрон гуруҳи
Шимоли-шарқий остгуруҳи
Алифбоси оромий ёзуви, араб ёзуви
Тил кодлари

Тарихи

Хоразмий тили эроний тилларнинг шарқий гуруҳига мансуб ўлик тил[2]. Амударё этакларида, тарихан Хоразм деб номланган ҳудудда тарқалган. Милоддан аввал 2— И асрлардан милодий ВИИИ аср ўрталаригача қадимий Хоразм давлатининг расмий тили бўлган. Милоддан аввал ИИИ—ИИ асрларга оид ёдгорликлардан маълум; асосий манбалари (арабча қўлёзмалардаги хоразмийча сўз ва иборалар) 12— ХИВ асрларга мансуб.

Хоразмий тилининг унлилар тизимида а, и, у, е, э товушларининг чўзиқ, қисқа ва бурунлашган турлари фарқланади. Ундошлар тизимида 27 та фонема бўлган. Ўзига хос морфологиксинтактик хусусиятларга эга. Мас, от туркумига 3 келишик, 2 жинс ва 2 сон шакли, аникдик артикли хос бўлган. Ушбу ва бошқа ҳолатлар Хоразмий тилида қад. эрон тилига хос хусусиятлар сақланганлигидан дарак беради. Ҳозирги Хоразм шеваларини ўрганган олимлар Хоразмий тилига оид баъзи сўзлар ана шу шевалар лексикасида, топонимикасида мавжудлигини қайд этадилар. Мас, „патик“ – шип, „кунда“ – омоч, „ёп“ – ариқ каби сузларни, Йндавак, Пишканак, Арвак топонимларини Хоразмий тили га оид деб тахмин қиладилар.

Хоразмий тили ИХ асргача оромий алифбоси асосидаги ёзувдан фойдаланган. Х асрдан эса 5 та ҳарф билан тўлдирилган араб алифбоси қўлланган. Замахшарийнинг „Муқаддимат ул-адаб“ асари қўлёзмасининг Хоразмийча варианти (1200) оромий ёзувида битилган. Хоразмий тили ХИИИ—ХИВ асрларда Хоразмнинг туркийлашиши натижасида батамом ўлик тилга айланган ва ўрнини ўзбек тилининг Хоразм шеваси эгаллаган.

Хоразмий тилида қадимий ёзувлар (кулолчилик буюмларидаги) милоддан аввал В—ИИИ асрлардаги оромий ёзувида бўлган. Араб истилоси натижасида милодий ВИИИ асрларидан бошлаб араб алифбоси қўлланила бошланган. Хоразмдаги энг қадимий ёзув В—ИИИ асрларга оид Болшая Аибугир- қалъа (Шимолий Туркманистон[3]) манзилгоҳида сопол буюмларда топилган оромий ёзувида ёзилган ёзув ҳисобланади[4][5].

Хоразм тилида сўзлашувчиларнинг туркийлашуви эрамиздан аввалги 175-йилларда бошланган. Айрим тадқиқотчилар кангюйни туркий тилли жамоалар билан боғлайдилар[6]. Милоддан аввалги И асрнинг охирги учдан бирида Хоразм Кангуйнинг бир қисми сифатида Ғарбий Ҳунларнинг кучли иттифоқчиси сифатида ҳаракат қилади. Милодий ИИИ асрдан бошлаб Хоразмда ҳунлар халқи вакиллари қайд этилган[7]. Айрим тадқиқотчилар хун тилини туркий тиллар қаторига киритадилар[8][9].

Тарихчиларга кўра Х—ХИИИ асрлардаги араб графикасининг қўшимча белгилари билан ёзилган араб тилидаги адабиётларда учрайдиган сўз ва иборалардан, кулолчилик буюмларидаги (милоддан аввал В-ИИИ аср), тангалардаги алоҳида ёзувлардан, оромий ёзуви асосидаги дарахт ва теридаги (ИИИ-ИВ асрлардан бошлаб) ҳужжатлардан маълум.

Милодий биринчи асрларидан бошлаб Хоразмга туркийзабон халқлар кириб кела бошлайди, Турк хоқонлиги даврида эса ВИ аср ўрталарида маҳаллий аҳолида турклашиш жараёни кучайди ва ХИ асрда салжуқийлар даврида турклашиш энг юксак поғонага эришди.

Хоразмнинг асосий туркийзабон этник гуруҳи ВИ асрдан бошлаб турклар эди, чунки Хоразм Турк хоқонлигига қарам эди. ВИИ асрдан бошлаб Хоразм туркий давлат – Хазор хоқонлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, аҳолининг кўчиши жараёнлари содир бўлган[10].

1220-йилда, Мўғуллар истилоси натижасида Хоразмшоҳлар давлати парчаланди, маҳаллий хоразмий ва туркий халқ қатлиом қилинди. Хоразм шимоли Жучи улусига, кейин эса Олтин Ўрда таркибига жануби Чиғатой улуси таркибига кирди. Мўғуллар истилоси сабаб ХИВ аср биринчи ярмида Хоразм таназзулга юз тутди, бу вақтга келиб хоразмий тилининг турклашиш жараёни якунига етди ва хоразмий тили ўлик тилга айланди.

1221-йилда Чингизхон қўшинларининг босқинлари натижасида Хоразмшоҳлар давлати парчаланиб, Хоразм Жўчи улуси, сўнгра Олтин Ўрда таркибига киради. Бу вақтга келиб хоразмликларнинг лингвистик туркийлашув жараёни ниҳоясига етгандек бўлди.

Хоразмдаги туркий топонимия ИХ асрдан бошлаб қайд этилган[11], бу эса ўтроқ туркий аҳоли эканлигини кўрсатади. Х асрга келиб Хоразм ва хоразмликлар аҳолисининг бир қисми туркийзабон эди. Атоқли олим ва этнограф Беруний (973—1048) ўз асарларида Хоразмнинг туркий аҳолиси ишлатган туркий ойлар ва туркий доривор ўтларнинг номларини келтиради[12]. Беруний тахминан 1000-йилларда Хоразмда ёзган „Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар“ асарида ҳайвонлар даврига кўра йилларнинг туркий номларини келтирган бўлиб, улар Хоразмнинг туркий аҳолиси томонидан қўлланган.

Хоразм тили ҳинд-эвропа тиллари оиласининг эрон гуруҳининг шимоли-шарқий кичик гуруҳига киради[13][14][15][16][17][18].

Хоразм тилининг Ўрта Осиё халқлари тилларига таъсири

Ўзбек тили туркий тилларнинг хоразмийлар, сўғдийлар, бақтрияликлар, саклар тиллари билан ўзаро муносабати натижасидир[19].

Туркманлар ва қорақалпоқларнинг тиллари туркий асосдан ташқари қисман хоразм тилига ҳам тегишли. Туркман тили ўғуз тилидан ташқари шаклланиш жараёнида қипчоқ тиллари ва қадимги хоразм тилининг элементларини ҳам ўзига сингдирган[20].

Фонетика

Хоразмий тилида фонетика учун иккита қоришиқ товуш č ва с, сирғалувчи Ж, д мавжудлиги хосдир.

Морфологияда отлар парадигмасида 3 та, баъзи тизимларда 4 та келишик, иккита род ва сон, артикллар кузатилади. Феълда эса – ўтган замоннинг архаик флектив шаклланиши ва перфект, плюс ва имперфект, келаси замон ва бир қатор модал шаклларнинг инновацион таҳлилий тузилиши кузатилади. Гап тузилиши жиҳатидан аниқловчини олдинда жойлаштириш, феълни гапнинг охирига ўтказиш хос.

Бир қатор тарихий-фонетик ва тарихий-морфологик белгиларига кўра сўғд тилига яқин.

Топонимлар

Қадимий хоразмий тили асосида яратилган айрим топонимлар бизгача етиб келган: Урганч, Хазорасп, Хива, Гурлан, Питнак, Кат ва ҳоказо.

Ҳаволалар

Адабиётлар

  • Фрейман А. А., Хорезмийский язик, [ч.] 1, М. – Л., 1951;
  • Боголюбов М. Н., Местоимения в хорезмийском язике, „Краткиэ сообщэния института народов Азии“, 1963, в. 67;
  • Ҳеннинг W. В., Тҳе струcтуре оф тҳе Кҳwарезмиан верб, „Асиа Мажор“, неw сериэс, 1955, в. 5, п. 1;
  • Ҳумбач Н., Неуэ чwаресмологисче Арбеитен, „Зеицчрифт дер Деуцчен Моргенландисчен Геселлсчафт“, 1973, Бд 123, Ҳ. 1.

Манбалар

  1. ↑ Андреw Далбй, Диcтионарй оф Лангуагес: тҳе дефинитиве референcе то море тҳан 400 лангуагес, Cолумбиа Университй Пресс, 2004, пг 278.
  2. ↑ МаcКензиэ, Д. Н. "Кҳwаразмиан Лангуаге анд Литературе, " ин Э. Яршатер эд. Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Вол. ИИИ, Парт 2, Cамбридге 1983, пп. 1244–1249.
  3. ↑ Х.Юсупов. Путеводител по археолого-архитектурним памятникам Ташаузской области. Ашхабад, изд. Туркменистан, 1989 г. (с. 16).
  4. ↑ Древнейшиэ государства Кавказа и Средней Азии (под общэй ред. академика Б. А. Рибакова) – Москва, изд. Наука, 1985 г. (с. 336)
  5. ↑ Г. Х. Киясова, А. Нурмухаммедов, А. Язбердиэв. Туркменский язик и писменниэ системи на земле Туркменистана // Туркмени. – / отв. ред. Н. А. Дубова ; Ин-т этнологии и антропологии им. Н. Н. Миклухо-Маклая РАН ; Ин-т истории АН Туркменистана. – М. : Наука, 2016. – 635 с. – (Народи и култури). – ИСБН 978-5-02-039192-5
  6. ↑ Малявкин А. Г., Танскиэ хроники о государствах Централной Азии.- Новосибирск, 1989, с.201
  7. ↑ Труди Хорезмской археолого-этнографической экспедиции, т. ХИВ. М., „Наука“, 1984
  8. ↑ Тенишев Э. Р. Гуннов язик // Язики мира: Тюркскиэ язики. – М., 1997. – С. 52-53.
  9. ↑ „Сюнну-Гунни. Кто же они? Стенограмма лексии, прочитанной Анной Владимировной Дибо“. 2014-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  10. ↑ КУЛТУРА И ИСКУССТВО ДРЕВНЕГО ХОРЕЗМА. М., 1981,с.50.
  11. ↑ Ономастика Востока. М., 1980, с.137
  12. ↑ Абу Рейхан Беруни, Избранниэ произведения. т. 4. Перевод с арабского У. Каримова. Т., 1973, с. 312
  13. ↑ Д. Н. МаcКензиэ. „CҲОРАСМИА иии. Тҳе Чорасмиан Лангуаге“ (эн). Энcйcлопæдиа Ираниcа (1991). Қаралди: 2020-йил 6-август.
  14. ↑ Роналд Эриc Эммериcк. „Ираниан лангуагес“ (эн). ҳттпс://www.британниcа.cом Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2020-йил 6-август.
  15. ↑ Хоразмий тили ин тҳе Греат Совиэт Энcйcлопедиа, 1969–1978 (Руссиан)
  16. ↑ Андреw Далбй[эн], Диcтионарй оф Лангуагес: тҳе дефинитиве референcе то море тҳан 400 лангуагес, Cолумбиа Университй Пресс, 2004, пг 278.
  17. ↑ Ҳ. Ҳумбач, "Чоресмиан, " ин Р. Счмитт, эд., Cомпендиум Лингуарум Ираниcарум, Wиэсбаден, 1989, пп
  18. ↑ Фрейман А. А., Хорезмийский язик, [ч.] 1, М. – Л., 1951
  19. ↑ НАРОДИ СРЕДНЕЙ АЗИИ И КАЗАХСТАНА. Т.1. Под редаксиэй С. П. Толстова, Т. А. Жданко, С. М. Абрамзона, Н. А. Кислякова. М., 1962. с.116
  20. ↑ НАРОДИ СРЕДНЕЙ АЗИИ И КАЗАХСТАНА. Т.1. Под редаксиэй С. П. Толстова, Т. А. Жданко, С. М. Абрамзона, Н. А. Кислякова. М., 1962. с.116-118