Xorvatiya
Хорватия (хорватча: Ҳрвацка), Хорватия Республикаси (хорватча: Република Ҳрвацка) — Болқон ярим оролининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майдони - 56,6 минг км². Аҳолиси - 4,267 млн. киши (2012). Пойтахти — Загреб шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 20 жупаний (округ)га бўлинади.
Хорватия Республикаси Република Ҳрвацка
| |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
|
Мадҳия: Лижепа наšа домовино (Бизнинг гўзал Ватан) | |
|
| |
| Пойтахт | Загреб |
| Расмий тил(лар) | Хорват |
| Ҳукумат | Парламентлик Республика |
| Зоран Милановиć | |
| Андреж Пленковиć | |
| Мустақиллик (Югославиядан) | |
• Сана |
25-июн, 1991 |
| Майдон | |
• Бутун |
56,542 км2 (127-ўрин) |
• Сув (%) |
1.09 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
4,495,904 (117-ўрин) |
| • Зичлик | 79/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$53,560 мил. (73-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$11,913 |
| Пул бирлиги | Евро (ЭУР) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+2 |
| Қисқартма | ҲР |
| Телефон префикси | 385 |
| Интернет домени | .ҳр |
|
| |
Давлат тузуми
Хорватия — парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1990 йил декабрда қабул қилинган. 1997, 2000, 2001 йилларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2000 йилдан Стипе Месич), у умумий тенг ва тўғри яширин овоз бериш нули билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент — Сабор (вакиллар палатаси ва жупанийлар палатаси), ижрочи ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Хорватия ҳудудининг шарқий кисми (Славония) сертепа текисликдан иборат, уни Сава ва Драва даре водийлари кесиб ўтади. Мамлакат маркази ва ғарбида карст релефли Динара тоғлиги (энг бал. жойи 1831 м) бор. Бу тоғлик шимоли-шарқда пасая бориб, Ўрта Дунай пасттекислигига туташади. Жанубий ва жанубишарқи — Адриатика денгизининг энсиз тоғли соҳили (Далмация) кўпгина қўлтиқлар билан парчаланган. Қирғоқ яқинида Далмация ороллари жойлашган. Хорватия шарқида иқлим мўътадил, континентал. Динара тоғларида совуқ қиш узоқ давом этади, денгиз соҳилида субтропик Ўрта денгиз иқлими. Ўртача йиллик ёғин 600–700 мм, соҳилда 1000 мм гача. Текисликлар кенг баргли ўрмонлар, тоғлар бук, эман дарахтзорлари, аралаш ўрмонлар билан қопланган, тоғлардаги карст платоси тақир бўшлиқдан иборат, соҳилда Ўрта денгиз атрофига хос бутазорлар (маквис) бор. Ҳайвонот дунёси унчалик бой эмас: тоғларда бургут, тоғ эчкиси, текисликларда кемирувчилар, судралиб юрувчилар ва қушлар учрайди.
Аҳолисининг 78,1% хорватлар. Шунингдек, серб, словен, венгер ва бошқа ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 56,2%. Диндорларнинг аксарияти католиклар. Расмий тил — хорват тили. Йирик шаҳарлари: Загреб, Сплит, Риека.
Тарихи
Хорватия ҳудудида одам илк палеолит давридан бошлаб яшайди. Жез даврида иллирий, сўнг келт қабилалари яшаган. Мил. ав. И асрда Рим босиб олган. Мил. И асрда Хорватиянинг талай қисми Римнинг Паннония ва Далмация вилоятларига, 395 йил эса Византия таркибига кирган. ВИ—ВИИ асрларда Хорватия ҳудудида славянлар яшай бошлади. ВИИИ асрда франклар бостириб келди. ИХ аср охирида хорват князлари франклар ва Византия асоратидан қутулиб мустақилликка эришдилар, 925 йил Хорват давлати (қироллик) вужудга келди. Х асрда христианлик тарқалди. 1102 йил Хорватия венгер қиролларига тобе бўлиб, ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини сақлаб қолди. ХВИ аср охирида Хорватия ҳудудининг кўп қисми Усмонийлар империяси тасарруфига ўтди. Бир қисми Габсбурглар ҳукмронлиги остида қолди. ХВИИ аср охири — ХВИИИ аср бошларида турклардан озод қилинган ерлар (Славония) Ҳарбий ҳудуд (Туркия билан чегарадош бўлган вилоят; Габсбурглар империяси таркибида бўлган) таркибига, бир қисми 1809—13 йилларда Иллирийлар провинсияси таркибига киритилди. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида хорват миллатининг шаклланиш жараёни кучайди ва ХИХ аср 1-ярмида миллат сифатида шаклланиб бўлди. ХИХ асрнинг 30—40-йиллари хорват ерларида иллирийлар ижтимоий ҳаракати ёйилди. 1848—49 йилги Австрия ва Венгриядаги инқилоб натижасида Хорватия Габсбурглар империяси таркибида мухториятга эришди. Аммо инқилоб бостирилгач, мухториятдан маҳрум бўлди. 1868 йилги Хорватия Венгрия битими натижасида чекланган мухториятга эришди. АвстрияВенгрия давлати барбод бўлгач (1918), Хорватия Серблар, хорватлар ва словенлар (1929 йилдан Югославия) қироллиги таркибига кирди. 1939 йил августда Хорватия мухториятга эришди. 1941 йил апрелда фашистлар томонидан оккупация қилинган Хорватия ҳудудида "Мустақил Хорватия давлати" деган кўғирчоқ давлат эълон қилинди. 1945 йил Хорватия ҳудуди бутунлай озод қилинди ва Югославия Федератив Халқ Республикаси (кейинчалик Югославия Социалистик Федератив Республикаси) таркибига киритилди.
1963 йилдан 1991 йилгача Югославия таркибида Хорватия Социалистик Республикаси деб атадди. 1991 йил июнда Хорватия мустақиллиги тўғрисидаги Декларация кабул килиниб, мамлакат Хорватия Республикаси деб атала бошлади. Хорватия — 1992 йил 22 майдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991 йил 28 декабрда тан олган ва 1995 йил 6 февралдан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 30 май — Давлатчилик куни (1990).
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Либерал партия, 1998 йил тузилган; Социалдемократик партия, 1990 йил ташкил этилган; Хорватия демократик партияси, 1989 йил асос солинган; Хорватия деҳқонлар партияси, 1990 йил тузилган; Хорватия ҲУҚУҚ партияси, 1861 йил миллатчи партия сифатида ташкил этилган, 1990 йилдан ҳозирги номда қайта тикланган; Хорватия мустақил демократлари, 1994 йил асос солинган; Хорватия демократик Ҳамдўстлиги, 1990 йил тузилган. Хорватия мустақил касаба уюшмалари конфедерацияси, 1990 йил асос солинган; Хорватия мухтор касаба уюшмалари бирлашмаси, 1990 йил ташкил этилган; Хорватия касаба уюшмалари бирлашмаси. 1990 йил тузилган.
Хўжалиги
Хорватия — индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 24%, қишлоқ хўжалигининг улуши 12%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 64%.
Саноатининг асосий тармоклари: кончилик, кемасозлик, машинасозлик, фармацевтика, нефтни қайта ишлаш, электрон саноати ва ҳоказо Рашада тошкўмир, денгиз бўйларида нефт ва газ, боксит ва семент хом ашёси қазиб чиқарилади, денгиз сувидан туз ажратиб олинади, станок, электр техникаси асбоблари, денгиз кемалари, семент, поябзал ишлаб чиқарилади. Машинасозлик тармокларидан паровоз ва вагонсозлик, электр куч жиҳозлари ва бошқалар ишлаб чиқариш ривожланган. Нефт кимёси саноати корхоналарида пластмасса, доридармон ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Йирик қора ва рангли металлургия саноати (чўян, пўлат, алюминий эритиш) барпо этилган. Ёғочсозлик, кўнпоябзал, тўқимачилик, озиқ-овқат корхоналари бор. Йилига ўртача 8,3 млрд. кВцоат электр энергия (кўп қисми ГЕСларда) ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари: Загреб, СлавонскиБрод, Сплит.
Қишлоқ хўжалиги ички эҳтиёжни тўлатўкис таъминлайди, деҳқончилик етакчи ўринда. Буғдой, маккажўхори, картошка, қанд лавлаги, кунгабоқар, зиғир, каноп, емхашак экинлари етиштирилади. Боғдорчилик (кўпроқ олма ва олхўри), токчилик ривожланган. Денгиз сохилида субтропик мевалар етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва йилқи боқилади. Ўрмонларда ёғоч тайёрланади, денгиздан балиқ овланади.
Транспорт йўли узунлиги 2,7 минг км, автомобил йўллари узунлиги 26,9 минг км. Асосий денгиз портлари: Риека, Копер, Карделево, Сплит, Шибеник. Хорижий сайёхлик ривожланган. Адриатика соҳилида (Дубровник, Риека, Сплит) йирик курортлар бор. Четга машина ва саноат ускуналари, алюминий, истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари чиқаради, четдан хом ашё, жиҳозлар, бутлаш қисмлари ва турли аппаратлар олади. Ташқи савдода Германия, Италия, Словения, Австрия билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — Евро.
Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари
Асосий 8 йиллик мактаб таълимнинг 1босқичи бўлиб, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. Ундан кейинги боскич 2 йиллик умумий ўрта мактаб; у умумий ўрта маълумот беради. Умумий ўрта мактаб негизида ўрта махсус ва олий таълим амалга оширилади. Хорватияда бир қанча олий ўқув юртлари бор. Загреб (1669), Риека (1973), Сплит (1974)да университетлар ва бир канча институт мавжуд. Загребла Нафис санъат академияси (1907), амалий санъат ва ҳунармандчилик, театр, кино ва телевидение академиялари, Риекада денгиз мактаби ташкил этилган. Загребдаги Фан ва санъат академияси (1867) таркибида бир қанча илмий тадқиқот институти, шунингдек, меъморлик ва шаҳар лойиҳалаш (1952), фолклорни ўрганиш (1948), тиббиёт тадқиқотлари (1947), табиатни муҳофаза қилиш (1961), тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш (1910), гидрометеорология (1947) ва бошқа илмий уюшмалар ишлайди. Сплитда океаншунослик ва балиқ овлаш (1930), Далмация тарихий ёдгорликларини муҳофаза қилиш (1854) институтлари мавжуд.
Йирик кутубхоналари: Загребда Миллий ва университет (ХВИИ аср бошларвда ташкил этилган) кутубхоналари, Давлат архиви кутубхонаси билан (4643), Риекада илмий кутубхона (1627), Задар, Дубровникда кутубхоналар, Сплитда шаҳар кутубхонаси бор. Музейларнинг купи Загребда жойлашган. Йириклари: Шаҳар галереяси (1961), Археология (1846), Этн. (1919), Геология-палеонтология (1846), Мактабпед. (1901), Хорватия тарихи (1846), Зоология (1846).
Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви
Асосий газ. ва журналлари: "Весник" ("Хабар", ижтимоийсиёсий газета, 1940 йилдан); "Глас Славоние" ("Славония овози", мустақил газ.); "Нови весник" ("Янги хабарлар", газета, 1940 йилдан); "Слободна Далмация" ("Озод Далмация", газета, 1943 йилдан); "Спорцке новости" ("Спорт янгиликлари", кундалик газ.); "Арена" (безакли ҳафтанома, 1957 йилдан); "Глобус" (сиёсий ҳафтанома, 1990 йилдан). Хорватия ахборот агентлиги (ХИНА), 1990 йил асос солинган. Хорватия радиоси 1926 йилдан, телевидениеси 1956 йилдан ишлайди.
Адабиёти
тахминан 1100 йил яратилган "Башчан плитаси" асари хорват халқ тили унсурлари бўлган дастлабки тил ва ҳуқуқ ёдгорлигидир. Халқ оғзаки ижодиёти, жумладан, хорват қаҳрамонлик достонлари бадиий адабиёт шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Гуманизм ва италян уйгониш даври шеърияти таъсирида ривожланган Дубровник ва Далмация адабиёти — ХВ—ХВИИИ аср хорват адабиётининг таркибий кисмидир. ХВ—ХВИ асрларгача И. Чесмицкий, Ю. Шижгорич, Я. Бунич кабилар лотин тилида ижод қилган бўлса, улардан кейинги авлод ёзувчилари М. Марулич, Ш. Менчетич, Ж. Држич, Г. Луцич, М. Држич, И. Гекторовичлар она тилига мурожаат этдилар. ХВИИ—ХВИИИ асрларда И. Гундулич, Ж. Палмотич, Ю. Крижанич, Н. ва П. Зринский каби адиблар етишиб чиқди. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср ўрталарида Хорватия миллий уйғониш даврида маърифатпарварлик адабиёти (М. Релкович, Т. Брезовачки) майдонга чиқди. Иллиризм ватанпарварлик оқимининг атоқли намояндалари Л. Гай, Д. Деметер, Станко Враз романтизм адабиётига асос соддилар. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларидаги "хорват модерни" бадиий оқими адабий жараён ривожида сезиларли рол ўйнади. Турли гоявийбадиий окимларга мансуб бўлган М. Дежман, В. Видрич, Д. Шимунович, М. Марянович, А.Г. Матош шу оқимни ривожлантирдилар. 1 ва 2-жаҳон урушлари оралиғида шоир, ёзувчи ва драматург М. Крлежа адабий муҳитда етакчилик қилди. 1941—45 йиллардаги халқ озодлик уруши йилларида В. Назор, И.Г. Ковачич, Г. Витез, Ю. Каштелан, В. Попович, Ж. Еличичларнинг жўшқин шеърлари халқни рухлантириб турди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам озодлик кураши адабиётнинг асосий мавзуи бўлиб қолди. 60— 80-йилларда О. Шолц, Н. Миличевич, 3. Голоб, С. Михалич, М. Славичек, Т. Сабляк, Н. Петрак, Ж. Сабол ижодида умумий инсонпарварлик руҳи устунлик қилди. Драма соҳасида П. Будак, И. Раос, Ф. Хажич, Д. Роксандич асарлари шуҳрат қозонди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Хорватия ҳудудида истеҳкомли манзилгоҳларнинг қолдиқлари, Адриатика соҳилида кўпгина антик, асосан, Рим шаҳарларининг харобалари, қад. меъморлик ёдгорликлари (мил. ав. И асрга мансуб Пуладаги Август ибодатхонаси, мил. ав. тахминан 300 йилга оид Сплитдаги Диоклетиан саройи) сақланиб қолган. ИХ аср боши — ХИИ аср охирларида барпо этилган турли шаклдаги тош черковлар, княз саройлари (Сплит яқинидаги Биячи деган жойда)да Византия ва Марказий Европа меъморлиги услубидан фойдаланилган. ХИИ аср охирида роман услуби (Задардаги 1175 йилга оид авлиё Кршеван черкови), ХИИИ асрда готика (Загребдаги диний иншоотлар) ёйидси. ХВ—ХВИ асрларда шаҳарлар кенгайди, тош истеҳкомлар барпо этилди. Шу даврда Уйғониш даврига хос меъморлик ривож топди (1431—1505 йилларга мансуб Шибеникдаги собор, ХВ асрнинг 2-ярмига оид Дубровникдаги княз саройи ва бошқалар). 17— ХВИИИ асрларда барокко услуби урф бўлди (Загребдаги ОршичРаухов, Вараждиндаги Пататичи саройлари). ХИХ асрда классицизм услубидаги иншоотлар (Загребдаги меъмор Б. Фелбингер саройлари), янги уйғониш ва янги барокко услубидаги жамоат бинолари (Загребдаги Фан ва санъат академияси, Загреб, Сплит, Дубровникдаги театрлар) курилди. ХХ аср бошларида аввал янги классицизм, сўнг функсионализм руҳидаги иншоотлар (Загребдаги биржа ва бошқа бинолар) қад кўтарди. Аср охирларида саноат корхоналари, турар жойлар замонавий материаллардан курила бошлади (Загребдаги "Ружер Бошкович" илмий маркази, меъмори К. Острогович; аэропорт, меъмори И. Ухлик, Сплитдаги "Марян" мехмонхонаси, меъмори Л. Перкович). Хорватия худудида неолит даврига оид сопол буюмлар, кейинги даврларга мансуб металлдан ясалган бадиий буюмлар, антик ҳайкалтарошлик ёдгорликлари (ҳайкалчалар, релефлар), қадама нақш асарлари топилган. ХИИИ асрда ҳайкалтарошликда роман услуби (уста Андрей Бувина релефлари) ёйилди, дастлабки деворий расмлар пайдо бўлди. ХВИ асрда черков ибодатхоналари рангтасвири, ХВИИ аср охири — ХВИИИ аср бошларида барокко услубидаги ҳайкалтарошлик ва рангтасвир раем бўлди (Ф. Бенкович, Б. Бобич асарлари, И. Рангер фрескалари). ХВ—ХВИИИ асрларда ёғоч ўймакорлиги, бадиий тўқувчилик, металлсоэлик ва ш.к. ҳунармандчиликлар ривожланди. ХИХ аср бошларида тасвирий санъатда дунёвий жанрлар (портрет ва тарихий композициялар) тарқалди. Ф. Кикерез, В. Буковац, С. Медович асарларида романтизм белгилари кўзга ташланади. Ранггасвирчилардан М. Кралевич, Й. Рачич, графикачи Т. Кризман ижодида ХХ аср хорват рассомлиги асослари яратилди. И. Мештрович, А. Августинчич ва бошқа ҳайкалтарошлик санъатини ривожлантирдилар. В. Бецич, Л. Бабич, Й. Мише каби рассомлар мамлакат табиат манзаралари ва халқ турмушини тасвирладилар. ХХ асрнинг 2-ярмида рангтасвирчилардан Э. Муртич, И. Войводич, М. Станчич абстракт санъат ва сюрреализм рухида ижод қилдилар.
Мусиқаси
Хорватия мусиқа маданиятида халқ санъати катга ўрин тутади. Хорватларнинт қад. маросим, эпик, рақс, лирик ва бошқа халқ қўшиклари ҳозиргача давом этиб келаётир. Профессионал мусиқа ХВИ асрда юзага келган. Н. Степан (Спадина), скрипкачи ва композитор И.М. Ярнович ва бошқа ХВИИИ асрнинг таникли мусиқа арбобларидир. 1827 йил Загребла Мусиқа жамияти ва унинг мусиқа мактаби (1916 йилдан консерватория) ва оркестри, шунингдек, Иллирии халк, хор жамияти (1839) ташкил этилди. Хорватия мусика маданиятини ривожлантиришда мусиқашунос Ф. Кухач, дирижёр ва композитор И. Зайс, дирижёр Н. Фаллер, композиторлардан Б. Берса ва Й. Хатзе фаолияти катта аҳамиятга эга бўлди. 1918 йил ягона давлат тузилгач, хорват миллий композиторлик мактаби вужудга келди. ХХ аср охирларида Загребда "Қардошлик ва бирлик", Сплитда "Бирлик" хор жамиятлари, Загребда "Ладо" халқ ашула ва раке ансамбли ва бошқа мусика жамоалари ишлади. Таниқпи композиторлари: И. Брканович, М. Келемен, Б. Папандопуло, С. Хорват, Р. Радика, Д. Детони.
Театри
ХВИ асрда дунёвий театр (Дубровникда ҳаваскорлик труппалари, Далмация шаҳарларвда профессионал труппалар) пайдо бўлди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда мактаб театри ривожланди. 1797— 1834 йиллар Загребда биринчи доимий "Амадей театри" фаолият кўрсатди. 1834 йил "Эски театр" (1861 йилдан "Миллий театр") очилди. 1896—98 йилларда дастлабки актёрлар мактаби ишлаб турди. Б. Гавелла Х. театри ривожига катта ҳисса қўшди. У театрлар репертуарига илғор миллий драматурглардан М. Крлежа, И. Санкар, жаҳон мумтоз драматургиясидан У. Шекспир, Ф. Достоевский, Л. Толстой, Б. Шоу, К. Чапек, Б. Нушич песаларини киритди. 1950 йилдан Театр, мусиқа, кино, телевидение академияси (Загреб) ишлайди.
Ўзбекистон — Хорватия муносабатлари эндигина йўлга қўйилиш босқичида турибди. 2003 йил икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 115 минг АҚСҲ долларини ташкил қидди. Ўзбекистон томони турли хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Хорватия томони электр жиҳозлар, фармацевтика ва кондитер маҳсулотлари етказиб беради. Хорватиянинг муҳандислик ва қурилиш ишлари билан шуғулланувчи "Ингра. Инжиниринг энд Констракшен К°" аксиядорлик жамияти фирмаси Ўзбекистон Республикасида ўз ваколатхонасини очган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |