Xronos
Хронос (қадимги юнонча: Χρόνος „вақт“) — Суқрот давригача бўлган фалсафа ва кейинги давр адабиётида вақт тимсоли сифатида акс эттирилади. Орфик теогонияда мавжуд, Этер, Хаос ва Эребус келиб чиқишига сабаб бўлган. Орфиклар орасида кексаймайдиган Хронос, шунингдек, Геракл ва Аждарҳо-Илон[1] деб ҳам аталади. Мусайга бағишланган орфик мадҳияда ёдга олинган (29-мисра). Ота хори [2] .
Сирослик Фересидесга кўра, Хронос уч тамойилларидан бири бўлиб, ўз уруғидан олов, пневма, я]ни руҳ ва сувни яратган[3].
Таърифлардан бирига кўра, Хаос бизнинг бошланғич Борлиқдаги энг қадимги нарса — Вақтни пайдо қилган. Эллинлар, я]ни юнонлар уни Хронос деб аташган. Ва у вақтда ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлган, чунки фазо эндигина пайдо бўлган эди. Хронос учта унсур — олов, ҳаво ва сувни яратган. Лекин бу Ер пайдо бўлгандан кейин содир бўлган[4] .
Кейинчалик Кронос [5][6][7] билан номларнинг уйғунлиги асосида бир хил, айни деб қаралган.
Афсонавий космогония
Орфик космогонияда Хронос Этер ва Хаосни пайдо қилади, сўнгра, улардан кумуш тухум ясайди. Ундан худоларнинг биринчи авлодидан бири Фанет (унинг бошқа исмлари — Эрос, Метис, Эрикапей) чиқиб, худоларининг илк авлодини дунёга келтирган.
„Етти китоб“ муаллифи Сирослик Ферекидлар худоларнинг дастлабки учлиги: Зас (Зевс — Эфир), Хтония (тартибсизлик, ерости чуқурликлари) ва Хронос (вақт)нинг абадийлигини тан олди. Хроноснинг уруғи худоларнинг биринчи авлоди яратиладиган махфий идишга жойлаштирилган [8].
Қадрлаш
Қадимги юнон Афинасида: биринчи ойнинг ўн иккинчи куни (Ҳеcатомбеон) худо Хроносга бағишланган байрамлар ўтказилган[9].
Манбалар
- ↑ Орфика, фр. 54, 57 Керн
- ↑ Нонн. Деяния Диониса, ИИ, 422
- ↑ Ферекид Сиросский, фр. В1 Дилс-Кранс
- ↑ Кун Н. А. „Легенди и мифи Древней Гресии“
- ↑ Апион у Климента Римского. Гомилии ВИ 5 = Орфика, фр. 56 Керн
- ↑ Цицерон. О природе богов ИИ 64
- ↑ Плутарх. Римскиэ вопроси 12
- ↑ Г. С. Кирк, Ж. Э. Равен анд М. Счофиэлд. Тҳе Пресоcратиc Пҳилосопҳерс. Cамбридге Университй Пресс, 2003 — 24,-бет.
- ↑ Климишин 1990.
Адабиётлар
- Климишин И. А. Календар и хронология. — Изд. 3. — М.: Наука. Гл. ред. физ.-мат. лит., 1990. — 478 с. — 105 000 экз. — ИСБН 5-02-014354-5.