Янги Миришкор — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги шаҳарча, туман маркази. Яқин темир йўл стансияси — Косон (33 км). Янги Миришкордан вилоят маркази (Қарши шаҳри) гача 43 км. Аҳолиси 3 минг кишини ташкил этади (2005). Умумий таълим мактаби, касб-ҳунар коллежи, автокорхона, МТП, пахта тозалаш заводи, кичик, ўрта бизнес ва йирик корхоналар, микрофирмалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Мусиқа мактаби, маданият ва истироҳат боғи, 2 та спорт иншооти мавжуд. Туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқлари, касалхона, поликлиника, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар бор.[1]

Янги Миришкор
шаҳар
38°51′5″Н 65°16′40″Э / 38.85139°Н 65.27778°Э / 38.85139; 65.27778
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Миришкор тумани
Аҳолиси
3 800
Вақт минтақаси УТC+5
Yangi Mirishkor xaritada
Yangi Mirishkor
Янги Миришкор

Манбалар

  1. ↑ "Янги Миришкор" ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




Андоза:Уз-гео-стуб