Yangi Orlean
Янги Орлеан — АҚШнинг жанубий қисмидаги шаҳар, Луизиана штатида. Аҳолиси 473,7 минг киши (2002). Миссисипи дарёси делтасида, унинг Мексика қўлтиғига қуйилиш қисмидан 175 км узоқда жойлашган. АҚСҲ жанубидаги энг йирик денгиз порти. Шаҳар пасттекисликда жойлашганлиги учун атрофи сув тошқинларига қарши қурилган дамбалар билан ўралган. Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдомолия ва маданият маркази. Кемасозлик ривожланган. Кема таъмирлаш, нефтни қайта ишлаш, кимё саноати корхоналари мавжуд. Алюминий ва алюминий оксиди ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат саноатида тропик деҳқончилик маҳсулотлари қайта ишланади. Унтлар, музейлар бор. Туризм ривожланган.
Шаҳарга 1718 йилда франсузлар томонидан асос солинган. ХВИИИ асрда Испания босиб олган. 1800 йилда яна франсузлар қўл остига ўтган. 1803 йилдаЯнги орлеанни АҚСҲ франсузлардан Луизиана ҳудуди билан бирга сотиб олган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |