Yangibozor tumani
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Янгибозор тумани – Ўзбекистон Республикасининг Хоразм вилоятидаги туман 1950-йилда ташкил этилган. Кейинроқ Урганч ва Гурлан туманларига қўшиб юборилган. Туман янгидан 1989-йилда ташкил этилди. Шимоли ғарбдан Гурлан тумани, жануби шарқдан Урганч тумани, жануби ғарб ва ғарбдан Шовот тумани, шимол ва шарқдан Амударё орқали Қорақалпоғистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,34 минг км².
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Хоразм вилояти |
| Маъмурий маркази | Янгибозор (Янгибозор тумани) |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Харитада | |
|
| |
Аҳолиси 92,5 минг киши (2024[1]). Янгибозор туманида 1 шаҳарча (Янгибозор), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бошқирших, Боғолон, Бўзқалъа, Оёқдўрмон, УйҒУР> Чубаланчи, Ширинқўнғирот, Қаландардўрмон) бор. Маркази – Янгибозор шаҳарчаси.
Этимологияси
Хива хонлиги даврида Янгибозор ҳудудига Қиёт-Қўнғирот деб ном берилган. Янгибозор топономикаси „янги“ ва „бозор“ сўзларининг қўшилишидан келиб чиққан[2]. А.Набиев Янгибозор – аҳолининг савдо-сотиқ билан фақат қала бозорида шуғулланганлар. Кейинчалик аҳоли чекка қишлоқларнинг бирида бозор ташкил қилади ва қал’а бозорида фарқланиб туриши учун Янгибозор деб ном беради. Шундан кейин бу ерлар Янгибозор номини олади[3].
Табиати
Релефи пастбаланд текисликдан иборат. Ҳудуди шим.ғарбга қияланиб боради. Йиллик ўртача температура 11°. Июлнинг ўртача температураси 2628°, январники —6°. Иилига 80-90 мм ёғин тушади. Вегетация даври 180 – 200 кун. Туманнинг шимол ва шимоли шарқидан Амударё оқиб ўтади. Экин майдонлари Қиличбоярна, Манғитарна, Қўнғиротёп, Нукусёп, Янгиёп, Ҳизирёп, Олғаёп, Шабика ва бошқалар канал ва ариқлардан суғорилади. Тупроқлари аллювиал, ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ, шўрхок тупроқлар. Баъзи жойларида кичик қумликлар сақланиб қолган. Ёввойи ўсимликлардан оқбош, янтоқ, шўра, чирмовуқ, печак, қамиш, якан, туранғил, тол, терак, жийда, ажриқ ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, бўрсиқ, қуён, қобон, илонлар, калтакесаклар, каламушлар; қушлардан тустовуқ, ҳар хил ўрдак, ғоз, қўтон, бирқозон ва бошқалар учрайди. Сой, канал ва бошқалар сув ҳавзаларида ҳар хил балиқлар бор.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, туркман, рус, татар, корейс ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 195 киши. Шаҳар аҳолиси 6,3 минг киши, қишлоқ аҳолиси 60,1 минг киши.
Хўжалиги
Туман хўжалиги, асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Пахта тозалаш, ғишт заводлари, маҳаллий саноат корхоналари, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари бор. Йирик, ўрта ва 151 кичик корхона, шунингдек, микрофирмалар фаолият кўрсатади. 2 та қўшма корхона ташкил этилган. Янгибозор туманининг етакчи тармоғи пахтачилик ва ғаллачилик (шу жумладан, шоличилик); чорвачилик, пиллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ҳам ривожланган.
Умумий экин майдони 19,6 минг га, шундан 11,3 минг га ерига пахта, 4,1 минг га ерига дон, 81 га ерига картошка, 246 га ерига сабзавот экилади (2005). Амударё бўйидаги тўқай ва ўрмонзорлар – 538 га. Қ х. соҳасида 12 қишлоқ хўжалиги корхонаси, 3 аксиядорлик жамияти, 9 хусусий фирма, 1226 фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 33,5 мингдан зиёд қорамол, 4,7 мингдан ортиқ қўй ва эчки, 64,2 мингга яқин парранда боқилади (2005).
2004-2005-ўқув йилида 31 умумий таълим мактабида 16 мингдан зиёд ўқувчи таълим олди. Болалар спорт мактаби, 31 кутубхона, 15 клуб муассасаси, стадион, 35 спорт зали ва бошқалар спорт иншоотлари бор. Туман марказий касалхонаси (220 ўрин), 2 тиш даволаш поликлиникаси, 10 фелдшеракушерлик пункти, 3 қишлоқврачлик амбулаторияси, 10 қишлоқ врачлик пункти ва бошқалар тиббий муассасаларида 97 врач (ҳар 10 минг кишига 14,1 врач), шунингдек, ўрта тиббий ходимлар аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 1953-йилдан „Янгибозор кўзгуси“ газетасида нашр этилади (адади 2270; 2005-йил).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ „Янгибозор тумани аҳолисининг демографик кўрсаткичлари“ (2022-йил 1-март). Қаралди: 2024-йил 5-март.[сайт ишламайди]
- ↑ Хоразм ва Хоразмликлар. Умид Бекмуҳаммад. Бухоро. 2023.
- ↑ Тарихий ўлкашунослик. А.Набиев. Тошкент.1995.