Yangirabot
Янгиработ — Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти Хатирчи туманидаги шаҳарча (1972-йилдан), туман маркази. Яқин темир йўл стансияси — Зирабулоқ (14 км). Янгиработдан Навоий шаҳри гача 70 км. Аҳолиси 15,5 минг кишини ташкил этади (2004). Пахта тозалаш заводи, нон комбинати, МТП, қурилиш корхоналари ва бошқалар бор. Кичик, ўрта бизнес корхоналар, микрофирмалар ишлаб турибди. Умумий таълим мактаблари, лицей, болалар мусиқа ва санъат мактаби, касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, музей, клуб муассасалари, маданият саройи, Мустақиллик, Хотира майдонлари, маданият ва истироҳат боғи бор. Марказий стадион, спорт майдончалари ва спорт заллари ва бошқалар бир қанча спорт иншоотлари фаолият кўрсатади. Туман марказий касалхонаси, туғруқхона, поликлиника, дорихоналар ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Янгиработ билан Навоий шаҳри ўртасида автобуслар қатнови йўлга қўйилган.[1]
Янгиработ | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°02′0″Н 65°58′0″Э / 40.03333°Н 65.96667°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Навоий вилояти |
| туман | Хатирчи тумани |
| Аҳолиси | 15 500 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |