Yelyuy Chutsay

Елюй Чуцай (1189.3.8-1243.2.6) - Хитойдаги Юан (мўғул) сулоласининг давлат ва ҳарбий арбоби, олим ва ёзувчи. Кидошюрниж Ляо салтанати ҳукмдорлари авлодидан. 1214 йил чжурчженларнинг Сзин давлати ҳокимлари томонидан Пекин шаҳри ноиблигига тайинланган. Мўғуллар томонидан Пекин босиб олингандан (1215) кейин Чингизхоннинг хизматига ўтган. Марказий Осиёга (1219) ва Ҳиндистонга (1224) қилинган босқинчилик юришларида Чингизхонга ҳамроҳ бўлган. Чингизхон вафотидан сўнг мўғул хонларидан Ўқтойхон ва Хубилайнннг энг яқин маслаҳатчиси бўлган. Мўғуллар босиб олган ерларда турли хил солиқ, тўловлар тизимини жорий этишда катта рол ўйнаган. "Ғарбга қилинган саёҳат хотиралари" асарида сафар таассуротларини баён этган. Асар мўғуллар босқини даврида Мовароуннаҳр ҳақида кўплаб тарихий, географик, этнографик маълумотларга бой[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |