Yerevan
Ереван (1936 йилгача Эриван, арманча: Երևան) — Арманистон Республикаси пойтахти. Арманистоннинг маъмурий, маданий ва илмий маркази. Арарат текислигининг шимолий чеккасида, Раздан дарёси (Аракснинг чап ирмоғи) бўйида. Иқлими кескин континентал. Ёзи қуруқ ва иссиқ, қиши қисқа, совуқ. Августнинг ўртача темпатураси 24,8°, январ —4,2°. Йилига 320–350 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 1249 минг киши (1995). Археологик қазишларда топилган миххатли тош бўлагидан маълум бўлишича, Урарту подшоси Аргишти И мил. ав. 782-йилда Эребуни қалъасини қурдирган (шаҳар номи ҳам шундан). Ўша қалъа ёнида ҳозир. Ереван вужудга келган. ХИИИ аср ўрталаридан сиёсий ва иқтисодий мавқеи орта борган. 1604-йил Ереванни Эрон шоҳи Аббос И қўшинлари эгаллаганидан кейин шаҳар Ереван хонлигининг марказига айланди. ХВИИ асрда Ереван йирик карвон савдоси ва ҳунармандчилик марказларидан бири. Россия-Эрон уруши (1826—28)дан сўнг Ереванни 1827-йил 1 октабрда рус қўшинлари эгаллади ва Туркманчой шартномаси (1828)га биноан Ереван Россияга ўтди. 1828—40-йилларда Ереван Арманистон вилояти маркази, сўнг уезд шаҳри, 1849-йилдан Эриван губерняси маркази. Ереваннинг Александропол (ҳоз. Гюмри) темир ё'л орқали Тбилиси (1902) ва Жулфа (1908) билан боғланиши шаҳарнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишига олиб келди.
Ереван | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Арманистон |
| Ҳукумат | |
| • мер | Тигран Авинян |
Ээреванда 1920-йил 29-ноябрда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. 1921-йил 2 апрелда Ерева Арманистон СССР пойтахти деб эълон қилинди. 1991-йил августда советлар ҳокимияти барҳам топгач, ўша йилнинг 24-сентабрдан Ереван мустақил Арманистоннинг пойтахти бўлди.
Ереван — Арманистоннинг муҳим саноат маркази. Машинасозлик, кимё ва нефт кимёси, озиқ-овқат, енгил саноат, машинасозлик (электроника саноати ва бошқалар), кимё ва нефт кимёси (пластмасса, кимёвий тола ва реактивлар, шина ва б.) саноатлари тараққий этган. Синтетик каучук комбинати, "Поливинилацетат", "Пластик", лак-бўёқ заводлари, фармацевтика корхонаси, иссиқлик электр стансияси мавжуд. Асосий озиқ-овқат саноати корхоналари — вино, гўшт, ёғ-мой, экспериментал тамаки комбинатлари, коняк, шампан винолари, консерва заводлари, енгил саноат корхоналари — ипак ва камвол комбинатлари, мовут, трикотаж, ип, қўлқоп, тикувчилик, гилам, кўн поябзал фабрикалари, курилиш материаллари корхоналари мавжуд. Алюминий ишлаб чиқарилади. Ереван — Арманистоннинг муҳим транспорт тугуни. Тбилиси, Боку ва Севан билан темир ё'л линиялари орқали боғланган. Автомобил йўллари тугуни. 2 аэропорт, метрополитен (1981-йилдан), телемарказ (1956-йилдан) бор.
Арманистон Фанлар академияси (1943-йилдан), 11 олий ўқув юрти (Ереван университети, политехника, тиббиёт, зоотехния-ветеринария институтлари, консерватория ва б.), "Матенадаран" қад. қўлёзмалар институти, 13 театр (шу жумладан опера ва балет театри, мусиқали комедия театри, филармония, консерватория), 21 музей (шу жумладан Арманистон тарихи музейи, Картиналар галереяси, Болалар картина галереяси, Театр музейи), Ҳукумат уйи (1955) бор.
Шаҳар манзаралари


- Ереван
-
Ереван қишда
-
Ереван
-
Ереван
-
Москва кинотеатри
-
Цицернакаберд геноцид мемориали
-
Кентрон кўчаси
-
Абовян кўчасидан кўчасидан кўриниш
-
Маштот кўчаси
-
Геворк Кочар кўчаси
-
Ҳраздан дарёси
-
Ереваннинг парклари
-
Эски овқат бозори
-
Миллий галереядаги рақсга тушувчи фонтанлар
-
Республика майдонидаги фонтанлар
-
Ереван опера биноси
-
Оққушлар кўли
-
Ереваннинг тунги кўриниши
Адабиётлар
- Акопян Т. Х., История Еревана (1801-1879 гг .), Ереван, 1959.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
- ҳттп://www.ереван.ам/индех.пҳп?паге_ид=1&ланг=3 (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-02-08 санасида архивланган)
- Ереван шаҳрининг тасвирлари (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-03-04 санасида архивланган)
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |