Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (инглизча Эуропеан Банк фор Реcонструcтион анд Девелопмент) — Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари,шунингдек,МДҲ га аъзо мамлакатларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга ёрдам кўрсатувчи халқаро банк. 1990-йилда 42 аъзо мамлакат ҳукуматлари томонидан 10 млрд. экю маблағ билан ташкил этилган.1991-йилдан фаолият олиб боради. Штаб-квартираси Лондонда. Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки бозор иқтисодиётига ўтиш даврида бўлган мамлакатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар (давлат мулки ва корхоналарини хусусийлаштириш ҳамда монополиядан чиқариш; тадбиркорликни ривожлантириш; ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва молия секторларига инвестицияларни жалб этиш; капитал бозорини шакллантириш ва бошқа)га молиявий ёрдам кўрсатади ва уларнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига тезроқ қўшилишига кўмаклашади. Банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлар синфини шакллантириш масалаларига катта эътибор беради, транспорт, энергетика, ислаб чиқариш соҳаларидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялашда иштирок этади. Банк ресурсларининг камида 60 % хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари ёки хусусий сектор корхоналарига,40 %инфратузилма ёки бошқа лойиҳаларга йўналтирилади.1997-йилда банк томонидан Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда молиявий таъминлаган лойиҳалар қиймати 240 млн. экюни ташкил этди.Ўзбекистон 1992-йил бошида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкига аъзо бўлди ва шу йили Тошкент шаҳрида унинг ваколатхонаси очилди.1993-йилдан Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишда иштирок эта бошлади.1994-йил 10-январда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига лойиҳаларни молиялаш масалалари бўйича салбий гаров шартларини бекор қилди.

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки
Тармоғи Банк, Молия, Кредит
Ишга тушган санаси 1991-йил
Жойлашуви Лондон Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Вебсайти www.эбрд.cом

Тарихи

Лондонда жойлашган ЙТТБ дастлаб хусусий секторга, асосан банклар, саноат тармоқлари ва бизнес вакилларига сармоя киритиш ва уларнинг сиёсатини мувофиқлаштириш орқали Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида марказлаштирилган режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишига эътибор қаратишни мақсад қилган эди[1]. Банк Совуқ урушнинг тугаши натижасида, мавжуд халқаро тизим, ўша пайтдаги тарихий ва сиёсий контекст билан боғлиқ алоҳида муаммолар туфайли яратилган[2]. Қолаверса, у томонидан сармоя киритилаётган мамлакатлар "кўп партиявий демократия ва сиёсий плюрализм" йўлида ҳаракат қилишларини кафолатлашлари керак эди[3], бу эса ЙТТБни бошқа молиявий институтлардан ажратиб турадиган хусусият ҳисобланади [1].Дастлаб 1989-йилда Франсия президенти Миттеран каби Европа сиёсий арбоблари томонидан илгари сурилган ушбу молия муассасини Европа давлатлари иштирокида яратиш ғояси Берлин девори қулашидан анча олдин пайдо бўлган эди. Бу таклифни қабул қилиш мамлакатга қараб юмшатилган, масалан, инглизлар томонидан душманлик сифатида қабул қилинган, франсузлар эса лойиҳанинг асосий тарафдорлари бўлган ва жараёнга таъсир қилган[2]. 1990-йил январ ойида ЙТТБнинг мақсадлари, унинг давлат ва хусусий секторга нисбатан кредит сиёсати бўйича музокаралар бошланди ва ўша пайтдаги барча Европа Иттифоқи давлатлари, шунингдек, бошқа Европа давлатлари, Европадан ташқари давлатлар ҳамда Европа Иттифоқи вакиллари ва Европа инвестиция банки иштирок этди. Совет Иттифоқи бу жараёнда ўз делегацияси билан иштирок этди ва шу тариқа музокараларда АҚШ билан бир қаторда иштирок этди. Кейинчалик, институтнинг сиёсий ва иқтисодий мақсадлари бўйича келишмовчиликлар туфайли Совет Иттифоқининг аъзо бўлиши хавфи туғилди. Қисқа музокаралар сифатида кўриб чиқилган шартнома (Шарқий Европадаги вазият ва Европа бўйлаб хусусийлаштириш тўлқини билан боғлиқ сабабларга кўра) унинг яратилишига олиб келган 1990-йил 29-майда 40 та давлат ва иккита Европа ташкилоти каби иштирокчилар томонидан имзоланган[4] ва 1991-йил март ойига келиб, банк очилгандан сўнг ўзининг биринчи таъсирини кўрсатди. ЙТТБнинг ташкил этилиши унинг биринчи фаолиятидан кейинги йилларда турли лойиҳаларни молиялаштиришга олиб келди, масалан, 1992-йилда ЙТТБ 2,1 миллиард ЭКЮ миқдорида йигирмата лойиҳани молиялаштирган [4]

Бошқаруви

Лондонда жойлашган қароргоҳи ҳамда бошқа жойларда жойлашган офислари ўртасида бўлинган Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки уч босқичли тузилмадан иборат бўлиб, биринчи босқич президент ва жамоаси, иккинчи босқич бошқарув кенгаши ва учинчи босқич директорлар кенгашидан иборат. Вақт ўтиши билан молия муассасаси ичидаги рақобат билан боғлиқ хавотирлар туфайли банк тузилиши ўзгарди. Ҳақиқатда, 90-йилларнинг бошида икки хил банк бўлинмаси фаолият юритарди (бир томонда хусусий сектор билан боғлиқ бўлган савдо банки, бошқа томондан, асосан, давлат сектори билан ишлайдиган тараққиёт банки). Бинобарин, иккита бўлинма, биттага бирлаштирилди ва бу тузилма бошқасига алмаштирилди, ўрнига еттита сиёсат ва минтақавий бўлинмаларга бўлинди[2].

Бошқарув кенгаши

Ушбу кенгашни ҳар бир аъзо давлатдан вакиллар тузади, улар ваколатга эга.

Директорлар кенгаши

Директорлар кенгаши Бошқарув кенгаши томонидан сайланган 23 нафар аъзодан иборат. Ушбу аъзолар Бошқарув кенгашида бўла олмайдилар. Унинг вазифаси банкнинг умумий фаолиятини ташкил қилишдан иборат, хусусан [1]:

  • Буджетни тасдиқлаш;
  • Бошқарув кенгашига мувофиқ сиёсайни белгилаш ва бошқа қарорлар, кредитлар, инвестицияларни ишлаб чиқиш;
  • Бошқарув кенгаши ишини тайёрлаш;
  • Ҳар йили текширилган ҳисоботларни Бошқарув кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш.

Президент

ЙТТБ Европа ва ноевропа давлатларидан тортиб Европа инвестиция банки каби бошқа институтларнинг аъзолигига қадар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кўплаб аъзолардан иборат, аммо ҳар бир аъзонинг географик жойлашувига қараб, овоз бериш ҳуқуқлари фарқланади. Аниқроғи, Европа ва бошқа кредитор аъзолари кўпчилик овоз бериш ҳуқуқига эга. Дастлаб, ЙТТБ 40 дан ортиқ аъзога тегишли бўлса, 2015-йилда унга эгалик қилувчи мамлакатлар сони 61 тани ташкил этган. 2022-йил март ҳолатига кўра эса 71 та аксиядорлари ҳисобланади [7-ҳавола].

Қуйидаги президентлар шу вақтга қадар ЙТТБ раҳбари сифатида фаолият юритган (2023-йил апрел ҳолатига кўра):

  • Жак Аттали (1991-йил апрел – 1993-йил июн)
  • Жак де Ларозер (1993-йил сентябр – 1998-йил январ)
  • Ҳорст Кöҳлер (1998-йил сентябр – 2000-йил апрел)
  • Жан Лемер (2000-йил июл – 2008-йил июл)
  • Томас Миров (2008-йил июл – 2012-йил июл)
  • Сума Чакрабарти(2012-йил июл - 2020-йил июл)
  • Одил Рено-Бассо (2020-йилдан)[5][6]

ЙТТБнинг Ўзбекистондаги фаолияти

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Ўзбекистонда молиявий сектор ва банк инфратузилмасини ривожлантириш, энергетика мажмуи, туризмни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, табиий ресуреларни узлаштириш, пахтани қайта ишлаш ва энгил саноатнинг бошқа тармоқларини тараққий эттириш каби этти йўналишда фаолият юритади. Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини жиҳозлаш (умумий қиймати 81,5 млн. экю); энергетика ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва Сирдарё ГРЕСнинг халқаро андозаларга мувофиқлигини таъминлашга қаратилган (умумий қиймати 25,2 млн. экю) ва Тошкент халқаро аэропортини таъмирлаш, шунингдек, хавфсизликни ошириш учун махсус жиҳозлар сотиб олиш (умумий қиймати 43,5 млн. экю) лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки иштирокида умумий қиймати 1 млрд. АКД1 долларидан ортиқ бўлган 15 лойиҳа амалиётга жорий этилмоқда (бунда банкнинг бевосита молиялашдаги улуши 597,7 млн. АҚШ долларига тенг). Хусусан, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан Ўзбекистонда ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида 120 млн. АҚШ долларидан иборат кредит берилди. Шундан 60 млн. АҚШ доллари ҳукумат кафолатисиз Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, 60 млн. доллари эса ҳукумат кафолати билан бошқа тижорат банкларига берилган[7].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Лессамбо, Фелих И.. Интернатионал финанcиал институтионс анд тҳеир чалленгес : а глобал гуиде фор футуре метҳодс, Неw Ёрк Cитй, НЙ, 2015. ИСБН 978-1-137-52270-2. ОCЛC 919430034. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Барриа, Лилиан А.; Ропер, Стевен Д. (2003). „Эcономиc Транситион ин Латин Америcан анд Пост-Cоммунист Cоунтриэс: А Cомпарисон оф Мултилатерал Девелопмент Банкс“. Интернатионал Жоурнал оф Политиcс, Cултуре, анд Соcиэтй (инглизча). 17-жилд, № 4. 619–638-бет. дои:10.1023/Б:ИЖПС.0000031235.74193.а4. ИССН 0891-4486. С2CИД 154390301.
  3. ↑ Шиэлдс, Стуарт (2015). „Шиэлдс, С. (2015). Тҳе Эуропеан Банк фор Реcонструcтион анд Девелопмент анд тҳе лессонс фром Эастерн Cентрал Эуропе фор Миддле Эаст/Нортҳ Африcан Транситион“. Спеcтрум: Жоурнал оф Глобал Студиэс.
  4. ↑ 4,0 4,1 Wебер, Стевен (1994). „Оригинс оф тҳе Эуропеан Банк фор Реcонструcтион анд Девелопмент“. Интернатионал Организатион (инглизча). 48-жилд, № 1. 01–38-бет. дои:10.1017/С0020818300000801. ИССН 0020-8183. С2CИД 153997471.
  5. ↑ „Ҳисторй оф тҳе Эуропеан Банк фор Реcонструcтион анд Девелопмент (ЭБРД)(ЭБРД)“. www.эбрд.cом. Қаралди: 23-апрел 2023-йил.
  6. ↑ ЙТТБ веб саҳифаси
  7. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил