Ёр Муҳаммад (чиғатойча: يار محمد‎‎; 1514-йил, Аштархон хонлиги – 1603-йил, Бухоро, Бухоро хонлиги) – чингизий шаҳзода. Тўқай Темурийлар хонадони вакилларининг Аштархон хонлигидан Туркистонга кўчиб келиб ўрнашган тармоғи бошчиси. Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган Аштархонийлар ўзбек сулоласининг пробанди ва йирик вакили.

Ёр Муҳаммад
Ёрмуҳаммад
чиғатойча: يار محمد‎‎
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1514-йил
Аштархон хонлиги
Вафоти 1603-йил
Бухоро, Бухоро хонлиги
Болалари Жони Муҳаммад
Отаси Манғишлоқхон

Шахсининг ўрганилиши

Ёр Муҳаммад шахси, унинг таржимайи ҳоли ва ижтимоий фаолияти, тарихдаги ўрни фанда етарлича ўрганилмаган.

Келиб чиқиши

Ёр Муҳаммад насабининг тармоғи Чингизхонга етади ва Жўжихоннинг 13-ўғли Тўқай Темурга бориб тақалади. Тарихдан маълумки, Тўқай Темурга 14 улус мулк қилиб берилган. Унинг улуси таркибига Манғишлоқ, Ҳожи Тархон ва Шимолий Кавказдаги аслар ери кирган[1].

Қуйида Ёр Муҳаммад насабининг келиб чиқиши Абулғози Баҳодирхоннинг „Шажарайи турк“[шарҳ 1][2], Абдураҳмон Толенинг „Тарихи Абулфайзхон“, Ҳожи Мир Муҳаммад Салимнинг „Силсилат ас-салотин“, Шаҳобиддин Маржонийнинг „Мустафад ал-ахбор фи аҳволи Қозон ва Булғор“ асарларида қай тарзда келтирилгани кўрсатилган[3][4]. Жадвалда шунингдек Абдусаттор Жуманазар томонидан Абдулқодир ибн Муҳаммад Аминнинг „Мажмаъ ал-ансоб ва-л-ашжар“ асарига асосан, лекин, асарда Шайбонийлар ва Аштархонийлар шажараси чалкашиб кетган ўринлар учрайди учун, айнан асардан кўчирма бўлмаган ва асардаги маълумотлар бошқа манбалар билан қиёслаб борилиб аниқланган насабнома ҳалқаси ҳам келтирилган[шарҳ 2][5]:

Абулғози Баҳодирхонда Абдураҳмон Толеда Ҳожи Мир Муҳаммад Салимда Шаҳобиддин Маржонийда Абдусаттор Жуманазарда
Жўчихон Жўчихон Жўчихон Жўчихон Жўчихон
Тўқай Темур Тўқай Темурхон Тўқай Темурхон Тўқай Темур Тўқай Темур
Ўзтемур Ўзтемур Ўзтемурхон Ўзтемур Ўзтемур
Абай Темур Қутлуғхон Абай султон Абай Абай
Нумған Қутлуғ Темурхон Нумган Тумган Тумаған
Қутлуқ Темур ўғлон Ўзтемурхон Темурбекхон Қутлуғ Темур Қутлуғ Темур
Темур Қутлуқхон Тўқай Темурхон Қутлуғхон Гали Темур Али Темур
Темур султон Қутлуғ Темурхон Темур Темур Қутлуғ Темур Қутлуғ
Муҳаммадхон Аҳмадхон Темурхон Темур султон Темур султон
Чавақ султон Жувак Муҳаммад Муҳаммадхон Муҳаммад Муҳаммадхон
Манқишлоқ султон Боғлишдодхон Чавоқхон Чувок Чавоқ
Ёр Муҳаммад Ёр Муҳаммадхон Манғишлоқхон Манғишлоқ Манғишлоқ
Ёр Муҳаммадхон Муҳаммад Ёр Муҳаммадхон

Баҳр ул-асрорга кўра оилада тўнғич ўғил фарзанд бўлган Ёр Муҳаммад 14 ёшида отаси Манғишлоқхоннинг (1454–1528) вафотидан сўнг хонадон бошчисига айланган[6]. Бобур Аминовнинг тадқиқотлари натижасига кўра Манғишлоқхон 1528-йилда вафот этган[7].

Туркистонга кўчиб келиши

1556-йилда Аштархон хонлиги Рус подшоси томонидан босиб олингач, Тўқай-Темур наслига мансуб бўлган Аштархон хони Ёр Муҳаммад ўз оила аъзолари ва қариндошлари билан Бухорога келган. Бухоро хони Искандархон Ёр Муҳаммад ва унинг ҳамроҳларига ўз мамлакатидан бошпана берган. Ёр Муҳаммаднинг ўғли Жони Муҳаммад султонга ўз қизи Зуҳра хонимни хотинликка берган. Шу никоҳдан 3 ўғил: Дин Муҳаммад, Боқи Муҳаммад, Вали Муҳаммадлар дунёга келган[8].

Ёрмуҳаммад Астрахан рус ҳукмдорлари томонидан эгалланганидан сўнг Бухоро томонларга келиб, Шайбонийлар билан қуда-андачилик ришталарини боғлаган. Бу ришта кейинчалик сулола ҳокимиятни қўлга киритиши учун занжир вазифасини ўтаган[9].

Баҳр ул-асрорда Ёр Муҳаммад барча Аштархонийларнинг расмий бошчиси этиб кўтарилгалиги айтиб ўтилган. Антон Алексеевга кўра Ёр Муҳаммад 1599–1600-йилларда Қандаҳордан қайтганидан сўнг хон этиб кўтарилган, у ҳечқаерда ҳечқачон ҳукмронлик қилмаган, барча ҳукмдорлик ишлари билан унинг ўғли Жони Муҳаммад ва неваралари Дин Муҳаммад ва Боқи Муҳаммадлар шуғулланишган[6].

Ҳажга боргани ҳақида фикрлар

Аштархонийлар даврининг кўпчилик муаррихлари Ёр Муҳаммадхон исмига ҳожи нисбасини қўшиб ишлатадилар. Акбар Замонов ўзининг монографиясида Ёр Муҳаммадхон Бухорога, Искандархон Саройига келгунга қадар ҳам хонлик билан борди келдиси бўлган ва ҳаж зиёратидан кейин яна Бухорога келишни ихтиёр қилган. „Мусаххир ал-билод“ асари изоҳларида Ёр Муҳаммаднинг ҳаж зиёрати хусусида маълумот келтирилади[10].

Дилором Сангировага кўра янги сулоласининг жамиятда мавқеини мустаҳкамланишида сулоланинг ёши улуғ вакили ҳисобланган ва эндигина ҳаждан келган Ёр Муҳаммаднинг ҳожилик мартабасининг таъсири кучи катта бўлган[11].

Оиласи

Дилором Сангирова Аштархонийлар шажарасини яратишга киришар экан, оила ёки жамиятда эгаллаган мақоми ва имтиёзларига кўра, сулола тарихида туб ўзгариш ясаган Ёрмуҳаммадни сулоланинг энг биринчи вакили — пробанди сифатида белгилаб олган[9].

1556-йилда Аштархон хонлиги Рус подшоси томонидан босиб олингач, Тўқай-Темур наслига мансуб бўлган Аштархон хони Ёр Муҳаммад ўз оила аъзолари ва қариндошлари билан Бухорога келган. Бухоро хони Искандархон Ёр Муҳаммад ва унинг ҳамроҳларига ўз мамлакатидан бошпана берган. Ёр Муҳаммаднинг ўғли Жони Муҳаммад султонга ўз қизи Зуҳра хонимни хотинликка берган[8].

1556-йилда Иван ИВ Астраханни эгаллашдан илгари ҳам икки хонадон вакиллари ўртасида яқин алоқалар бўлган. Юқоридаги воқеадан сўнг эса аштархоний Ёр Муҳаммадхон ўз оила аъзолари билан Бухорога, Искандархон хонадонига ташриф буюрган. Икки сулола вакиллари никоҳ орқали ўзаро боғланган ва ушбу никоҳдан туғилган фарзандлар Шайбонийлардан сўнг Бухоро хонлиги тахтини эгаллаганлар[12].

Сангировага кўра „Қуббат ул-ислом“ номи билан улуғланган Бухоро хонлиги мусулмонлар учун „дин паноҳи“ вазифасини бажариб келган.1556-йилда Иван Грозний томонидан Астраханнинг босиб олиниши оқибатида ғайридинлардан паноҳ истаган Ёр Мйҳаммад бошчилигидаги аштархонликлар Бухорога кириб келган. Шайбонийлардан бўлган Искандархоннинг қизи Зуҳро бегимни Аштархонийлар келин қилиб олиш билан қуда андачилик ришталари боғлайди. Ушбу никоҳ Аштархонийлар (Жонийлар) сулоласининг 1601-йилда Бухоро тахтини эгаллашида лигитим асос бўлиб хизмат қилган[11].

Ёрмуҳаммаднинг 4 ўғли бўлиб, улар: Жони Муҳаммад султон, Аббос султон, Турсун Муҳаммад султон, Пир Муҳаммад султон бўлган[9].

„Баҳр ул-асрор“ асаридаги маълумотлар Ёрмуҳаммаднинг фарзандлари қайси аёл никоҳидан туғилганлиги аниқлаб олиш имконини беради. Асарда Ёрмуҳаммаднинг 6 ўғли ва 2 қизи бўлганлиги ҳақида маълумот берилган. Жони Муҳаммад, Аббос султон, Ойша султонхоним ва Мунида хонимларнинг онаси Искандархоннинг қизи Маъсума султон хоним бўлган. Муҳаммад султон ва Раҳимқули султонларнинг онаси Хожа Мир Ҳайдарнинг уруғидан Шоҳбегим бўлган. Малик султон ва Турсун Муҳаммад султонларнинг онаси қўнғирот уруғидан Шайх бегим бўлган[6][9][13].

Олиаси билан Балхга кўчиб келган Турсун султонга 1625/26-йили Талиқон ҳудудлари ишониб топширилган. Бироқ кўп ўтмай у „кеккайиб қолиб, ўзини нолойиқ тута бошлагани“ сабабли лавозимидан бўшатилган[14].

Оилада катта аёлнинг мавқеи юқори бўлиб, тўнғич фарзанднинг мулкка эгалик ҳуқуқи ҳам шу тартибларга кўра белгиланган[9].

Ёрмуҳаммаднинг тўнғич фарзанди Жони Муҳаммаднинг Бухоро зодагонларидан бири Искандархоннинг қизи Зуҳробегимга уйланиши билан маҳаллий зодагонлар орасида мавқеи кучайиб бориб, ҳукмдорлик қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланган[9].

Вафоти

Баҳр ул-асрорга кўра, Ёр Муҳаммад Бухорода Ҳазрати Хожайи Бузург мозорида дафн этилган[6].

Оилада тўнғич ўғил фарзанд бўлган Жони Муҳаммад отаси Ёр Муҳаммаднинг вафотидан сўнг унинг ўрнига хонадон бошчисига айланган[6].

Изоҳлар

  1. ↑ Мазкур насабнома Манғишлоқхоннинг авлоди бўлмиш Абдулазизхоннинг насабномасида кўрсатилган.
  2. ↑ Бу насабнома ҳам Абдулазизхоннинг насабномасида кўрсатилган.

Манбалар

  1. ↑ Замонов 2021, с. 20–21.
  2. ↑ Абулғозий 1992, с. 111.
  3. ↑ Трепавлов 2009, с. 370–395.
  4. ↑ „Родоначальники Аштарханидов в Дешт-и Кипчаке (заметки о предыстории бухарской династии)“ (русча). Сеcретҳисторй.су (10-ноябр 2015-йил). Қаралди: 10-март 2023-йил.
  5. ↑ Жуманазар 2017, с. 146.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Алексеев 2006, с. 88.
  7. ↑ Замонов 2021, с. 23.
  8. ↑ 8,0 8,1 Замонов 2021, с. 22.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 9,5 Сангирова 2018, с. 34.
  10. ↑ Замонов 2021, с. 24.
  11. ↑ 11,0 11,1 Сангирова 2019, с. 27.
  12. ↑ Замонов 2021, с. 117.
  13. ↑ Замонов 2021, с. 21.
  14. ↑ Ахмедов 1982, с. 62.

Адабиётлар

Китоблар

  • Абулғозий. Шажарайи турк. Тошкент: Чўлпон, 1992 — 188-бет. ИСБН 5-8250-0234. 
  • Жуманазар А. К. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2. 
  • Муҳаммадёр ибн Араб Қатағон. Мусаххир ал-Билод. Тошкент: Янги аср авлоди, 2009 — 429-бет. ИСБН 978-9943-08-496-4. 
  • Замонов А. Бухоро хонлигининг Аштархоний ҳукмдорлари: монография. Тошкент: Баёз, 2021 — 136-бет. ИСБН 978-9943-6372-1-4. 
  • Алексеев А. К. Политическая история Тукай-Тимуридов: По материалам персидского исторического сочинения Бахр ул-асрар (русча). СПб: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2006 — 229-бет. ИСБН 5-288-03987-9. 
  • Ахмедов Б. А. История Бадха (ХВИ – первая половина ХВИИИ в.) (ру). Ташкент: ФАН, 1982 — 295-бет. 
  • Давидович Е. А. Корпус золотых и серебряных монет Шейбанидов. ХВИ век. Наука. Главная редакция восточной литературы, 1992 — 504-бет. ИСБН 5-02-017171-9. 
  • Зайцев И. В. Астраханское ханство (ру). Москва: Ин-т востоковедения РАН, 2006 — 303-бет. ИСБН 5-02-018538-8. 
  • Кляшторный С. Г., Султанов Т. И. Государства и народы Евразийских степей. Древность и средневековье (русча). СПб: Петербургское Востоковедение («Ориэнталиа»), 2009 — 432-бет. ИСБН 978-5-85803-411-7. 
  • Кушева Е. Н., Аполлова Н. Г., Ромодин В. А.. Народы Кавказа и Средней Азии в ХВИ и в первой половине ХВИИ в. // Всемирная история. Энциклопедия. Том ИВ. (русча). Москва: Изд-во социально-экономической литературы, 1958 — 432-бет. 

Мақолалар

  • Сангирова Д. Бир сулола шажараси ҳақида // Шарқ машъали. — Тошкент, 2018. — № 2.
  • Сангирова Д. Ҳаж зиёрати ва ҳукмдор ҳожилар // Ўтмишга назар. — Тошкент, 2019. — № 18.