Ёвмутлар (туркм. Ýомутлар) – туркманларнинг йирик этнографик гуруҳларидан бири. Тарқалган ҳудудлари Туркманистоннинг Болқон вилоятининг жанубий қисми, Атрек дарёси яқинида ва Эроннинг унга туташ ҳудудларида, Атрек ва Горган ўртасида, шунингдек шимолда, Тошҳовуз вилоятида жойлашган. Катта эҳтимол билан ёмутлар алаёнтли этнографик гуруҳидан келиб чиққан[1]. Ёвмут туркманлари ўтроқ, ярим кўчманчи ва кўчманчи турларга бўлинади ва ярим кўчманчи ёвмутлар кўпчиликни ташкил қилади. Ўтроқ ёвмутлар Чикишли ва Эсенгули қишлоқларида, ярим кўчманчилар ёзда Атрекнинг қуйи оқимидагаи катта қишлоқларда яшаган, қишда эса кичик гуруҳларга бўлиниб, теварак-атрофда кезиб юрган. Кўчманчи ёвмут туркманлари одатда куз ва қишда Атрекдан ўтиб Эронга боришади[2].

Ёвмутлар
Умумий аҳоли сони

аниқ эмас

Катта аҳолига эга минтақалар
Туркманистон
Эрон
О'збекистон
Тиллар

туркман,

(эронча иккинчи тил сифатида)
Динлар
Ислом дини — сунний, ҳанафий
Қариндош этник гуруҳлар
о'гуз турклари, эронийлар
Туркманистон герби

Туркманистон Давлат гербининг қизил доирали ҳалқасида соат йўналиши бўйича бешта асосий этнографик гуруҳларнинг рамзи тасвирланган: Ахал-Теке, Салир, Эрсари, Човдур, Ёвмут. Бу эса туркман халқларининг дўстлиги ва бирлиги рамзини билдиради. Ёвмутлар ХИХ—ХХ асрларнинг бошида Хоразм, Шим. ва Ғарбий Туркманистонда, Эроннинг Астробод вилоятида яшаган[3]. Улар бир канча тира – бўғин (отли темир, қутли темир) ларга, тиралар уруғларга бўлинган. Уруғлардан энг йириклари; қора чақа, байрамшали, шарифжафарбайли, отабайли; кичиклари: саллах, окуз, ўрсукчи, ушак, гужак ва бошқалар. ХИХ асрнинг охирларида Россия билан Эрон ўртасида чегара белгиланганда Ё.ларнинг бир қисми Россия босиб олган жойларда, бир қисми Эрон ҳудудида қолиб кетди. Эрон ҳудудида яшайдиган Ёвмутлар орасида тирауруғларга бўлиниш сақланиб келаётган бўлса, Туркманистоннинг (Тошҳовуз вилояти)даги Ёвмутлар туркман халқи таркибига сингиб кетган.[4]

Туркманистон гербидаги Ёмут қабиласининг рамзи

1740-йилда эронлик Нодиршоҳ Хива ҳукмдори Элбарсхонга мактуб йўллаб, ундан кечирим сўрашни талаб қилган. Нодиршоҳнинг элчилари мактуб билан ёвмут туркманлари, (бошқа) туркманлар, қозоқлар ва ўзбеклардан иборат 20 минг отлиқ бошчилигида Элбарсхон қароргоҳига етиб келишган. Мактубда шундай дейилган эди: „Ёвмут қабиласи туркманлари билан бир неча марта талончилик мақсадида Машҳаднинг чекка ҳудудларига юриш қилдингиз ва ҳар сафар мағлуб бўлиб Хивага қайтдингиз. Тинчликни яхши кўришимга қарамай, тунги босқинни уюштириш учун Ёвмут қабилаларидан уч минг киши Чарджуйга келди. Бундан хабар топган қўшинларим уларни бир зарба билан йўқ қилдилар ва уларни Катта Айиқ юлдузларидек сочдилар. Уларнинг кўпчилиги ўлдирилди ва асирга олинди ва мингга яқини қўйиб юборилди. Бу воқеа Нодиршоҳнинг ғазабига сабаб бўлди“[3].

Манбалар

  1. ↑ Иомудская порода // Ива – Италики. – М. : Совецкая энсиклопедия, 1972.
  2. ↑ Туркмени // Тихоходки – Уляново. – М. : Совецкая энсиклопедия, 1977.
  3. ↑ 3,0 3,1 „МИР АБДУЛЬ-КЕРИМ БУХАРСКИЙ ИСТОРИЯ СРЕДНЕЙ АЗИИ.“.
  4. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил